Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

А.М.Матюшкин муаммоли деганда, шундай вазиятни назарда 
тутадики, бунда субъектда янгиликни очиш объектнинг номаълум 


хусусиятларини, қонуниятларини кашф этиш эҳтиѐжи пайдо бўлади. Субъект 
билан объект психологик ўзаро таъсир ўтказиш типини акс эттиради. 
Муаммоли вазиятда номаълум ҳолат иккита кўрсаткичи билан тавсифлайди: 
1) нисбий янгилик даражаси; 2) умумлаштиришнинг нисбий кўрсаткичи.
Муаммоли вазиятни инсон субъектив равишда ―қийинчилик‖, ―тўсиқ‖ 
воқелик сифатида ўз бошидан кечиради. 
А.М. Матюшкин муаммоли вазиятни 4 хил моделга ажрàтади: 
Хулқ-атвор модели-субъект билан унинг кўзланган мақсади ўртасидаги тўсиқ 
мавжудлиги туфайли у ўз олдига қўйган мақсадига бевосита эриша олмаган 
шароитда вужудга келадиган тафаккурдан иборатдир. Буларга мос тарзда 
муаммони ҳал қилиш тўсиқни енгиш ѐки кўзланган мақсадга эришишда 
айланма йўлни топишда мужассамлашади. Бу хилдаги муаммоли вазиятларда 
тўсиқни енгишга имкон берадиган ақлий ҳаракат усуллари топилиши 
мақсадга мувофиқдир.
―Тушунишни талаб қиладиган вазиятлар‖да инсон зарур тузилмани 
аниқлашга ѐрдам берадиган баъзи муносабатларни топиши лозим. Бундай 
вазиятларда инсон шахсий ҳаракат тамойилини мужассамлаштирувчи 
қонунни, муносабатни, хусусиятни топиши жоиз. Ҳаракатнинг янги 
тамойилини топиш эса фикрлаш предмети ―тузилишини‖ ташкил қилади. 
Муаммоли вазиятнинг эҳтимолли модели - қўйилган топшириқни ҳал 
қилиш учун қулай ҳаракатни танлашни амалга оширувчи тафаккурни 
эҳтимолий 
жараѐн 
сифатида 
тушунишдан 
иборатдир. 
Муаммоли 
вазиятларнинг таҳлил қилинаѐтган типи ―ҳа - йўқ‖ тамойилига асосланиб 
қарор қабул қилишнинг барча вазиятларида муайян аҳамият касб этади. 
Тафаккур жараѐнининг зарурлигини белгилайдиган тўсиқ сифатида ақлий 
ҳаракатларнинг мавжудлигини ифодаловчи бир-бирига қарама-қарши 
усуллар намоѐн бўлади. 
Муаммоли вазиятларнинг информацион моделида эса тафаккурнинг 
асосий акти - инсон томонидан янги маълумотларни, билимларни ва 
ҳаракатларни эгаллаш ҳамда уларни қайта ўзгартириш жараѐнлари 
гавдаланади. Бу моделдан фойдаланиш натижасида В.А.Крутецкий 
маълумотлари етишмайдиган ѐки маълумотлари ортиқча масалаларни 
муаммоли топшириқлар сифатида ажратади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling