Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқув маърузаси. Ўқитишнинг оғзаки усулларидан бири бўлган ўқув 
маърузаси ўқув материалларининг оғзаки баён қилиш учун мўължалланади. 
Бу ўқув материали ҳикоясидаги нисбатан хажмининг катталиги, мантиқий 
тузилиши, 
образлари, 
исбот 
ва 
умумлаштиришларнинг 
анчагина 
мураккаблиги билан фарқланади. Агар ҳакоя дарснинг ёки машғулотнинг бир 
қисминигина эгалласа, маъруза одатда уларни тўлиқ қамраб олади. 
Маъруза асосан, ўрта умумий таълим мактабининг юқори синфларида, 
ҳунар-техника билим юртида, шунингдек, техникум ва олий ўқув юртларида 
ўқилади.
Мактаб маърузаси – ўтилаётган мавзунинг хақиқий илмий мохиятини 
очиб бериш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва умумлаштириш йўли 
билан бир соатлик машғулот давомида билимларни изчиллик билан баён 
этишдир.
Суҳбат усули оғзаки баён қилиш усулининг асосий турларидан бири 
бўлиб, мактаблар тажрибасида энг кўп қўлланиладиган ва самарали 
усуллардан биридар.
Кўпинча, бу учул савол-жавоб усули деб ҳам юритилади. Чунки, бу 
усулда иш кўрилса, дарс асосан савол-жавоб йҳсинда олиб борилади. 
Шундай суҳбатлар ҳам мавжудки, бундай суҳбат давомида ўқувчилар 
илгари 
ўзлаштирганларини 
эслайдилар, 
тизимга 
соладилар, 
умумлаштирадилар, хулоса чиқарадилар, улардан турмушда фойдаланишга 
доирянги мисолларни ахтарадилар. 
Ўқитиш жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва 
якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади. 
Ўқитишнинг тарбияловчи характерини кучайтириш мақсадида 
дунёқараш ва эътиқодни таркиб топтиришга қаратилган суҳбатлар ҳам 
қўлланилади. “Одобнома”, “Ватан туйғуси” дарсларининг киритилиши 
муносабати билан ўқув жараёнида етук суҳбатлардан фойдаланишнинг 
имкониятлари анча кенгайди. 
Билимларни оғзаки баён қилиш усули бир қатор дидактик қоида ва 
талабларга асосан қўлланилади. 
1. Баён қилинаётган материаллар ғоявий жиҳатдан мазмунли, илмий 
ҳамда назарияни амалиёт билан боғлаўга қаратилган бўлиши керак. 
2. Баён қилинаётган материалларнинг тарбиявий аҳамиятини тўғри 
белгилаш орқали ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиш 
воситаларини аниқлаш ва амалга ошириш лозим. 
3. Баён қилишда ўқитувчининг нутқи ягона манба ҳисобланади, унинг 
равон, тушунарли бўлишини хал қилувчи омилдир. Шунинг учун 
ўам муаллим ўқув материалини хис-туйғули ифода қилиб бериши 
ҳам нихоятда катта ахамиятга эгадир.  
4. Баён қилиш жараёнида ўқитувчи томонидан ишлатилган таърифлар, 
қоида ва қонунлар китоб матнидан фарқ қилган холларда ўқитувчи 
кўрсатган таърифлар ёзиб олиниши керак. Мавзу юзасидан кириш, 
асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади. 


116 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling