Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Таълимда индивидуал ѐндашув муаммоси
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
8.8. Таълимда индивидуал ѐндашув муаммоси
Таълимда индивидуал ѐндашув деганда ҳар бир ўқувчи индивидуал, бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўқитилади, деган маънони билдирмайди. Таълимни индивидуаллаштиришнинг маъноси шуки, у ўқувчининг индивидуал- психологик хусусиятларига таянади, ана шу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қурилади. Синф ривожланиши ва тайѐргарлик даражаси бир хил бўлмаган, ўзлаштириши турлича ва ўқишга муносабати ҳар хил бўлган ўқувчилардан ташкил топади. Ўқитувчи анъанавий ташкил эьтилган таълим жараѐнида ҳаммага бир хилда баравар кела олмайди. Шунинг учун у таълимни ўртача даражага – ўртача ривожланишга, ўртача тайѐргарликка, ўртача ўзлаштиришга татбиқ қилган ҳолда олиб боришга мажбур бўлади. Бошқача айтганда, у таълимни қандайдир афсонавий ―ўрта‖ ўқувчини кўзда тутган ҳолда ташкил этади. Бу нарса шунга олиб келадики, ―кучли‖ ўқувчилар сунъий равишда ўз ривожланишида ушлаб турилади, ўқишга қизиқишлари қолмайди, ўқиш уларда кўп ақлий куч сарфлашни талаб қилмайди. ―Кучсиз‖ ўқувчилар эса сурункасига орқада қолишга мубтало бўлганлар, улар ҳам ўқишга қизиқмай қўядилар, бу ўқиш улардан кўпроқ ақлий куч сарфлашни талаб қилади. ―Ўртача‖ даражага кирувчилар ҳам жуда ҳар хил бўладилар, қизиқиш ва майллари турлича, идрок, хотира, хаѐл ва тафаккур хусусиятлари хилма-хил бўлади. Бир ўқувчи кўргазмали образлар ва тасаввурларга асосли равишда таянмоғи зарур, иккинчиси бунга камроқ эҳтиѐж сезади; бири секин фикрлайди, иккинчисининг ақлий мўлжали нисбатан тезлиги билан ажралиб туради; бири тез эсда олиб қолса-да, мустаҳкам эмас; иккинчиси – секин эсда олиб қолса-да, кўп нарсани ѐдида сақлайди; бири уюшган ҳолда ишлашга ўрганган, бошқаси кайфиятига қараб, асабийлашиб ва нотекис ишлайди; бири астойдил, иккинчиси мажбуран шуғулланади. Таълимни индивидуаллаштириш тамойили ўқитишда ўқувчиларнинг реал типларига таяниш зарурлигига асосланади. Бу тамойилни программалаштирилган таълим жуда яхши амалга оширади. Ўқувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятлари таълимнинг айрим методлари ва усулларини танлаш ҳамда қўлланиш вақтида, уйга берилган топшириқларни қисмларга бўлишда, синф ва назорат ишларининг вариантларини аниқлашда ҳисобга олинади. Синф билан олиб бориладиган ишни айрим ўқувчилар билан олиб бориладиган индивидуал иш билан бирга қўшиш мумкин. Шу билан бирга дастурнинг худди шу масалаларини ўқувчилар қандай тайѐргарлик кўрганликлари, индивидуал мойилликлари, қизиқиш ва қобилиятлари ҳамда индивидуал иш суратларига қараб турлича тўлалик ва теранлик билан, ҳар ким дарсда оптимал даражада банд бўладиган қилиб ўрганадилар. Таълим методлари турлича бўлиши, ўқувчининг индивидуал хусусиятларига қараб ўзгартирилиши керак. Лекин бу 40 ўқувчи бор бўлган синфда 40 хил индивидуал ѐндашишни, таълим методикасининг 40 хил индивидуал вариантини амалга ошириш зарур деган маънони англатмайди. Одатдаги мактаб таълим шароитида бундай ҳаддан ташқари индивидуаллаштириш мумкин ҳам эмас, керак ҳам эмас. Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятининг асосий типларини ҳисобга олиш кифоя. Таълимда индивидуал ѐндашиш камчиликларга барҳам беришнигина эмас, балки ўқувчилар тафаккурини ривожлантириш, ўқишга тўғри муносабатда бўлишни, билишга оид қизиқишларни таркиб топтириш ишларини олиб боришни ҳам англатади. Ўқишга салбий муносабатда бўлиш ҳолларида бундай муносабатни келтириб чиқарган сабабларга қараб, тарбиявий чора-тадбирлар кўриш керак бўлади. Бундай сабаблар орасида ўқитувчи билан бўлган келишмовчилик, ўқувчи дуч келган қийинчиликлар, билимдаги нуқсонлар, ўз кучига ишонмаслик ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Рус психологлари якдиллик билан: барча болалар ўқишга қобилиятлидирлар, ҳар бир нормал ва психик жиҳатдан соғлом ўқувчи ўрта маълумот олишга қодирдир мактаб давлат таълим стандартлари доирасида ўқув материалини маълум даражада муваффақиятли эгаллашга қодирдир, бинобарин ўқитувчи ҳамма ўқувчиларнинг ҳам шундай бўлишига эришмоғи лозим, деган нуқтаи назарда турадилар. Лекин бундан ҳамма ўқувчиларга ҳам таълим бериш бир хилда осон, деб асло ўйлаб бўлмайди. Ҳар қандай таълим методикаси шароитида, бу таълим жуда яхши ташкил этилган шароитда бир хил ўқувчилар яхшироқ ҳаракат қилиб, бошқалардан кўра юқори натижаларга эришадилар. Бир ўқувчи алоҳида кўп куч ва меҳнат сарф қилмасдан нисбатан қисқа муддат ичида юксак натижаларни, катта муваффақиятларни қўлга киритади, бошқа ўқувчи бўлса қанчалик интилмасин ва ҳаракат қилмасин, ўша даражага шунчалик тез ва осонликча кўтарила олмайди. Бугунги кунда ҳеч ким: ―Ёмон ўқувчилар йўқ, ѐмон ўқитувчилар бор‖ деган формулани ҳеч сўзсиз қабул қилавермайди, ўқувчиларининг ўзлаштирмаслигида ҳеч ким ўқитувчиларни ѐппасига айблаб ўтирмайди. Албатта, таълимнинг муваффақиятли бўлиши билимлар, кўникма ва малакаларнинг жуда юқори даражаси асосан таълимнинг мазмуни билан, таълим методикасининг такомиллашуви, ўқитувчининг маҳорати билан таъмин этилади, лекин ҳамма нарса фақат ана шунга боғлиқ деб ўйлаб бўлмайди. Муваффақият ички шарт-шароитларга – ўқувчининг индивидуал- психологик хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Ҳар гал тенг шароитларда бир хил машқлар, бир хил таълим методикаси ғоят ҳар хил натижалар беради, бунда ўқувчиларнинг турли хусусиятлари ҳақида гапириш мумкин. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling