Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Қисман изланиш методи - ўқитувчи назорати остида ташкил 
этиладиган метод бўлиб, у продуктив характерга эга, бунда ўқувчи ижод 
қилади. 
 
Тадқиқот методи - ўқитувчи ѐрдамисиз ташкил этиладиган 
таълим методи бўлиб, у ўқувчининг мустақил изланиши, фикрлашива 
билимлар трансформациясини талаб этади. 
Таълим жараѐни ташкил этишнинг ўзига хос методларидан бири ишчан 
ўйинлардир. Ишчан ўйинлар муносабатлар тизимини моделлаштириш, 
фаолият характеристикасини ташкил этишга ѐрдам беради. 

 "Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури"да таълим жараѐнига янги 
педагогик 
технологияларни 
киритиш 
таъкидланади. 
Педагогик 
технология - бу таълим жараѐнига системали ѐндашув бўлиб, унда таълим 
жараѐнини ташкил этишда техника ва инсон имкониятлари ҳисобга 
олинади ва уларнинг ўзаро муносабати таълимнинг оптимал формалари 
яратилишига замин бўлади. 
Педагогик технологияларни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш 
мумкин; 

Таълим-тарбия иштирокчилари шахсига қўйиладиган ижтимоий 
талаблар; 

Ҳамкорлик фаолияти аъзоларининг касбий тайѐргарлиги; 

Таълим жараѐнининг мақсади, мазмуни, моҳияти, амалга ошириш 
воситалари; 
Таълим жараѐнини дифференциациялаштириш; 
Ижодийлик. 
- Таълим технологияси инсонийлик тамойилларига таянади.
Психологияда бу йўналишнинг ўзига хослиги талабанинг индивидуаллигига 
алоҳида эътибор бериш орқали намоѐн бўлади.
- Таълим 
технологияларини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий 
қонцептуал ѐндашувларга эътибор бериш керак:
- Таълимнинг шахсга йўналтирилганлиги. Ўз моҳиятига кўра бу
йўналиш таълим жараѐнидаги барча иштирокчиларнинг тўлақонли
ривожланишини кўзда тутади. Бу эса Давлат таълим стандарти 
талабларига риоя қилган ҳолда ўқувчининг интеллектуал ривожланиши 
даражасига йўналтирилиб қолмай, унинг руҳий-касбий ва шахсий
хусусиятларини ҳисобга олишни ҳам англатади.
- Тизимли ѐндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча
белгиларини ўзида мужассам қилиши зарур: жараѐннинг мантиқийлиги, 
ундаги қисмларнинг ўзаро алоқадорлиги, яхлитлиги.
- Амалий ѐндашув. Шахсда иш юритиш хусусиятларини
шакллантиришга таълим жараѐнини йўналтириш; ўқувчи фаолиятини 
фаоллаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараѐнида унинг барча лаѐқати 
ва имкониятларини, синчковлиги ва ташаббускорлигини ишга солишни 
шарт қилиб қўяди.


- Диалогик ѐндашув. Таълим жараѐнидаги иштирокчи субъектларнинг 
психологик бирлиги ва ўзаро ҳамкорлигини яратиш заруратини белгилайди. 
Натижада эса, шахснинг ижодий фаоллиги ва тақдимот кучаяди.
- Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократия, тенглик, 
субъектлар муносабатида ўқитувчи ва ўқувчининг тенглиги, мақсадини ва 
фаолият мазмунини биргаликда аниқлашни кўзда тутади.
- Муаммоли ѐндашув. Таълим жараѐнини муаммоли ҳолатлар
орқали намойиш қилиш асосида ўқувчи билан биргаликдаги ҳамкорликни 
фаоллаштириш усулларидан биридир. Бу жараѐнда илмий билишнинг 
объектив зиддиятларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг диалектик 
тафаккурни ривожлантириш ва уларни амалий фаолиятда ижодий равишда 
қўллаш таъминланади.
- Ахборот беришнинг энг янги восита ва усулларидан фойдаланиш, 
яъни ўқув жараѐнига компьютер ва ахборот технологияларини жалб қилиш.
- Ўқитиш усуллари ва техникаси: мулоқот, кейс стади, муаммоли усул, 
ўргатувчи ўйинлар, ―ақлий ҳужум‖, инсерт, ―Биргаликда ўрганамиз‖,
пинборд, маъруза ( кириш маърузаси, визуал маъруза, тематик, маъруза-
қонференция, аниқ ҳолатларни ечиш, аввалдан режалаштирилган хатоли, 
шарҳловчи, якуний).
- Ўқитишни ташкил қилиш шакллари: фронтал, коллектив, гуруҳий, 
диалог, полилог ва ўзаро ҳамкорликка асосланган.
- Ўқитиш воситалари: одатдаги ўқитиш воситалари
(дарслик, маъруза матни, таянч қонспекти, кодоскоп)дан ташқари график 
органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари.
- Ўзаро алоқа воситалари: назорат натижаларининг таҳлили асосида
ўқитишнинг диагностикаси (ташҳиси).
- Бошқаришнинг усули ва воситалари. Ўқув машғулотини технологик 
карта кўринишида режалаштириш ўқув машғулотининг босқичларини 
белгилаб, қўйилган мақсадга эришишда ўқувчи ва ўқитувчининг 
ҳамкорликдаги фаолиятини талабаларнинг аудиториядан ташқари мустақил 
ишларини аниқлаб беради.
- Мониторинг ва баҳолаш. Ўқув машғулоти ва бутун курс давомида 
ўқитиш натижаларини кузатиб бориш, ўқувчи фаолиятини ҳар бир машғулот 
ва йил давомида рейтинг асосида баҳолаш.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling