Ш. А. Абдуллаева


Фанни ы=итишнинг умумий ма=садлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Фанни ы=итишнинг умумий ма=садлари 
Былимнинг (модулларнинг) ы=ув ма=садлари 
Хусусий ы=ув ма=садлари 



1.1 
1.2 
1.3 
1.4 


192 
Ўқитишнинг мақсадларини таълим мазмуни, педагогнинг ёки 
ўқувчининг фаолияти орқали белгилаш таълимда кутилаётган 
натижалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишга имкон бермайди. 
ПТ да назарда тутиладиган мақсадларни қўйиш услуби ўзининг ашёвий 
хусусиятига эга. Бу шундан иборатки, ўқитиш мақсадлари ўқувчилар 
ҳаракатида ифодаланадиган, аниқ кўринадиган ва ўлчанадиган натижалар 
орқали белгиланади. 
АП+Ш, Англия ва бошқа мамлакатларда ўқувчи ва ўқитувчи учун 
мақсадларни алоҳида-алоҳида белгилаш одатга кирган. Бунда мақсадлар 
ўқувчининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда қўйилади (ўргатиш, 
тушунтириш, кўрсатиш, айтиб бериш ва ҳоказо). Ўқувчининг ҳаракатларида 
ифодаланадиган натижалар эса таълимнинг вазифалари дейилади. Вазифа 
талабанинг тугалланган хатти-ҳаракатини ифодаловчи атама билан 
ифодаланиши шарт. 
Шундай қилиб анъанавий ўқув жараёни асосий омил педагог (ва унинг 
фаолияти) ҳисобланса, ПТ да биринчи ўринда ўқиш жараёнидаги 
ўқувчиларнинг фаолияти қўйилади.
Таълим мақсади шундай қўйилиши керакки, унга эришганлик ҳақида 
аниқ хулоса чиқариш мумкин бўлсин. Педагогик адабиётларда вазифалар 
баъзан идентификациялашган (таққосланадиган) педагогик мақсадлар деб 
аталади (М.Кларин, 1989). 
Вазифаларни янада аниқлаш мақсадида қуйидаги қадамларни қўллаш 
мумкин: 
- ҳар бир вазифалар гуруҳини «Дарс якунида талабалар қуйидагиларни 
бажара олишлари лозим», деб бошлаш; 
- ҳар бир вазифани рақамлаш; 
- ҳар бир вазифани уйидаги феъллардан бошлаш: санаб ўтинг, эсланг, 
сўзлаб беринг, кўрсатиб беринг, танланг, ҳисобланг ва бошқалар; 
- ҳар бир вазифани талаба сўзи билан қўйиш; 
- ҳар бир вазифа фақат битта натижани кўзласин; 
- ҳар бир вазифа «талабанинг кейинчалик ўзини қандай тутиши 
кераклигига ишора қилсин»; 
- вазифани шундай ёзингки, унинг ишлатилишини мезонлаш ва қандай 
қилиб мақсадга эришганлигини аниқлаш мумкин бўлсин. 
Вазифалар ўқув саволларини, мавзуларни, бўлимларни, бутун фанни, 
нималарни баҳолаш кераклигини (оғзаки, ёзма, тест усулида) аниқлаб 
беради. 
Таълим мазмуни одатга кўра, асосан мавзуий йўналишга эга ва унда 
ўқитишнинг аниқ мақсадларини кўриш қийин. Ўқитиш вазифаларини 
енгиллаштиришни 
ишлаб 
чиқиш 
учун 
уларнинг 
таърифида 
ўзлаштирганўқувчилар малакасини ифодаловчи феъллардан фойдаланиш 
мумкин, масалан: 
- муайян далилни билади; 
- қоидани билади; 
- оғзаки билимни математик ифодага кўчиради; 


193 
- чизмани тушунтиради; 
- берилган натижаларни келтириб чиқаради; 
- тушунчани янги вазиятда ишлатади; 
- қоидани ишлатади; 
- маълум қоидани янги ҳолатда тўғри қўллашни намоён қилади; 
- мавҳум фаразларни ажратади; 
- фикрлаш мантиқида хато ва камчиликларни топади ва ҳоказо. 
1. Ўқувчи қоидани ўзлаштирмоқда. 
2. Ўқувчи таниш ёки нотаниш вазиятда қоидани қўлламоқда. Булардан 
иккинчиси аниқроқдир. 
Демак, мақсадларни аниқроқ қўйишнинг асосий йўли – маълум натижа 
билан 
якунланадиган 
ҳаракатларни 
ифодалайдиган 
феъллардан 
фойдаланишдир. 
Таққосланадиган таълим мақсадларини (вазифаларини) шакллантириш 
қуйидаги андоза бўйича босқичма-босқич амалга оширилиши керак: муайян 
ўқув машғулотининг умумий мақсади – ўқитишнинг хусусий мақсади – 
таққосланадиган ўқитишнинг мақсади (вазифа). 
Хорижий таълим амалиётида қуйидаги ўқув натижаларини даражалаш 
қабул қилинган: 
1. Таништирув: мазкур фан соҳасидаги асосий тушунча ва тартиблар 
билан танишув. 
2. Асосларни ўзлаштириш фан соҳасининг асосий тушунчаларини қайта 
изҳор (тасвир) этишни тазарда тутувчи босқич. 
3. Эгаллаш: фан соҳасидаги асосий тушунча ва тартибларни 
муваффақиятли тадбиқ этиш. 
4. Тўлиқ эгаллаш – моҳирлик: мазкур фан соҳасидаги асосий тушунча ва 
тартибларни самарали қўллаш ва қолган ўқувчиларга билимларни ва 
кўникмаларни ўзлаштириш ва мустаҳкамалш ўбйича ёрдам бериш. 
Б.Блум таксаномиясини («Таксаномия» тушунчани нарсаларнинг табиий 
боғлиқлиги ва хусусиятларига кўра кўп босқичли (иерархик) тузилиши 
асосида тасвирлаш ва тизимлаштиришни англатади) қўллаб, умумий ўқув 
мақсадларини шакллантириш мумкин. Ушбу таксаномия бўйича ўқув 
мақсадлари категориясига мос келадиган феъллар рўйхати келтирилган. 
Билиш 
Эсга тушириш 
Эслаб қолиш 
Ахборот бериш 
Айтиш 
Ёзиш 
Тасвирлаш 
Фарқлаш 
Танлаб олиш 
Айтиб бериш
Такрорлаш 
Тушуниш 
Далиллаш 
Алмаштириш 
Муайянлаштириш 
Белгилаш 
Тушунтириш 
Кўчириш 
+айта ишлаш 
Намойиш этиш 
Изоҳлаш 
Очиб бериш 
Фойдаланиш 
Тадбиқ қилиш 
Аниқлаш 


194 
Ҳисоблаб чиқиш 
Намойиш этиш 
Фойдаланиш 
Ўқитиш 
Амалга ошириш 
Ҳисоблаш 
Амалга ошириш 
Ечиш 
Таҳлил қилиш 
Келтириб чиқариш 
Ажратиб чиқиш 
Умумлаштириш 
Турлаш 
Фараз қилиш 
Олдиндан кўриш 
Саралаш 
Бўлиб чиқиш 
Текшириб кўриш 
Гуруҳлаш 
Синтез 
Кашф қилиш 
Умумлаштириш 
Бирлаштириш 
Режалаштириш 
Ишлаб чиқиш 
Тизимлаш 
Бирлаштириш 
Барпо этиш 
Тузиш 
Лойиҳалаш 
Баҳолаш 
Ташхислаш 
Исботлаш 
Ўлчаш 
Асослаш 
+ўллаб-қувватлаш 
Баҳолаш 
Текшириш 
Назорат қилиш 
Таққослаш 
Солиштириш 
Педагогик технология асосидаги муайян дарснинг лойиҳасини тузиш 
кетма-кетлиги қуйидагича тавсия қилинади: 
- ўқув предметининг ишчи дастурига асосан ўқитувчининг ўқув ва 
тарбия мақсадларини шакллантириш; 
- таянч ўқув саволларини блокларга ажратиш (2 соатлик дарсга 2-5 та); 
- ҳар бир ўқув саволи бўйича ўқувчиларнинг вазифаларини 
шакллантириш, унда қуйидагилар ифодаланади: 1) ўқувчи мақсадга 
эришгандан сўнг қиладиган хатти-ҳаракати билан тасвирланувчи феъли 
орқали ўхшаш ўқув мақсади шаклида ёки 2) Б.Блум таксаномияси ўқув 
мақсадларининг асосий тушунчалари (билиш, тушуниш, таҳлил қилиш, 
мажмуалаш, баҳолаш) шаклида; 
- ҳар бир вазифа бўйича шуғулланиш ва машқлаш учун ўқув 
материалларини мустаҳкамлашни таъминловчи вазифалар (саволлар, 
масалалар, тест топшириқлари) тузиш (одатда баҳоланмайди); 
- ҳар бир таянч ўқув мавзуси бўйича таркибида оғзаки, ёзма тест 
саволлари бўлган якуний назорат топшириқлари мажмуини тузиш, ушбу 
мажмуа 
мавзуларини 
маҳсулдор 
ва 
намойиш 
даражасида 
ўзлаштирилганлигини баҳолай олиш зарур;
- кўзланган мақсадга кафолатли эришувни таъминловчи ишчи 
дастурини, ўқитувчи ва ўқувчи мақсади ҳамда назорат саволларига мос 
равишда дарс мазмунини ишлаб чиқиш; 
- ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг узвийлигини таъминлаган ҳолда 
дарснинг боришини лойиҳалаш (асосий жойларини). 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling