Ш. А. Абдуллаева


Берунийнинг дидактик қарашлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Берунийнинг дидактик қарашлари. Беруний илмни ва илм аҳлини 
улуғлайди, инсонларни ҳам шунга чақиради. Барча иллатларнинг асосий 
сабаби илмсизликда деб балади. У ўзининг «Ҳиндистон» асарида жамият 
тараққиётининг илмга боғлиқлигини шундай тушунтиради: «Илмлар кўпдир. 
Улар замони иқболли бўлиб, турли фикр ва хотиралар уларга қўшилиб борса, 
кўпаяди. Одамларни илмга даъват қилиши, илмларни ва илм аҳлларини 
ҳурматлаши ўша иқболнинг белгисидир. (Айниқса) ҳукмрон кишиларнинг 
илм аҳлини ҳурмат қилиши турли илмларнинг кўпайишига сабаб бўлади… 
Ҳукмроннинг илм аҳлини кўпроқ мақтаб, улардан хурсанд бўлиш ҳам 
илмларнинг кўпайишига сабаб бўлади»
1

Беруний илмлар инсоннинг эҳтиёжидан пайдо бўлган деб ҳисоблайди. 
«Уларни кишининг турмуши учун бўлган эҳтиёжлари дунёга келтирди. 
Шунга мувофиқ тарзда фан тармоқ отди. Фаннинг фойдаси –улар ёрдамида 
олтин ва кумуш тўплаш эмас, балки керакли нарсалар ҳосил қилишдир»
2
-деб 
ёзади у «Геодезия» асарида ва фанларни қуйидагича таърифлайди: «Мусиқа 
–инсонга ички таъсир этиб, ёқимли кайфият бағишлайди: тил –нутқнинг 
тарозиси ва муомала қуролидир: геодезия –ҳаракатсиз юлдуз ва қуёш орқали 
шаҳарларнинг жойлашишини мукаммал ўргатади; геология, география ва 
гидрология –ер ҳақидаги фанлардир; геометрия –жисмларнинг шаклларини 
фалакиёт –коинот сирларини, минералогия –жавоҳир ва лаъллапни ўргатади; 
доришунослик –тиббиёт илмларидан хабардор қилади». Беруний фанларни 
таърифлаш билан бирга уларни ўқитиш усулларини ҳам баён этан. Ўқувчига 
билим беришда: 
- ўқувчини зериктирмаслик; 
- билим беришда бир хил нарсани ёки бир хил фанни ўргатавермаслик;
- узвийлик, изчилликка риоя қилиш; мавзуларни қизиқарли, асосан 
кўргазмали баён этиш. 
Беруний илмни қуйидаги уч йўл билан ҳосил бўлишини алоҳида 
уқтирган: 

Беруний. Танланган асарлар. 1-жилд. Т., 1968 й. 40 б.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling