Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Х.Рухиева,  Ш.В.Азизовалар


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Х.Рухиева
Ш.В.Азизовалар 
томонидан 
ўрганилган.Ш.Азизова тадқиқотида юқори синф ўқувчиларида ўқув 
фаолиятини бошқаришнинг психологик хусусиятлари тадқиқ этилган.
Муаллифнинг таъкидлашича, ўқув фаолиятини бошқариш таркибларини 
эгаллаш муайян босқичма-босқич амалга ошади, турли хусусиятли 
материалларни ўзлаштириш негизига қурилади. Эгалланган усуллар ва 
Ўзлаштирилган билимлар,
малакалар, кўникмалар сифатини 
текшириш 


таркибларни янги вазиятга кўчириш бошқариш жараѐни вужудга 
келганлигини билдиради. 
8.7.Педагогик баҳо психологияси 
Болалар таълими ва тарбиясининг муваффақияти мотивацияга, яъни 
билимларни ўзлаштириш кўникма ва малакаларни шакллантириш учун
стимуллар мавжудлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Болалар таълими ва 
тарбиясида намоѐн бўладиган мотивлар ва қизиқишлар рағбатлантириш ва 
жазолаш тизимига олиб келади. Рағбатлантириш ижобий ҳислатларни 
вужудга келтирса, жазолаш салбий ҳислатларнинг пайдо бўлишига 
тўсқинлик қилади. 
Баҳо ўзида рағбатлантириш ва жазолашни бирлаштирган педагогик 
стимул ҳисобланади: яхши баҳо рағбатлантиради, ѐмон баҳо жазолаш учун 
хизмат қилади. Шуни эсда тутиш лозим-ки, энг қуйи баҳо ҳам, энг юқори 
баҳо ҳам ундовчи вазифани бажармайди. Масалан, мувафаққиятга ундовчи 
энг яхши стимул 5 эмас, 4 баҳо, 2 ,1 эмас, 3 баҳо ҳисобланади. 5 баҳо олган 
ўқувчи янада яхшироқ ўқишга ҳаракат қилмай қўяди. Ижобий ѐки салбий 
баҳони доимий қўйиш ҳам ундовчи функциясини йўқотади. 
 
 
Предметга қаратилган баҳолар боланинг шахсига эмас, у бажарган иш 
учун қўйилади. Бунда субъект эмас, фаолиятнинг мазмуни, предмети, 
жараѐни, натижаси баҳоланади. Шахсий педагогик баҳолар, аксинча, 
фаолият субъектига тегишли бўлади, фаолиятда намоѐн бўладиган шахснинг 
индивидуал ҳислатлари, унинг интилишлари, кўникмалари баҳоланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling