Ш. А. Абдуллаева


Таълимни ташкил этишнинг замонавий (ноанъанавий) шакллари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Таълимни ташкил этишнинг замонавий (ноанъанавий) шакллари 
 
Мустақил Ўзбекистонимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини 
амалга оширишда таълим тизимига янги педагогик технологияларни татбиқ 
этиш билан боғлиқ ишлар қилинмоқда. Таълимни КВН, мунозара, диспут, 
конферинсия, мушоира, суд ўйинлари ва бошқа шаклларда ташкил этишга 
ҳаракат қилинмоқда. Ўқувчилар фаоллигини ошириувчи турли интерфаол 
усуллардан кенг қўлланилмоқда. Уларга мисол тариқасида Синквейин, 
кластер, Ақлий хужум, Т-чизма, Инсерт жадвали, Б-Б-Б жадвали, Венн 
диаграммаси, Семантик хусусиятлар таҳлили ва бошқаларни келтириш 
мумкин.


126 
Кўп йиллар давомида анъанавий дарс ўтиш таълимнинг асосий 
шаклларидан бири бўлиб келди. Анъанавий дарс – муайян муддатга 
мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган, 
мавзуга кириш, ёритиш, мустаҳкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат 
таълим моделидир. Маълумки, анъанавий дарсда таълим жараёнининг 
марказида ўқитувчи туради.
Анъанавий дарс ўтиш моделида кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий 
машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу ҳолларда анъанавий 
дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, ўқувчилар таълим жараёнининг пассив 
иштирокчиларига айланиб қоладилар. Маънавий дарс шаклини сақлаб қолган 
ҳолда, унга турли-туман ўқувчилар фаоллигини оширадиган методлар билан 
бойитиб борилса, ўқувчилар ўзлаштирш даражасини кўтарилишига олиб 
келади. 
Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, ўқитувчи 
томонидан ўқувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим 
жараёнида фаоллигини муттасил рағбатлантириб турилиши, ўқув 
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунида билишда 
баҳс, мунозара, ақлий хужум кичик гуруҳларда ишлаш, татқиқод ролли 
ўйинлар методларини қўллаш, ранг-баранг қизиқтирувчи мисолларни 
келтирилиши, ўқувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш, 
ранг-баранг баҳолаш уулларидан фойдаланиш, таълим воситаларидан ўринли 
фойдаланиш талаб этилади.
Таълимнинг анъанавий ва ноанъанавий шаклларни қуйидаги юритма 
асосида солиштиб кўриш мумкин (10-11 чизмаларга қаранг): 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling