Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Э.Ғ.Ғозиев Ўзбекистонда тафаккур психологиясини кенг ѐритган 
олимлардан биридир. Муаллифнинг фикрига кўра, инсон тафаккури ўзининг 
мустақиллиги жиҳатидан мустақил ва номустақил тафаккурга ажратилди. 
―Тафаккурнинг мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан 
ўз олдига қонкрет мақсад, янги вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий 
ва илмий характердаги фараз қилиши, натижани кўз олдига келтира олиши, 
қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз ўзининг ақлий 
изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб, мустақил равишда 
ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак‖
6

Тафаккурнинг мустақиллиги ақлнинг серташаббуслиги, пишиқлиги ва 
танқидийлигида намоѐн бўлади. Ақлнинг серташаббуслиги деганда 
инсоннинг ўз олдига янги муаммо, аниқ мақсад ва қонкрет вазифалар 
қўйишини, ана шуларнинг барчасини амалга оширишда, ниҳоясига 
етказишда, ечимини қидиришда усул ва воситаларни шахсан ўзи излаши, 
ақлий зўр бериб интилиши, уларга тааллуқли қўшимча белги ва аломатларни 
киритишдан иборат босқичларнинг намоѐн бўлишини назарда тутамиз. 
Ақлнинг пишиқлиги вазифаларни тез ечишда, ечиш пайтида янги усул ва 
воситаларни тез излаб топишда, уларни саралашда, ана шу усуллар ва 
воситаларни ўз ўрнида аниқ қўллашда трафаретга айланган усул, эски йўл ва 
усуллардан фориғ бўлишда ва бошқа жараѐнларда ифодаланади. 
Ўзининг ва ўзгаларнинг мулоҳазаларини чин ѐки чин эмаслигини 
текшира билишда ва намоѐн бўлган мулоҳазаларга, муҳокамаларга, 
муаммоли вазиятга баҳо бера билишда ақлнинг танқидийлиги объектив ва 
субъектив равишда ифодаланиши мумкин. Мазкур сифат - инсонни баҳолаш 
ва ўз-ўзини баҳолаш каби тафаккурнинг индивидуал хусусияти билан боғлиқ 
равишда намоѐн бўлади. Агар танқидийлик оқилона муҳим белгиларга, 
муаммо моҳиятини тўғри очилишига асосланиб амалга ошса, бундай 
танқидийлик объектив танқидийлик деб аталади. Мабодо тафаккурнинг 
танқидийлиги субъектив хатоларга, умуман субъективизмга оғиб кетса, 
бундай ҳолда субъектив танқидийлик дейилади. Субъектив танқидийлик 
салбий оқибатларга олиб келади, шунингдек, инсонлар ўртасида 
―англашилмовчилик ғови‖ни вужудга келтиради, икки шахс ўртасида 
кутилмаганда зиддиятлар пайдо бўлади. 
5
Давлетшин М.Г. Таълимнинг психологик асослари.-Т.: Ўқитувчи. 1978. 20 б. 
6
Ғ озиев Э. Ғ
. Тафаккур психологияси. –Т.: Ўқитувчи. 1990. 59 б. 


Мақсад, муаммо ва вазифалар ўзга шахс томонидан қўйилиб, тайѐр 
усул ва воситаларга таянган ҳолда ўзга кишиларнинг бевосита ѐрдами билан 
амалга оширилиши жараѐнида бир оз иштирок этган тафаккур номустақил 
тафаккур деб аталади. Номустақил тафаккурли кишилар тайѐр маҳсулотлар 
қулига айланадилар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling