Ш. А. Абдуллаева
Ўқув мақсадлари ва вазифаларни лойиҳалаштириш
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсадларни белгилашнинг анъанавий усуллари
Ўқув мақсадлари ва вазифаларни лойиҳалаштириш
Саноатда замонавий технология меҳнатни тенг мақсимлашни кўзда тутади. Маҳсулотни лойиҳалаш ва уни тайёрлаш технологиясини юқори малакали мутахассислар амалга оширади. Бунда аввало, барча икир- чикирларини аниқ, узил-кесил ифодалайдиган, нима ва қандай тайёрланиши кўрсатилган лойиҳа ишлаб чиқилади, шундан укйингина маҳсулотни тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бошланади. Муайян вазифани бажарувчи ишчилар техник ҳужжатларнинг талабларига қатъий риоя қиладилар. Натижада ўрта миёна маҳорат билан анча мураккаб вазифани бажаришга имкон яратилиб, тайёр маҳсулотнинг юқори сифати таъминланади. ПТ да ҳам ўқитиш жараёнини лойиҳалаш босқичига ва аввало, таълимнниг кутилажак натижаларига алоҳида эътибор қаратилади. Технологик ёндошувнинг дастлабки босқичларида дидактик воситаларни ишлаб чиқаришнинг бир гуруҳ тажрибали услубчи ўқитувчиларга топшириш мақсадга мувофиқ бўлади. ПТ нинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув мақсадлари эришишининг кафолатлайдиган ўқув жараённи лойиҳалаштирш ва амалга оширилади. Тенологик ёндогув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки 191 лойиҳалаштиртлган натижаларини амалга ошириш имконини берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини топади. Педагог ўз олдига ўқувчилар материалнинг мазмунини тушуниб, ўзлаштириб олишсин, маълум билимларни эгаллаб амалиётда қўллашга ўргансин деган мақсадни қўяди. Педагог жамиятдан буюртмани умумий кўринишда олади. Мақсадларни аниқлаштиришнинг ўзига хос пиллапоясини тузиш мумкин: жамиятнинг умумий талабларидан таълим тизими вазифаларига, улардан маълум ўқув юрти, ўқув предмети, унинг тематик бўлимлари ва алоҳида ўқув масалаларига. Бу қуйидаги чизмада ўз аксини топади. Мақсадларни белгилашнинг анъанавий усуллари: - Ўқув материалининг режасидан келиб чиқиб, мақсадни белгилаш. Масалан, «Навоийнинг ғазалларини ўрганиш», ёки «Биринчи бобнинг мазмунини ўрганиш». Бунда мақсадга эришилганликни қандай аниқлаш кўрсатилмаган. - Мақсадни педагог фаолияти орқали ифодалаш. Масалан, «Ўқувчиларни Бухоро амирлигининг давлат тузилиши билан таништириш» ёки «Линзаларда тасвир ясаш усулларини кўрсатиш». Бунда ҳам таълим жараёнининг аниқ мақсадга эришганлигини қандай билиш мумкинлиги кўрсатилмаган. - Ўқувчининг интеллектуал, эмоционал, шахсий ривожланишнинг ички жараёнлари ва қонуниятлари орқали ўқув мақсадини қўйиш. Масалан, «Математик тенглама ечиш кўникмасини ривожлантириш», «Мавзуни ўтиш жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш». Бунда ҳам ўқув мақсадига эришганлик ҳақида кўрсатгичларни топиб бўлмайди. - Ўқув мақсадларни ўқувчилар фаолияти орқали қўйиш. Масалан, «Аралаш касрларни қўшишга оид мисоллар ечиш». Бу ерда ўқитишдан кутиладиган натижа ва унинг оқибати эътибордан четда қолган. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling