Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

В.П.Паламарчукнинг таъкидлашича, муаммоли таълимни амалиѐтга 
татбиқ қилишдан олдин ўқитувчи ўқувчига тўғри фикрлашни, яъни мустақил 
фикрлаш мазмуни ва шаклини тушунтириши зарур. Муаллифнинг фикрича, 
таълим жараѐнида ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш - бу уларнинг табиий 
хусусиятларини ҳисобга олиш, улар тараққиѐтининг методологик ва 
психологик асосларига таяниш, ўқишнинг операционал ва мотивацион 
жиҳатларини бир даврда ҳисобга олган ҳолда ўқув фанлари мазмунини 
ўзлаштиришни таъминлашдан иборатдир. В.П.Паламарчук ўқувчиларда
умумилмий фикрлаш кўникмалари ва малакаларини ривожлантиришнинг 
дастурини ишлаб чиқади. Дастур қуйидаги асосий кўникмалар ва 
малакаларни секин-аста мақсадга йўналтирган ҳолда ривожлантиришни ўз 
ичига олади: 


Таҳлил қилиш (анализ) ва муҳим белгисини ажратиш. 
Таққослаш. 
Умумлаштириш ва системалаштириш. 
Тушунчаларга таъриф бериш ва тушунтириш. 
Қонкретлаштириш. 
Исботлаш ва инкор этиш. 
Муаммоли таълимда зарурий кўникмалар. 
Сўнгги йилларда ақлнинг танқидийлигини ривожлантириш муаммоси 
бир қатор тадқиқотларда ўрганилмоқда. А.С.Байрамовнинг докторлик 
диссертацияси кичик мактаб ўқувчиларида тафаккур танқидийлиги ва 
мустақиллигини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Муаллиф 
тафаккур танқидийлигини муаммони ҳал қилишнинг қулай усулини топишга 
йўналтирилган шахс қобилияти сифатида тушунади. Мустақил фикрлашдан 
фарқли ўлароқ тафаккур танқидийлиги, муаллифнинг фикрича, кўпинча 
ақлий тажриба жараѐнида ва вазифани ҳал қилишнинг сўнгги босқичида, 
яъни усуллар тизими ичидан энг тўғрисини, ечимга айнан мос усулни танлаб 
олишда намоѐн бўлади. А.С.Байрамовнинг фикрича, ақлнинг танқидийлиги 
теварак-атрофдаги ҳодиса ва предметлардаги янги ҳамда оригинал 
жиҳатларни аниқлашда, шунингдек, вазифани ҳал қилишнинг қулай усулини 
топишда муҳим роль ўйнайди. Лекин муаллиф танқидийликни ―ақлий 
ҳаракатлар ичида‖ таҳлил қилганлиги туфайли, ―субъект - субъект‖ 
алоқалари ѐритилмай қолган, шунинг учун ҳам тадқиқотда танқидийлик 
шахснинг ҳислати даражасига кўтарилмаган. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling