Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Я.А. Пономаревнинг тадқиқотлари интуиция (ички ҳис, ичдан ҳис 
қилиш) моҳиятини ѐритишга имкон берувчи субъектив шароитларни 
аниқлашга ѐрдам беради. Муаллиф субъектив шароитлар қаторига 
муаммонинг мавжудлигини, вазифани ҳал қилишга мос бўлмаган усулларни 
тугатиш, муаммога қизиқишни сақлаган ҳолда ечим учун мавжуд усуллар 
яроқсизлигига ишониш, ижоднинг биринчи босқичларида муаммонинг 
қисқартирилиши ва схемалаштирилиши кабиларни киритади. 
Шундай қилиб, Я.А. Пономарев тадқиқотларининг аҳамияти шундан 
иборатки, у ичдан ҳис қилиш (интуиция) механизмини экспериментал 
ўрганиш зарурлигини ва мумкинлигини кўрсатди. Интуиция қонуниятларини 
билишга асосланган ҳолда, ўқитувчи таълим жараѐнида фараз вужудга 
келтириши, илҳомланиши, ижодий вазиятлар ва психологик ҳолатлар 
яратиши мумкин. 
А.Н. Лукнинг таъкидлашича, ―ижодий қобилиятга эга бўлиш‖ ва 
ижодий фикрлаш бир хил нарса эмас,чунки унда ўз қобилиятларидан 
фойдаланиш, уларни амалга ошириш истаги ҳам мавжуд бўлиши зарур. 
Ижодий имкониятлар жамоада ижодга ―муҳит мавжудлигига, янги ғоялар 
қанчалик юқори баҳоланишига, анъанавий ва урф бўлган тасаввурлар 
чегарасидан четга чиқа олишга боғлиқдир. Мактабда ижодий муҳит 
фақатгина қизиқувчанликни шакллантириш, янгича фикрлаш, бир хил 
бўлмаган ечимларни топиш билангина яратилмайди. Янги ва ўзига хос 
нарсани идрок қилишга тайѐргарликни, бошқа одамларнинг ижодий 
ютуқларидан фойдаланишни, амалиѐтга татбиқ этишга интилишни тақозо 
этади. 
Турли 
ѐшдаги 
ўқувчиларда 
мустақил 
ижодий 
тафаккурни 
шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг асосий воситаларидан бири - бу 
муаммоли вазиятларни яратиш жараѐнидир. Фанда муаммоли таълимнинг 
назарияси ва амалиѐти яратилган, Жумладан, В. Оқонь, А.М. Матюшкин, 
И.Я. Лернер, М.И.Махмутов ва бошқаларнинг муҳим татдқиқотлари 
муаммоли таълимга бағишлангандир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling