Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий педагогик баҳо
- Жараѐнли педагогик баҳолар
- Миқдорий педагогик баҳолар
Моддий педагогик баҳолар болаларни ўқув-тарбия ишидаги
мувафаққиятлари учун турли усуллар билан моддий рағбатланти-ришни назарда тутади. Моддий стимул сифатида пул, болалар учун қизиқарли нарсалар ва бошқа уларнинг моддий эҳтиѐжларини қондирувчи нарсалар Педагогик баҳолар турлари предметга ѐки шахсга қўйилади- ган баҳолар моддий ѐки маънавий баҳолар натижали ѐки жараѐнли баҳолар миқдор ва сифат баҳолар фойдаланилиши мумкин. Маънавий педагогик баҳо мақтов ѐки фахрий ѐрлиқни ўз ичига олиб, бола ҳаракатларининг ахлоқ нормаларига мослиги характерланади. Натижали педагогик баҳолар фаолиятнинг сўнгги натижасига тегишли бўлиб, асосан унга урғу берилади. Бунда қандай йўл билан эришилганлигига қарамасдан сўнгги натижага эътибор берилади. Жараѐнли педагогик баҳолар, натижага эмас, жараѐнга тегишлидир. Бунда охирги натижага қандай эришилганлигига эмас, натижага эришишга нима ундаганлигига урғу берилади. Миқдорий педагогик баҳолар бажарилган ишнинг ҳажмига тегишли бўлади, масалан, ечилган мисоллар сонига эътибор берилади. Сифатий педагогик баҳоларда бажарилган ишнинг сифатига эътибор берилади. Педагогик баҳо турлари билан бирга болаларни ўқув-тарбия жараѐнига ундашнинг бир неча усуллари мавжуд. Улар: эътибор, қўллаб-қувватлаш, баҳо, тан олиш, мақтов, мукофот, ижтимоий ролини, обрўсини ошириш. Педагогик баҳонинг маҳсулдорлиги деганда унинг болалар таълим ва тарбиясидаги ундовчи роли тушунилади. Болада ўзини ўзи такомиллаштиришга, билим, кўникма ва малакалар эгаллашга, шахснинг ижобий ҳислатларини шакллантиришга, хулқ-атворнинг ижтимоий фойдали шаклларига интилишни кучайтирадиган баҳо маҳсулдор ҳисобланади. Бола шахсий-хулқ-атвор ва интеллектуал тараққиѐтида мотивация ташқи ва ички бўлиши мумкин. Ўқув-тарбиявий фаолиятнинг ташқи мотивацияси дейилганда боланинг фаоллигини ташқи томондан йўллаб турувчи стимуллар назарда тутилади, яъни улар болани ўраб турган атроф-муҳитдан келиб чиқади ва у болани маълум тарзда тутишга мажбурлайди. Бундай қўғатувчиларнинг таъсири йўқотилса, ўқув фаоллиги ҳам сусайиб, йўқолади. Ташқи стимуллардан фарқли равишда ички стимуллар бундай фаолликни вужудга келтириши ва йўллаб туриши мумкин.Ўқув тарбиявий фаолиятнинг ички мотивацияси, ташқи мотивацияга қараганда кучли бўлиб, маҳсулдор педагогик баҳо деганда болада таълим ва тарбиянинг ички мотивациясини вужудга келтирадиган баҳо назарда тутилади. Педагогик баҳо боланинг ѐшига мос танланиши зарур. Педагогик баҳо ѐшга қараб ўзгариши тенденциялари қуйидагилар: Биринчидан, ѐш улғайиши билан янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш зарурлигини тушуниш ортади. Иккинчидан, болаликда йиллар ўтган сайин шахснинг маълум ҳислатларини эгаллашнинг аҳамияти ортади. Учинчидан, катта бўлган сайин, айниқса, мактаб даврида ижтимоий-психологик стимулларнинг роли ортади. Тўртинчидан, ташқи стимулларга қараганда ички стимулларнинг роли ортиб боради. Турли ѐш даврларида педагогик баҳонинг қулай усуллари ва шароитларини кўриб чиқамиз. Гўдаклик давридаги болаларни имо-ишора, мимика ва пантомимика орқали билдириладиган ҳиссий-экспрессив баҳолаш қўлланилади. Илк болалик даврида ―яхши‖, ―ѐмон‖ каби сўзлар билан баҳолаш мумкин. Мактабгача ѐш даврида ҳулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш, билим, малака ва кўникмаларни намоѐн қилиш билан боғлиқ педагогик баҳолар пайдо бўлади. Кичик мактаб ѐшидаги болаларни таълим ва тарбияга ундашда ҳамма томонидан берилган баҳо эмас, балки бу болалар қадрлайдиган катталар, ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан берилган баҳо маҳсулдор бўлади. Ўсмирлик ѐшида эса катталар эмас, балки тенгдошлари, дўстлари томонидан берилган баҳони аҳамиятли деб биладилар. Илк ўспиринлик даврида катталар томонидан бериладиган баҳонинг аҳамияти яна ортади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling