Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Малака - машқ қилиш натижасида юзага келган хатти- ҳаракатларнинг автоматлашган усули Кўникма - олдинга қўйилган мақсад ва хатти-ҳаракат шароитидан келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулларини танлаш ва амалга ошириш учун мавжуд билимлар ва малакалардан фойдаланишдир Кўникма экстериоризация қилишни – билимларнинг жисмоний ҳаракатга мужассамлашу-вини тақозо этади. Унинг бошланиш нуқтаси ахборотнинг юксак даражада, яъни онгда қайта ишланишидан иборатдир. Амалий ҳаракатларнинг ана шу юксак даражадаги фаолияти натижалари билан йўналтириб турилиши эса унинг якунини ташкил этади. Кўникма ва малакалар хатти-ҳаракат услуби бўла туриб, маълум фаолият турига қараб ишлаб чиқариш, ўқув, ижтимоий, спорт, ташкилий, техник фаолият, илмий фаолият, санъат соҳасидаги кўникмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин, барча фаолият турларида қўлланиладиган кўникма ва малакалар мавжуд: булар - ҳаракат, сенсор, ақлий кўникма ва малакалардир. Ҳаракат кўникмаларига жисмоний меҳнат, спорт ва ўқув кўникмалари (хат ѐзиш, тез ўқиш ва ҳоказо) киради. Сенсор кўникма ва малакаларга ўлчов, ѐруғлик, овоз ва символик маълумотларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш марказларида такрорлаб боришлар киради. Аклий кўникма ва малакаларга - кузатиш усуллари, малакаларни ривожлантириш, оғзаки ва ѐзма ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларини йиғиш, илмий тажриба ўтказиш ва ҳоказо. Малакалар машқ қилиш натижасида юзага келади, яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб келади ва самарали усуллар асосида қайта-қайта қайтарилиши амалга оширилади.Инсон томонидан эгалланган кўникма ва малакалар янги кўникмаларни шакллантиришига таъсир кўрсатади. Одатларни инсоннинг маданий ва ахлоқий хулқида аҳамияти катта. Одатлар билим, кўникма ва малакалар асосида таркиб топиб, улардан фарқли ўлароқ, ижобий ҳамда салбий бўлади. Масалан, меҳнатсеварлик одати ижобий, дангасалик одати салбийдир. Одатнинг физиологик асослари бош мия ярим шарлар қобиғида ҳосил бўлган динамик стереотиплардир. Таълим бошқариладиган жараѐн бўлиб, бунда ҳар бир боланинг ҳаракати қадамба-қадам назорат қилинади, ўқитувчи ҳар бир босқичда ўқувчининг билимларини малакаларини ўзлаштириш ҳақида ахборот олиб туради, янги материал аввалги материални ўзлаштиришга қараб тақдим этилади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling