Ш. А. Абдуллаева
Юсуф Хос Ҳожибнинг «+утадғу билиг» асари, унинг аҳамияти
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Юсуф Хос Ҳожибнинг «+утадғу билиг» асари, унинг аҳамияти
Юсуф Хос Ҳожиб XI асрда яшаб ижод этган буюк алломадир. Унинг 73 бобдан иборат «+утадғу билиг» (1089-1070 йил) номли асарида сўзлаш одоби, илм ўрганишнинг фойдаси, олимларнинг жамиятдаги ўрни, меҳмондорчиликда ўзини тутиш, ҳалоллик, поклик, меҳр-оқибат, адолат, дўстлик, раҳм-шавқат, иймон, эътиқод ва қаноат шуниндек, боланинг ақлий ва жисмоний тарбияси тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазалар берилган. Достон туркий халқлар адабиётидаги илк дидактик асардир. Ундаги ахлоқ одоб, таълим тарбия, илм-ҳунар ўрганиш, ёшларни эл юрт хизматига сафарбар этиш хусусидаги пандлар ҳамон ўз қимматини сақлаб келмоқда. Адиб ўз асарида тиббиёт, фалаккиёт, тарих, география, риёзиёт, ҳандаса, фалсафа, адабиёт, таълим-тарбия, фиқҳга оид фикрларни баён этиб, файласуф ва қомусий олим сифатида ўзини намоён этди. У турли касб эгаларининг касб-корига оид талаблар ва жамиятнинг ахлоқий тамойилларини тараннум этиш билан таълим-тарбия соҳасида ўзига хос услубни яратди. «+утадғу билиг»нинг мазмунига эътибор берсак, унда қуйидаги ғояларни учратамиз: Кунтуғди номли Элиг адолат билан ҳукумронлик қилади, у ўз давлатини ақл-заковат, билимга таяниб идора этади. Ақлли Ойтўлди унга вазирлик қилади. У хасталаниб, ўлими олдидан ўғли Ўғдулмишга панд- насиҳатлар қилади. Ўғдулмиш отаси ўрнига Элигнинг хизматига киради, ўзининг ақл-заковати, билими, хулқ-атвори билан Элигнинг, халқнинг эътиборини қозонади. Асарда Кунтуғди билан Ўғдулмишнинг монологи берилади. Элег: отанг ўлганда сен ёш бола эдинг, аммо ўзингдаги бунча санъат-ҳунарларга қандай эришдинг, деганда у: - Эй Элиг, отанинг олқиши ўғилга етиб туради, отам менга кўп эзгу дуолар айтган эди. Шулардан мадад олдим ва улар ўз кучини кўрсатди, деб жавоб берган эди. 2 Ызбек педагогикаси антологияси. Тузувчилар: К.Щошимов, С.Очилов. Т., «Ы=итувчи». 1995 й. 91-92 бб . 146 Кунтуғди давлат ишларига ёрдам бера оладиган киши топишни буюрганда Ўғдулмиш Ўзғурмиш деган зукко, ақлли қариндоши борлигини айтади. Элиг Ўзғурмиш билан учрашади. Ана шу тўрт қаҳрамоннинг суҳбатлари, мунозаралари асосида адибнинг ғоя ва фикрлари баён этилади. «+утадғу билиг»-«бахт саодатга элтувчи билим», «таълим» деган маънони билдиради. Асарнинг бошидан охиригача комил инсон тарбияси ҳақида фикрлар юритилади. Унда таъкидланишича даставвал тарбиянинг боши оиладан бошланади. Бунда ота-она билан боланинг муносабатлари муҳим ўрин эгаллайди. Ота-онанинг бола тарбиясига эъборсизлигини адиб қуйидаги мисраларда баён этган эди: Кимнинг ўғил-қизи эрка бўлса, Унга шу кишининг ўзи мунгли бўлиб йиғлайди. Ота болани кичиклигидан бебош қилиб қўйса, Болада гуноҳ йўқ, барча жафо отанинг ўзидан. Ўғил-қизнинг хулқи-атвори ярамас бўлса, Бу ярамас ишни ота қилган бўлади ундан бошқа эмас. Ота онага кўрсатилган тўғри йўллардан бири билимдонликдир. Билимдонлик кишини ҳар қандай нолойиқ ишлардан сақлайди. Билимдон инсон кўп фанлардан хабардор бўлади. У ер-осмон сирларини ўрганишга қодирдир. Донолик йўли билим олиш, турли соҳадаги маълумотларни ўрганишдир. Билимга эришиб доно бўлганларнинг элга ҳам нафи кўп тегади. Туғилган пайти ўқуви бўлмаса, унинг тилаклари ҳам амалга ошмайди. Агар бола кичиклигидан билим ўрганса, унинг идроки ҳам яхши бўлади, заковати ортади. Лекин билим билан ўқув идрок бир хил нарса эмас. Ўқув-идрок киши учун кишандай гап. У ёмон ва ярамас ишларни яқин йўлатмайди. Юсуф Хос Ҳожиб инсон ўз билими билан улуғлигини қайта-қайта таъкидлайди: «Одамзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир. Уқув-идрок ва билим эгаси бўлган ҳар қандай одам шарафлидир. Билимни буюк қил, уқувни улуғ, Шу икки улуғлар кишини тўлиқ. Уқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, Билим кимда бўлса, буюклик олар» 1 У яна шундай ёзади: «Уқув-идрок қоронғи тундай машъалга ўхшайди. Билим эса ўша машъалдан таратаётган нурга қиёс. У кишини ёритади, унга рўшнолик беради. Уқув қут беради, билим шараф-шон. 1 Юсуф Хос Щожиб. +утад\у билиг. Т., «Юлдузча», 1990 й, 11 б. 147 Шу икков туфайли улуғдир инсон» 2 Юсуф Хос Ҳожиб тилни билишни муомала мансаби деб ҳисоблайди. Унинг назарида фақат икки тоифа одам ундан фойдалана олмайди, биринчиси туғма соқовлар, кейингиси эса билимсиз кишилар. Билимдоннинг сўзи оқиб турган сув кабидир. Юсуф Хос Ҳожиб инсони кўп сўзлашини одобсизлик ва тарбиясизлик аломати, деб ҳисоблайди. Ортиқ сўзда асло бўларми фойда. Зиёндан бўлак йўқ сўз ортиқ жойда 3 Юсуф Хос Ҳожиб ахлоқ-одобга доир таълимотни насиҳатномалари орқали баён этган: Меҳрибон киши нима дейди, эшитгин, инсонлигинг бош белгиси меҳрибонликдир. Кишиларнинг энг самимийси меҳрибон кишилардир. У инсонларни доимо меҳр кўрсатишга чақиради: Елга наф келтиргин, мунглия яра, +ардошга кўнгил бер, кўнглига қара. Етим, тул, бева, кўр, чўлоқ ёки шол- Ҳолидан ҳамиша бориб хабар ол 1 . Адиб шундай насиҳатлар беради: золимлик ва зўравонлик ўрнига яхшилик қил, қўлингла инъом қилиб, тилингла ширин сўзлаб, халқингни ҳунсанд қил. Эй саховатли улус, бахил бўлма, бу одатдан, саховатли деган ном ҳеч ўлмайди мангу қолади. Адолат қил, қатий бўл, золмга йўл берма. Тангрининг тоатини қил. Сабр қилган одам ниятига етади, сабр билан турган киши оққуш тутади. Мега сенга сўзлаганларим ота васиятидир, сен бу сўзларни унутма, дилингга жойлаб ол. Шундай қилиб Юсуф Хос Ҳожиб атоқли олим-педагог сифатида тарбиядан кўзлаган мақсадни аниқ ифодалаган. Тарбия кишини эзгуликка ўргатмоғи керак. Эзгунинг ҳар иши чиройли, ҳар бир қадами гўзал. Эзгулик асло қаримайди. Ёмон юзга кирса ҳам эзгулик қила олмайди. Эзгу ҳар куни янгидан тилак-истакларга эргашаверади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling