Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

З.Т.Нишанованинг таъкидлашича, тафаккур мустақиллиги - бу 
шахснинг билимларни ўзлаштириш жараѐнида вужудга келадиган ҳукмларни 
шахсий фикрига ва эътиқодига узатиш қобилиятидир. Тафаккур 
мустақиллиги феномени ўз тузилишига кўра ҳукм, фикр, эътиқод 
бирликларидан иборатдир мустақил фикр ривожланганлигининг мезонлари 
қуйидагилар: 
А)Ўзининг ва ―ўзгаларнинг‖ фикрини танқидий баҳолашда шахснинг 
тажрибаси, ўзга шахснинг фикрини тушуниш қобилияти, унинг фикридаги 
мантиқни пайқаш, рақибнинг фикрларини ўз фикрлари билан таққослай 
олиш, муайян хулосага келиш. 
Б) Шахснинг ўзгалар билдираѐтган фикрнинг мазмун-моҳияти билан ташқи 
(маъқуллаш, сўзга қўшилиш) ва ички (ҳақиқатан ҳам руҳан тўла қўшилиши) 
келишуви. 
В) Баҳслашувчиларнинг ўзаро мулоқот жараѐнида фикрий қарама- 
қаршиликларни ―ҳис қила олиш‖ ва унга муносиб жавоб беришга тайѐрлик. 
Г) Тафаккур жараѐнида назарий ва амалий умумлаштиришнинг нисбий 
маромига эришиш 
Д) Диққат тўпланишида намоѐн бўладиган ақлий функцияларнинг ихтиѐрий 
бошқарилиши. 


Е) Ақлий ташаббускорликнинг ривожланиш даражаси. 
Юқорида таъкидланган мезонлар асосида фикрлашнинг оригиналлиги 
таркиби махсус психологик тадқиқотларда (З.Нишонова, 2001, 2002) 
ўрганилди ва айрим хулосаларга келинди. Хусусан, гуруҳнинг юлдузлари-
лидерлари, пешқадамларининг мустақил ижодий фикрлаш қобилиятлари 
бошқалардан фарқли ўлароқ юқори бўлиши исботланди. Чунки синфнинг 
аълочиси, пешқадами, ижтимоий психологик мавқеи юқори ўқувчиларининг 
ўзига ишончи ва билимдонлиги шахсий фикр-муносабатларини эркинроқ 
баѐн этишга имкон яратади. Мустақил, ижодий фикр ва шахснинг гуруҳда 
тан олиниши орасидаги боғланиш ҳам ўрганилган. Тадқиқотлардан маълум 
бўлишича, мустақил, ижодий фикри юқори шахслар бу гуруҳнинг тан 
олинган аъзолари ҳисобланади. Агар шахс ўзининг гуруҳ аъзолари 
томонидан ижобий қабул қилинаѐтганлигини сезса, унда шундай ички руҳий 
куч қудрат пайдо бўладики, ―бу куч‖ унда мустақил, ижодий фикрни баѐн 
этишнинг устувор мотивига айланади. 
Агарда ўқитувчиларда ижодий тафаккур ривожланган бўлсагина, у
ўқувчиларда ҳам ижодий фикрни шакллантира олади, чунки ҳар бир 
ўқитувчи ўз услуби билан ўзига мансуб тоифадагиларни шакллантиради. 
Мустақил фикрлаш билан креатив, ностандарт тафаккур оригиналлиги 
ўртасида тўғри пропорционал боғланиш мавжуд бўлиб, ўспиринларда 
креатив тафаккур оригиналлиги қай тарзда шакллантирилса, уларда 
мустақил фикрлаш ҳам шунчалик ривожланади. 
Ўқувчи ва талаба ѐшларда мустақил фикр юритиш малака ва 
кўникмаларини ҳосил қилиш учун ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида 
муносабатлар ўзгариши, билим олувчи эса таълим жараѐнининг фаол 
субъектига айлантирилиши лозим. Буни татбиқ этишнинг психологик 
шартлари, омиллари ва мезонлари мавжуд бўлиб, уларга: 
- таълим берувчи катталар ўқувчини қандай бўлса, шундайлигича
иқтидорли, лаѐқатли деб тасаввур қилишга, тан олишга ўрганмоқлари керак; 
- мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда дифференциал 
ѐндашувни амалга ошириш зарур, керак бўлса, таълим олувчининг лаѐқати, 
қобилияти, йўналишини ҳисобга олган ҳолда билим, кўникма ва 
малакаларига биноан талаблар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ; 
- янги таълим масканларида янги ўқув технологияси жорий этилиши 
мақсадга мувофиқ, бунда ўқувчиларга ҳурмат, уларнинг фикри ва 
юксалишига эътибор билан қараш зарур; 
- гуруҳ фаолиятини мазмунли ташкил этиш, яъни мунозара, диалог, 
ўйин, тренинг методларидан кенг ва ўринли фойдаланиш ўқувчиларга кўпроқ 
фикрларни вужудга келтириш учун шароитни яратиш лозим. 
Тадқиқотларда мустақил фикрлаш ва шахснинг ўзини-ўзи баҳолаш 
ўртасидаги боғланиш ҳам тадқиқ этилди. Маълум бўлишича, гуруҳнинг тан 
олинган аъзолари ўзларини-ўзлари юқори баҳолайдилар, лекин уларда 
мустақил ижодий фикр кўрсаткичи ҳам юқоридир. Гуруҳдан ажралиб қолган 
аъзолар эса ўзларини-ўзлари гуруҳий баҳолашга қараганда юқори 


баҳолайдилар, бинобарин, уларда мустақил, ижодий фикрлаш ҳам қуйи 
ривожланишга эга. 
Демак, шахснинг жамиятдаги ўрни ва салоҳияти, обрўси ва манфаатдорлиги, 
ўзгаларга таъсир кўрсата олиши ундаги мустақил фикрлай олиш қобилияти 
билан бевосита боғлиқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биз ўз 
маданиятимизнинг бизни ўраб турган ижтимоий борлиқнинг ҳосиласи 
эканмиз, объектив, субъектив вазиятларга боғлиқмиз ва бошқаларнинг 
шахслараро муносабатларида бизга кўрсатаѐтган таъсирлари комида 
бўламиз. Ўсмир ва ўспиринларнинг ѐки диний ақидапарастларнинг ўзларини 
тўла англамаган ҳолда турли хил бемаъни чақириқларига қўшилиб 
кетишини, терроризмнинг манфур ҳаракатларини, жиноятга етакловчи 
воқаеларни биз айнан вазиятнинг ҳукмида амалга ошганлигини биламиз, 
худди шу боис асосий вазифа – шахсни шундай шакллантириш керакки, у 
вазиятдан ҳам кўра, ўзининг дунѐқараши, эътиқоди, шахсий қарашини у ѐки 
бу фрустрацион ҳолатларга ѐки низоли вазиятларга қарши қўя олиш 
имкониятига эга бўлсин. 
Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин 
фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни 
ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар.Албатта,
билим керак, аммо, билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойлик. 
Ҳозирги замон ўқув муассасаларининг вазифаси ѐш авлодни мустақил 
фикрлашга ўргатишдир. Албатта, фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар 
мавжуд. Фикрлашни билиш - бу инсоннинг ақлидир. 
Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин: 
Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги). 
Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги, назария ва амалиѐтнинг
узвийлигига боғлиқдир. Амалиѐт, ҳукмнинг тўғрилиги мезонидир. 
Фикрлашнинг мустақиллиги - умумий тажрибани қўллай олиш, шахсий 
фикрга эга бўлиш, тажрибага муносабат билдириш. 
Ақлнинг ташаббускорлиги. 
Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш. 
Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш. 
Ақлнинг маҳсулдорлиги. 
Фикрнинг кетма-кетлиги. 
Тафаккурнинг тезлиги. 
Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрлари келтирилган. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling