Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Н.А.Менчинская 
раҳбарлигида 
амалга 
оширилган тадқиқотлар ташкил қилади. Улар тафаккур фаолиятини уч 
томондан ўрганадилар: биринчидан, тафаккур фаолиятининг маҳсулотлари, 
яъни ўқувчилар эгаллайдиган билимлар, тушунчалар тадқиқ қилинади. 
Иккинчидан, ўқувчининг тафаккур жараѐнлари, учинчидан, ўқувчида 
шаклланган ва билимларни эгаллаш жараѐнига таъсир қиладиган тафаккур 
фаолиятининг хусусиятлари кабилар. Ушбу муаммони ишлаб чиқишда 
ўқувчи шахсий фикрлаш жараѐнларини бошқарувчи ва тартибга солувчи 
таълимнинг объектигина эмас, балки субъекти бўлиб ҳам кўзга ташланади. 
Муаллифлар воқелик билан боғлиқ ҳолда ўқувчиларда тафаккур 
фаолиятининг маҳсулдор усуллари ѐки йўлларини шакллантириш 
муаммосига алоҳида эътибор бердилар. Муаллифлар тафаккур билан амалий 
ҳаракатларнинг ўзаро муносабатлари турли шаклларга эга эканлигига 
аҳамият қаратадилар: Н.А.Менчинскаянинг таъкидлашича, ижодий ва 
оқилона фикр юритиш малакасини шакллантиришнинг маҳсулдор усулини 
ўрганиш 
учун 
кенг 
йўл 
очилди. 
Маълумки, 
бу 
муаммони 
Д.Н.Богоявленский, Е.Н.Кабанова - Меллер, С.Ф.Жуйков ва бошқа 
муаллифлар тадқиқ этганлар. 
Иккинчи йўналиш П.Я.Гальперин ва унинг шогирдларининг ақлий 
ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назариясида ифодаланган. Бу 
гуруҳ олимларининг фикрича, алоҳида олинган фикр психик ҳодиса 


сифатида ―...ички ақлий режага ўтказилган, кейинчалик ички нутққа 
айланган предметли ҳаракатдир‖
3

П.Я. Гальпериннинг таъкидлашича, ҳаракатни дастлабки бажариш 
тафаккурнинг алоҳида актини ташкил қилади. Муаллиф ориентирлашнинг 3 
хил асосга ажратади. I тип ориентировка ҳаракати ориентирлаш асосининг 
тўлиқ эмаслиги билан тавсифланади. II тип ориентировкада тўлиқ 
ориентирлаш асосида ҳаракатнинг тузилиши юзага келади. III тип - 
материалнинг асосий бирликлари ва уларнинг бирикув қонунларига 
ориентирлаш, асосан аниқ объектлар учун ҳаракатнинг ориентирлаш асосини 
мустақил тузиш методлари аниқланади. Шундай қилиб, бу назарияга кўра, 
тафаккурнинг ҳақиқий мустақиллиги ориентирлаш асосининг ҳар 3 типида 
намоѐн бўлиши мумкин. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling