Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Р.Н.Тожибоевалар


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Р.Н.Тожибоевалар биз кўтарган 
муаммони фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий тафаккур ва мустақил 
фикрни ифодалаш муаммоларини уйғунлаштирган ҳолда ѐритиб бердилар. 
Бирор нарса ѐки рўй берган, бераѐтган воқеа ѐки ҳодиса хусусида миямизда 
пайдо бўлаѐтган туйғуларимиз - фикрдир. Фикрларни тартибга солиш, 
уларни ўз ўрнида ишлатиш ва бошқариб туришга жавобгар бўлган жараѐнни 
психологлар фикрлаш ѐки тафаккур деб атайдилар. Инсон ҳаѐтини фикрсиз, 
фикрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Муаллифлар фикрнинг ижтимоий 
моҳиятини очиб берадилар: ―фикрлашни жамиятга боғлиқ ҳодисадир, дейиш 
мумкин‖. Тасаввур қилинг: Сизда бирор муаммо ѐки масала юзасидан фикр 
мавжуд, яъни мустақил фикрингиз бор. Бу фикр сизга жуда маъқул ва уни 
сиз мантиқан асосланган, деб ҳисоблайсиз. Агар шундай ишонч, ҳаттоки, 
эътиқод бўлса, сиз албатта, кимлар биландир уни ўртоқлашиш эҳтиѐжини 
сезаѐтганлигингизни англайсиз. Агар унинг ―пишиб етилганига‖ бироз бўлса 
ҳам иккилансангиз, бу фикрни бировга айтмай қўя қолиш ѐки жуда яқин 
кишингиз билан ўртоқлашишга интиласиз. Демак, пайдо бўлган янги фикр 
одамни бошқалар билан мулоқотда бўлишга, улар билан ўртоқлашишга 
ундайди. Айни шу жиҳати фикрлашнинг ижтимоийлигидан дарак беради
7

Муаллифлар ѐшларга мустақил фикрлашни ўргатиш бўйича турли машқлар 
тўпламини ишлаб чиққанлар. Бундан ташқари, улар мустақил фикрлаш 
сифатларини ҳам ажратиб кўрсатдилар: 
Элементар тафаккур жараѐнларининг шаклланганлиги - яъни таҳлил 
қилиш, синтез, таққослаш, муҳим жиҳатини ажратиш; 
Тафаккурнинг фаоллиги, унинг эркинлиги, яъни носòандарт ғояларнинг 
туғилиши жараѐнидаги эркинлик ва бир ғоядан иккинчисига ўтишдаги 
эгилувчанлик; 
Тафаккурнинг ташкилланганлиги ва мақсадга йўналганлиги, бошқача қилиб 
айтганда, ҳар бир инсон томонидан ўзини тафаккур қилиш ѐки фикрлаш 
жараѐнларига хослигини англаш ва уни назорат қилиш. 
В.Каримова ўзининг қатор мақола ва рисолаларида шахснинг 
жамиятдаги мавқеи ва ундаги юксак инсоний фазилатларининг фикрлаш 
жараѐнидаги мустақил мавқеига боғлиқлиги муаммосига жамоатчилик 
диққат-эътиборини қаратиб, ―Кадрлар тайѐрлашнинг Миллий дастури‖ 
талабларини бажариш жараѐнидаги таълим ислоҳотларида, энг аввало, 
ўқувчилар ва талабаларнинг мустақил фикрлашлари учун шарт-шароитлар 
яратиш ва бунда энг аввало, ўқув фаолияти кечадиган ижтимоий психологик 
муҳитнинг етакчи ролини таъкидлайди. Бошқа томондан, ―ўзини англаган, 
билган, ҳаѐтда ўз ўрнини топа олган одамнингина миясига фикр келади
7
Каримова В.М. ва бошқалар. Мустақил фикрлаш. –Т.: Шарқ. 2000. 19 б. 


тафаккур қилади ва қолаверса, у бу фикрларини ўзгаларга изҳор қилиб, 
етказиши ҳам мумкин бўлади‖ (ўша манба). ―Қандай фикрлаш‖ муаммосига 
диққатни қаратган 
муаллиф, 
аслида 
фикрлашни 
илк 
ѐшликдан 
шакллантириш лозимлигини таъкидлайди ва унинг мезонларига эътибор 
беради. ―Агар болада ѐшликданоқ, ҳар бир нарса ва ҳодисанинг ўзига хос 
томонларини кўра олиш, ижодий ѐндашув бўлса, демак, унинг тафаккури 
ижодий, эгилувчан, мослашувчан бўлиб, айнан шуларда мустақил тарзда 
мулоҳаза юритиши кузатилади. Ижодкорлар тунд ва қонсерватив 
фикрлилардан фарқли, яна турли зиддиятлар, онгда ўрнашиб қолган эскича 
қарашларни инкор қилиш, керак бўлса, ундайлар билан талашиб-тортишишга 
мойил бўладилар‖. Демак, тарбияланган ва мустақил фикр учун В. 
Каримованинг фикрича, ―муҳит керак, бу муҳит, албатта болага бевосита 
таъсир кўрсатади‖. Тобеликни чегараловчи ижтимоий психологик муҳитни 
аудиторияда шаклантириш учун ўқитувчи мунозара методларидан кенг 
фойдаланса бўлади. ―Эркин фикр алмашишнинг бўлиши муҳокама 
қилинаѐтган муаммо бўйича гуруҳ аъзоларининг фикрлашлари жараѐнни 
тезлаштиради ва уларнинг фаол позицияда бўлишларини тақозо этади. 
Мунозарага киришувчиларнинг фазовий ва психологик ҳолатлари бир-
бирлариникига яқин бўлса, шахсда сўзлаш, ўз фикрини мустақил баѐн этиш 
эҳтиѐжи пайдо бўлади‖. 
Шундай қилиб, эркин, ҳолисона, соғлом, оқилона фикр алмашинуви 
шароити ва муҳитининг яратилиши ўсмир ва ўспиринларда лўнда, равон, 
мантиқий тилда сўзлаш малакасини ўстиради. Муҳит хусусидаги яна бир 
фикр шуки, шахс ҳар қандай шароитда, ҳамманинг олдида ҳам эркин 
гапиравермайди. Айниқса, Шарқ психологияси ва одоб нормалари шундайки, 
кичкина ѐшдаги каттанинг, бола ўз ота-онасининг, ўқувчи ўқитувчининг 
олдида ҳар қандай фикрни мулоҳазага қўявермайди, чунки бу воқелик шарқ 
хулқ-одобига зид, деб баҳоланади. Шунинг учун ҳам шундай шахслараро 
муносабат муҳитини яратиш керакки, одамдаги унчалик даражада аҳамиятли 
бўлмаган фикрни ѐки ғояни ҳам қўллаб-қувватловчи ―ўзгалар‖нинг мавжуд 
эканлигига эришиш керак. Чунки ҳар қандай одам ўз фикрининг тўғрилигига 
ва асосли эканлигига ишонч ҳосил бўлсагина, у фикрини эркин баѐн эта 
олади. ―Демак, - деб таъкидлайди В. Каримова, - тарбияловчининг маънавий 
қараши, фикр алмашиниш жараѐни суҳбатга нисбатан ижобий установкалар 
мустақил фикрлашнинг энг мақбул шароити ҳисобланади‖. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling