Ш. А. Абдуллаева
Таълим методлари ва уларни танлаш мезонлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Таълим методлари ва уларни танлаш мезонлари
Таълимнинг самарадорлиги кўп жихатдан таълим методларини тўғри танлашга ҳам боғлиқдир. хозирги кунда мактаб таълим тизимида таълим методларининг бой хазинаси тўпланган. Биз таълимда тўғри усул (метод) танлар эканмиз, кўзланган натижага комил инсонга қисқа йўл билан эриша оламиз. Таълим-тарбия соҳасидаги масалаларнинг тўхтовсиз мураккаблашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши, умумий ўрта таълим вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш ўқитиш методларини муттасил янгилаб туришни, халқ педагогикаси, айниқса миллий шарқ халқлари педагогикасидан ижодий фойдаланишни талаб қилмоқда. Метод (юнонча-метадос сўзидан олинган бўлиб, айнан у ёки бу нарсага, ҳақиқатга йўл демакдир) мақсадга эришишусули тартибга солинган фаолият маънодарини англатади. Ўқитиш усули деганда, таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга эришишга ва қаратилган биргаликдаги фаолиятлари тушинилади. Ўқитиш усуллари таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқув фаолиятининг қандай бўлишини, ўқитиш жараёнини қандай қилиб ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ўқитиш усуллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни ўқитувчи томонидан ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ҳамда ўқувчилар томонидан ўша назорат тутилган илмий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш фаолияти қўлланиладиган йўлларни ўз ичига олади. Демак, ўқитиш усули ҳар иккала томоннинг актив фаолияти бирлигини таъминлашга қаратилган. Дарс жараёнида ўтиладиган материалнинг характерига қараб, ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти турлича йўналишда бўлиши мумкин. Таълим методларини тўғри танлаш таълимнинг муваффақияти учун асос бўлади. Айрим шароитлар учун самарали бўлган метод бошқа шароитлар, бошқа мавзу учун мутлақо номақбул бўлиб чиқиши мумкин. У ёки бу методнинг оптималлиги унинг йўналиши ва одат бўлиб қолганлиги 113 билан изоҳланмайди. Оптимал ишланган методлар қўйилган вазифаларни ажратилган вақтда кўнгилдагидек хал қилиш учун етарлича имкон беради. Ю.К.бабанский таълим методларини танлаш қуйидагилар билан аниқланиши лозимлигини таъкидлайди: 1 1. Таълим қонуниятлари ва ундан келиб чиқадиган принциплари билан. 2. Ўқитишнинг мақсад ва вазифалари билан. 3. Мазкур фаннинг мазмун ва методлари билан. 4. Ўқувчиларнинг ўқув имкониятлари: а) ёши (жисмоний, психик имкониятлари); б) тайёргарлик даражаси (таълимий ва тарбиявий имкониятлари); в) синф жамоасининг хусусиятлари билан. 5. Ташқи шароитлар (географик, ишлаб чиқариш каби)нинг хусусиятлари билан 6. Ўқувчиларининг имкониятлари: уларнинг олдинги тажрибалари, уларнинг назарий ва амалий тайёргарликлари даражаси, маълум метод, воситаларни қўллаш қобилиятлари, оптимал вариант танлаш маҳоратлари, шахсий сифатлари ва ҳакозолар билан. Мактаб таълими системасида ўқитиш билан бир қаторда “услуб”, “восита” терминлари ҳам ишлатилади. Услуб – маълум ўқув материалларини ўтишда қўлланилаётган асосий ўқитиш усули билан бирга иккинчи бир ўқитиш усулининг айрим элементларидан фойдаланиб иш кўришдир. Чунончи, маълум бир мавзуни мактаб маърузаси билан баён эта туриб, йўл-йўлакай ўқувчилар билан савол-жавоб юритилса ёки кўрсатма материалларидан фойдаланиб, изоҳ бериб ўтилса, асосий омилнинг йўналишини ўзгартиради ва у шу усулга нисбатан услуб бўлиб қолади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling