Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

А.И.Липкина ва Л.А.Рибак ақлнинг танқидийлигини фақатгина ақлий 
фаолият доирасида эмас, балки шахс ҳислати сифатида ҳам ўрганадилар. 
Улар ақлнинг бу ҳислатини ўқувчиларнинг установкалари ва эътиқодлари 
билан боғлайдилар ва уни шахснинг ўзини-ўзи англаши доирасида таҳлил 
қиладилар. ―Субъектнинг ўзига йўналтирилган танқидийлигини одатда у ѐки 
бу шаклда ўзини-ўзи баҳолашни ўз ичига оладиган ўзини-ўзи танқид қилиш 
сифатида тавсифлаш мумкин‖
4

Таълим 
жараѐнида 
кичик 
мактаб 
ўқувчиларида 
ақлнинг 
танқидийлигини шакллантириш муаммосини ўрганишга Н.А.Менчинская 
раҳбарлигида бажарилган В.М.Синельников-нинг тадқиқоти бағишланган. 
Тадқиқотнинг асосий мақсади - ўзгаларнинг фикри орқали ўзини-ўзи танқид 
қилишни ривожлантиришдан иборатдир. Ўзини-ўзи танқид қилиш шахснинг 
барқарор ҳислати сифатида ўқувчининг олдинги тажрибасида юзага келган 
психологик хусусиятлари билан кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
Ўзбекистонда ўтказилган қатор изланишларда ҳам мустақил тафаккур 
муаммосига асосан педагогик психология нуқтаи назаридан ѐндашув 
мавжуд.М.Г.Давлетшин ўқувчиларда мустақил тафаккур ривожланишига 
катта эътибор беради. Унинг ѐзишича, ―Ҳозирги мактабнинг асосий 
вазифаси таълим методларини, ўқувчиларнинг фикрлашини тараққий 
4
Липкина А.И., Рибак Л.А. Критичность и самооценка в учебной деятельности. –М.: Просвещение. 1968. 
С.5. 


эттириш методларини такомиллаштириш-дир. Мактабнинг вазифалари 
ҳақида гап борганда кишининг ҳозирги фанни, ҳозирги ижтимоий-сиѐсий 
муносабатларни тушуниб олишга анча мос тушадиган тафаккур савиялари 
ҳақида тўхталиб ўтиш мумкин. Бу талабларга тафаккурнинг илмий-назарий 
(диалектик) савияси жавоб беради‖
5

К.Турғунов Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли 
луғатида (1975) тафаккур мустақиллигини назарий ва амалий масалаларни 
ўзгаларининг ѐрдамисиз ҳал қилишдан иборат ақл сифати деб таърифлайди. 
Худди шу фикрларга кейинроқ Э.Ғозиев ҳам қўшилади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling