Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ўқув фаолияти натижасида инсон янги билим, кўникма ва
малакалар эгаллайди, ѐки мавжудларини ўзгартиради, ўз
қобилиятларини ривожлантирадиган, такомиллаштирадиган 
жараѐндир


Ўқув фаолиятини ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро таъсирига асосланган 
ўқув-билиш жараѐни сифатида турли томондан тавсифлаганда, биз тўрт 
тушунчадан ҳам фойдаланамиз, ўқитувчи ва ўқувчи таъсирининг қайси 
жиҳати назарда тутилаѐтганлигига боғлиқ равишда бирига урғу 
берамиз.Дастлаб ўрганиш ҳақидаги масаласига тўхталамиз.
Ривожланиш билан боғлиқ барча нарсани ўрганиш деб айтиш мумкин 
эмаслигини таъкидлаш жоиз. Масалан, унга организмнинг биологик жиҳатдан 
етилиш жараѐнларини киритиш мумкин эмас. Чунки организмнинг биологик 
жиҳатдан етилиши таълим ва ўрганишга боғлиқ эмас. Лекин ўрганиш деб 
аталадиган барча жараѐнлар етилишга умуман боғлиқ эмас деб бўлмайди.Бу
барча олимлар томонидан тан олинган. Лекин ривожланиш қай даражада 
етилиш билан боғлиқлигини аниқлаш муҳим. Ўрганиш доимо маълум 
даражада организмнинг биологик етилишига таянади. Масалан, болага бош 
миядаги нутқ учун жавоб берадиган бўлимлар етилмагунча гапиришни
ўргатиб бўлмайди.Бу икки жараѐн ўртасида тескари алоқа ҳам мавжуд: 
таълим ва ўқиш организмнинг етилишига ҳам маълум маънода таъсир
кўрсатади. 
Инсонда бир неча ўрганиш турлари мавжуд.Улардан биринчиси
марказий нерв системаси ривожланган ҳайвонларда ҳам мавжуд.
Бу – импринтинг механизми бўйича ўрганиш, яъни тез, автоматик 
равишда ўрганишдир. Масалан, ўрдакчалар туғилиши билан она ўрдакнинг
юришини кўриб орқасидан эргашиб юра бошлайди. Чақалоқларда сўриш
рефлекслари мавжуд бўлади. И.П.Павлов давридан бери хулқ-атворнинг 
бундай шакллари шартсиз рефлекслар деб аталган, уларни кўпроқ ―инстинкт‖ 
деб аташ тўғрироқ бўлур эди. 
Ўрганишнинг иккинчи тури - шартли рефлектор ўрганишдир. Бу бўйича
ҳам тадқиқотларни дастлаб И.П.Павлов олиб борган. Ўрганишнинг бу тури 
дастлабки нейтрал қўзғатувчига шартли реакциялар сифатида хулқ-
атворнинг янги шакллари вужудга келишини назарда тутади. Организмнинг 
шартли рефлектор реакцияларини туғдирадиган стимуллар қабул қилиниши 
лозим. Масалан, ―лимон‖ сўзини айтишимиз билан кўз олдимизга сариқ
рангли, нордон таъмли мева келади. 
Ўрганишнинг учинчи тури оперант ўрганишдир. Бундай ўрганиш турида 
билим, кўникма ва малакалар синаб кўриш ва хато қилиш методи орқали 
ўрганилади.Индивид дуч келадиган вазиятлар унда турли инстинктив
шартсиз, шартли реакцияларни вужудга келтиради. Организм кетма-кет 
Ўрганиш  инсонинг ўқув фаолияти натижасида янги психологик сифат ва 
хусусиятларни ўзлаштирганлигини билдиради. Этимиологик жиҳатдан бу 
тушунча ―ўрганмоқ‖ тушунчасидан келиб чиққан бўлиб, индивиднинг таълим ва 
ўқиш натижасида ўрганиши мумкин бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.


амалда масалани ечиш учун ҳар бирини синаб кўради ва бунда автоматик 
равишда эришилган натижани баҳолайди. Энг яхши натижага олиб келган 
реакция, вужудга келган вазиятда организмнинг қулай мослашишини 
таъминлагани 
бошқаларидан 
ажралиб 
чиқади 
ва 
тажрибада
мустаҳкамланади. Мана шу синаб кўриш ва хато қилиш методи билан 
ўрганишдир. 
Юқорида тавсифланган ўрганиш турлари ҳайвонларда ҳам, инсонларда 
ҳам учрайди. Лекин инсонларда ўрганишнинг махсус, олий турлари мавжуд. 
Бу биринчидан, бошқа одамлар хулқ-атворини тўғридан-тўғри кузатиш 
орқали ўрганиш бўлиб, унда инсон кузатилаѐтган хулқ-атвор шаклларини
ўзлаштиради.Бу викар ўрганиш деб аталади. 
Иккинчи вербал ўрганиш, яъни инсоннинг янги тажрибани тил орқали 
ўзлаштиришидир.Бундай ўрганиш натижасида инсон нутқни эгаллаган бошқа 
одамларга, билим, кўникма ва малакаларни узатиши мумкин. 
Ўрганиш ва таълим орасидаги икки муҳим қўшимча фарқларни
таъкидлаб ўтамиз.Таълим ўрганишдан фарқли равишда режали ва онгли 
бошқариладиган ташкилий жараѐндир. Ўрганиш эса стихияли равишда рўй 
беради. Ўқиш ўқув фаолиятининг таркибий қисми сифатида, ўқувчиларнинг 
иши билан боғлиқ равишда ташкилий жараѐн сифатида намоѐн бўлади. 
Биринчи ҳолда ўқиш таълимнинг бир томони ҳисобланади, иккинчи ҳолда 
ижтимоийлашувнинг натижасидир.Ўрганиш ҳар қандай фаолиятнинг 
натижаси бўлиши мумкин, 
таълим ва ўқиш тушунчалари 
эса махсус ўқув фаолияти 
билан боғлиқдир. 
Агар фаолиятнинг асосий 
мотиви сифатида билишга 
қизиқиш ѐки индивиднинг 
психологик 
тараққиѐти
назарда 
тутилса, 
ўқув 
фаолияти ҳақида гапирилади. 
Агар мотив индивиднинг у ѐки 
бу эҳтиѐжларини қондиришга 
қаратилган бўлса, ,‖ўрганиш‖ 
тушунчасидан фойдаланилади. 
Бундай йўл-йўлакай ўрганишга мисол сифатида маълумотларни ихтиѐрсиз 
равишда эслаб қолиш, ўқув мақсадларини кўзда тутмаган ҳаракатларни 
мисол келтиришимиз мумкин. Таълим ва ўқиш – ҳар доим онгли 
жараѐнлардир, ўрганиш эса онгсиз даражада ҳам рўй бериши мумкин. 
Таълим, ўқиш ва ўрганиш орасидаги яна бир фарқ маълумотларни 
ўзлаштиришга тайѐрлик турли ѐш даврларида намоѐн бўлади. Ўрганишнинг 
элемантар турлари – импринтинг, шартли рефлектор ва оперант турларига – 
бола туғилиши биланоқ амалда тайѐр бўлади. Ўқиш билим, малака ва
кўникмаларни ўзлаштириш учун онгли, мақсадга йўналтирилган қобилият 


сифатида болада 4-5 ѐшлигида намоѐн бўлади, мустақил ўқишга тайѐрлик
мактабнинг биринчи синфларида, 7-8 ѐш атрофида вужудга келади. 
Ўрганиш жараѐни фаолият сифатида қуйидаги ўқув-интеллектуал 
механизмлар ҳисобига амалга ошади: 
1.Ассоциацияларнинг шаклланиши. Бу механизм алоҳида билимлар орасида 
ѐки тажриба қисмлари ўртасида вақтинчалик боғланишлар ўрнатиш асосида
ѐтади. 
2. Тақлид қилиш. Кўникма ва малакалар шаклланиши учун асос бўлади. 
3. Фарқлаш ва умумлаштириш.Тушунчалар шаклланиши билан боғлиқ. 
4. Инсайт ( тахмин).Инсон томнонидан қандайдир янги информацияни қараб 
чиқиш, ўтмиш тажрибадан маълум нарсада номаълумни кўришдир. Инсайт 
боланинг интеллекти ривожланиши учун когнитив база ҳисобланади. 
5. Ижод.Янги билим, кўникма ва малакаларни яратиш учун асос
ҳисобланади. 
Ўрганишнинг мувафаққияти кўп омилларга боғлиқ, улар ичида қуйидаги 
психологик омиллар ҳам муҳимдир: ўқув фаолияти мотивацияси, билиш 
жараѐнлари идрок, диққат, хаѐл, хотира, тафаккур ва нутқнинг ихтиѐрийлиги, 
ўқувчиларда иродавий ва бошқа шахс ҳислатлари: маъсулият,тиришқоқлик, 
мақсадга интилувчанлик, интизомлилик, онглилик, тартиблилик ва 
бошқаларнинг мавжудлиги. Ўқув фаолияти самарадорлигининг психологик
омилларига ҳамкорликдаги фаолиятдаги инсонлар билан ўзаро таъсир қила 
олиш кўникмаси, ўқитувчилар ва синфдошлари билан, интеллектуал 
ривожланганлик  ва бошқалар киради. Билимларни ўзлаштириш жараѐнида 
ўрганишга бўлган тайѐрлик (установка) муҳим ҳисобланади, бунда ўқув 
вазифаларининг ўқитувчи томонидан қўйилиши, ўқувчи томонидан қабул 
қилиниши муҳим бўлиб, бунда ўқитувчи ўргатади, ўқувчи ўрганади.
Рус психологи А.Н.Леонтьев инсон фаолиятининг психик ва амалий 
шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини 
Ассоциацияларнинг шаклланиши 

Тақлид қилиш 

Фарқлаш ва умумлаштириш;
Инсайт ( тахмин) 
Ижод.


таъкидлайди.Д.Б.Эльконин эса ўқув фаолиятининг хусусиятларини 
кўрсатиб, уни моҳиятига, мазмунига ва ўзини намоѐн бўлиш шаклига кўра 
ижтимоийлигини таъкидлайди. Ўқув фаолияти бу шундай фаолиятки, унинг 
натижасида аввало ўқувчида ўзгариш юз беради. Унинг маҳсули турли 
мотивлар асосида қурилган бўлиши даркор. Бу мотивлар бевосита ўқувчи 
шахсининг ўсиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиши керак. Ўқув 
фаолияти таълим, ўқиш ва ўрганиш деган тушунчалар билан бевосита 
боғликдир. Таълим ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлигидаги ўқув фаолияти,
ўқитувчининг билим, кўникма ва малакаларини ўқувчиларга ўргатиш 
жараѐнидир. 
Таълим жараѐни бевосита муайян ахборотни, ҳаракатларни, хулқ-
атворнинг шаклларини ўзлаштиришга қаратилгандир. Ўқиш ва ўргатиш 
тушунчалари ўқув фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар билим, кўникма ва 
малакаларни ўзлаштиришга, ўргатишга хизмат қилади. 
Ўқув фаолиятининг беш элементи мавжуд: 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling