Ш. А. Абдуллаева


Таълимнинг амалий методлари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Таълимнинг амалий методлари 
 
 
Таълимнинг амалий методлари доираси жуда кенг бўлиб, қатор 
дидактик олимлар (Ю.К.Бабанский, О.Розиқов, А.қ.Мунавваров)лар фикрига 
кўра унга қуйидагиларни киритиш мумкин: ёзма маала методлари (масалалар 
ечиш, чизмалар тайёрлаш ва бошқалар) тажриба-лобаратория характеридаги 
машқлар методи (тажриба-лобаратория ишлари, практикумлар, ўқитишнинг 
техник воситалари ўргатувчи машиналар билан ишлаш); меҳнат 
топшириқларини бажариш методлари. 
Амалий методларга ёзма машқлар киради. Уларни бажариш олинган 
назарий билимларни амалиётда бевосита қўллашга ўргатилади.
Машқ қилдиришда ҳар қайси ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари 
ҳисобга олинади. Она тилидан грамматик таҳлил бажариш, математикадан 
мисол ва масалалар ечиш, табиатдан ўсимликларни турларга ажратиш ва 
бошқалар. 
Машқ қилдириш усулида ўқувчиларнинг ёзма, ижодий машқлари 
алоҳида ўрин эгаллайди. Ёзма, ижодий машқлар асосан она тили ва адабиёт, 
тарих ва жуғрофия фанларида ҳам қўлланиши мумкин. Ўқувчиларнинг ёзма 
ижодий машқлари иншо, ваъз, рефератлар ёзиш устида ҳам қўлланилади. 
Иншонинг дастлабки кичик ихчам шакли бошланғич синфлардаёқ 
қўлланилади. 
Ўқувчиларнинг яна бир ёзма ижодий ишлари турли мавзуларда 
маърузалар ёзишдир.
График ишлар ҳам ўқувчиларнинг ёзма ишлари жумласига киради ва 
ўқувчиларнинг ўзлаштирган ёки ўзлаштираётган билимларини онгли ва 


118 
мустахкам эсда сақлаб қолишларига, тегишли кўникма, малакалар ҳосил 
қилишларига ёрдам беради. 
Ўқувчиларнинг ёзма – график ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
расм солиш, жуғрофия ва тарих фанлари бўйича мураккаб бўлмаган 
хариталар чизиш, чизма ва схемалар ишлаш, жадвал, диаграмма, графиклар, 
плакат, албом, стендлар ишлаш ва хоказо. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling