Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Воситамаълум ўқитиш усулини муваффақиятли амалга оширмоқ 
учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материаллари - , қурол, аппарат ва 
бошқа шу кабилардан фойдаланишдир.
Демак, таълим жараёнида ўқув материалларининг қараб танланган 
ўқитиш усуллари у ёки бу услуб ва воситаларни ўз ичига олган бўлиши 
мумкин. Бироқ қайси ўқитиш усули, услуб ва воситалардан фойдаланиш 
зарурлиги ҳаммадан олдин у ёки бу ўқув фанларининг ўзига хос 
хусусиятларига боғлиқдир. 
Масалан, физика, химия, биология каби фанларни лоборатория 
машғулотисиз ўқитиш ва ўзлаштириш мумкин бўлмаганидек, математика
она тили грамматикасини машқ қилмай мисол ва масалалар ишлатмай туриб, 
кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.
Таълим тизимида ўқувчиларга билим беришнинг энг қулай 
имкониятларга асосланган ҳолда ўқитиш методлари қуйидаги турларга 
бўлинади (7-чизма): 
1
Ю.К.Бабанский. Щозирги замон умумий таълим мактабида ў=итиш методлари. Т, “Ў=итувчи”. 1990 й. 53
Таълимнинг 
о\заки 
методлари
Ў=итишнинг кўргазмали 
методлари 
Ў=итишнинг 
амалий 
методлари


114 
Билимларни оғзаки баён қилиш методлари ва мохияти 
 
Оғзаки методлар ўқитишда доимо энг кўп қўлланиб келинган. Бу 
методлар ўқитиш методлари тизимида устунлик қилган даврлар ҳам бўлган. 
Илғор педагоглар (Я.А.Коминский, И.Г.Песталосси) бу методларни ортиқча 
бўрттиришга қарши курашганлар, уларни кўргазмали ва амалий методлар 
билан тўлдиришнинг зарурлигини исботлаганлар. 
Ўқитувчининг сўзи билан боғлиқ бўлган турли усуллардан бошланғич 
ва юқори синфларда турлича фойдаланилади. Бошланғич синфда 
ўқитувчининг ёрқин, иммотсионал хикояси устунлик қилиб, кейинчалик у 
сухбат билан тобора кенгроқ тўлдириб борилади. Юқори синфларда
айниқса, тарих, жамиятшунослик, адабиёт, жуғрофия фанларини ўқитишда 
бу синф ўқувчиларининг ўқув имкониятларига мувофиқ келадиган мактаб 
маърузасидан муваффақиятли фойдаланилади. 
Демак, ўқув материалларини оғзаки баён қилиш усули мактаб таълим 
тизимида энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб, деярли ҳамма синфларда ўқув 
фанлари бўйича қўлланилади. 
Ўқитишнинг оғзаки усули уч турга бўлинади (8-чизма) 
8-чизма 
Ҳикоя. Бу усул мактаб таълимининг ҳамма босқичларида қўлланилади. 
Ҳакоянинг бир неча тури мавжуд. Кириш ҳикояси ўқувчиларнинг бошқа 
методлар билан ўтказилишини мумкин бўлган янги ўқув материалларини 
идрок қилишга тайёрлайди. Баён ҳикояда ўқитувчи янги мавзунинг 
мазмунини очиб беради. Баённи мантиқий ривожланиб борадиган тарзда
режа бўйича аниқ изчилликда, муҳимларини ажратган, иллюстратсиялардан 
фойдаланган ҳолда олиб боради. Хулоса ҳикоя одатда дарс охирида 
ўтказилади. Ўқитувчи асосий фикрларни якунлайди, хулоса ва 
умумлашмалар қилади.
Бошланғич синфларда ҳикоя анча ва аниқ бўлади. Синфларнинг ўрта 
гуруҳига келиб у анча каттароқ хажмда ва давомли бўлади. Юқори 
синфларда хажми анчагина катта ўқув материалларини ажратилган вақт 
ичида баён қилиб улгуриш учун кўпроқ ҳикоядан фойдаланилади. Лекин бу 
ерда ҳикоя маърузасидаги каби бутун дарсни банд қилмайди. Ҳикоя 
якунлангач у сухбат ва тушунтиришлар билан тўлдирилади.
Ў=итишнинг о\заки баён усули
Щикоя
Су=бат
Маъруза


115 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling