Ш. А. Абдуллаева


Ўқув ишларини ташкил этишнинг дарсдан ташқари шакллари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқув ишларини ташкил этишнинг дарсдан ташқари шакллари 
 
Ўқув машғулотларининг синфдаги шакли дарсдан ташқари яна 
қўшимча қатор таълим шакллари мавжуд бўлиб, булар амалий тажриба 
машғулотлари, қўшимча дарслар, факультативлар, экскурсиялар кабилар.
Булар дарсда берилган билимларни тўлдириш, мустахкамлаш, амалий 
билан боғлаш учун уюштирилган қўшимча машғулотлардир.
Булардан ташқари ўқув юртлари тажрибасида фан тўгараклари ишлаб 
чиқариш амалиёти, ўйин шаклидаги машғулотлардан ҳам фойдаланмоқда.
Лаборотория машғулотларида болалар турли ўқув педметлари бўйича 
тажрибалар, турли қурилмалар ёрдамида синов ишлар ўтқазишади. 
Лаборотория машғулотлари амалий дарс деб ҳам юритилади. Амалий 
дарслардан ўқувчилар гуруҳларга бўлинишиб, турли экспериментал 
топшириқларни бажаришади.
Семинар машғулотлари ўқувчиларнинг назарий муаммоларни фаол 
ўрганиш юзасидан мустақил ишлашини, кейинчалик уларни жамоа бўлиб 
мухокама қилишини ташкил этиш шаклидир.
1
О.Рози=ов ва бош=алар. Дидактика. Т., “Фан”, 1997 йил. 233 б. 


124 
Ўрта умумтаълим мактабларида семинарлар қуйидагича ўтказилади: 
семинар учун мавзу танланади; мавзу бўйича турли кўрсатмалар берилади
тайёргарлик учун етарли вақт ажратилади; асосий манбалар, уларнинг 
бетлари айтилади; маслахатлар берилади. Семинарга барча ўқувчилар 
тайёргарлик кўришади. Семинар охирида ўқитувчи якунловчи сухбат 
ўтказиб, келгуси семинарда қилинадиган ишларни белгилайди.
Мавзу ўрганилганга қадар ўқитувчи ўқувчилар учун савол ва 
топшириқлар тузиб чиқади. Кириш машғулотида у ўқувчиларга 
материалнинг мазмуни, қилинадиган ишнинг характери билан қисқача 
таништиради, уларга ҳар қайси семинар учун адабиёт кўрсатади. Бир хил 
вазифалар ҳамма учун умумий бўлади, бошқа вазифалар айрим ўқувчиларга 
ёки 3-4 кишидан тузилган гуруҳга берилади. Бунда ҳамма ўқувчилар семинар 
учун дастурга мажбурий материаллар минимумини ишлаб чиқишлари керак. 
Семинарларга 2-3 ҳафта тайёргарлик кўрилади. Ўқувчилар адабиётни 
ўрганадилар, материал йиғадилар, ҳар хил кузатишлар ўтказадилар, ўз 
ахборотлари юзасидан тезислар тузадилар.
Семинарлар ўқиш вақтида, ўқитувчи ўқув раҳбарлигида ўтказилади. 
Бундай машғулотлар миқдори мавзунинг мазмунига ва уни ўрганиш учун 
ажратилган вақтга боғлиқ. 
Амалий тажриба машғулотлари синф-дарс тизими шаклида олиб 
борилмайдиган машғулот тури бўлиб, у махсус жихозланган хона ёки 
алоҳида ажратилган тажриба участкасида, шунингдек, бевосита таълим 
ишига алоқадор маълум объектни кузатиш, ўрганиш йўли билан олиб 
бориладиган машғулотдир. Таълимнинг бундай машғулотларини ташкил 
қилиш икки хил йўл билан олиб борилади: 
1. Амалий тажриба машғулотлари. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling