Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Л.С.Виготский ўқувчиларнинг мустақил фикрлашига алоҳида эътибор 
берган, таълим билан тараққиѐт ўртасида мураккаб ўзаро муносабат 
мавжудлигини таъкидлаган олимдир. ―Биз бола тараққиѐтида икки босқични 
аниқлашимиз зарур, бу босқичларни билмасдан бола тараққиѐтининг бориши 
ва унга таълим бериш имкониятлари ўртасидаги ҳар бир ҳолатда аниқ 
ечимни топа олмаймиз. Биз бу ерда бола психик функциялари 
тараққиѐтининг - эришилган даражасини назарда тутяпмиз‖
2
. Бу аснода, 
қонтекстда бола тараққиѐтининг актуал зонаси назарда тутилмоқда. 
Л.С.Виготский - тараққиѐтнинг яқин зонаси тушунчасини ҳам киритади ва 
уни қуйидагича таърифлайди: ―ўзи мустақил еча олмайдиган масалаларни 
катталар ѐрдамида, раҳбарлигида бажариш - бола тараққиѐтининг яқин 
зонасини ташкил қилади. Бола бугун катталар ѐрдамида бажарган ишини, 
эртага ўзи мустақил бажаради. Шундай қилиб, у таълимнинг муҳим 
хусусияти - бу атрофдагилар билан ўзаро муносабат, ҳамкорлик‖, деб 
ҳисоблаган. 
2
Выготский Л.С. Мышление и речь. Избранные психологические исследования. –М.: Изд-во АП и РСФСР. 
1956. С.450. 


С.Л.Рубинштейн ва А.В.Брушлинскийлар Виготскийни муайян 
даражада танқид қилдилар. Уларнинг таъкидлашича, Л.С.Виготский 
назариясида, тараққиѐтнинг ―актуал‖ даражаси ва ―тараққиѐтнинг яқин 
зонаси‖, яъни боланинг ниманидир мустақил бажариш кўникмаси ва унинг 
―ҳамкорликда бажариш‖ малакаси бир-бирига қарама-қаршидир. Демак, 
биринчи ҳолда иккинчиси умуман инкор этилади. Тафаккурнинг ички 
қонуниятларини тушуниш учун бир-бирига зид бўлган икки йўл етарли эмас. 
С.Л.Рубинштейннинг назариясига кўра умумлаштириш ва ақлий 
ҳаракатларнинг кўчиш ҳолати ўқувчиларнинг ақлий тараққиѐтини 
белгиловчи мезон сифатида ишлатилишини назарда тутади. У таълимда 
тафаккурнинг мантиқий шакллари (тушунча, ҳукмлар ва хулосалар 
чиқариш)нинг таркиб топиши ва ривожла-ниши тўғрисида ҳам назарий, ҳам 
амалий хусусиятга эга бўлган фикрларни билдиради. Таълимда тафаккур 
операцияларининг аҳамияти муаммосининг ѐритилиши муҳим аҳамият касб 
этади. Муаллиф таълимда умумлаштиришнинг уч хил тури мавжудлигини 
таъкидлайди: эмпирик, назарий ва дедуктив умумлаштиришлардир. С.Л. 
Рубинштейн мулоҳазасига кўра, ушбу умумлаштиришлар ѐрдамида иш 
тутилса, топшириқ ѐ аста-секин (эмпирик) ѐки ―бирданига‖ (назарий) ҳал 
қилиниши мумкин. 
Рус психологлари илмий тадқиқотларини тўрт йўналишга ажратиш 
мумкин, чунки уларнинг ҳар бирида таълим ва тафаккур табиати 
муаллифларнинг дастлабки назарий ѐндашувларига боғлиқлиги туфайли 
тафаккур мустақиллигига турлича аҳамият берилган. 
Биринчи 
йўналишни 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling