Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Л.А.Ростовецкаянинг экспериментал тадқиқотларидан маълум 
бўлишича, ―ўзи‖ учун фикр ва бошқалар учун фикр‖ бир-биридан тубдан 
фарқ қилади. Фикрни объективлаштириш - уни субъективлаштиришга 
нисбатан муҳим ва мураккаб босқичдир. 
Учинчи йўналиш 
Д.Б.Эльқонин ва В.В.Давидовларнинг 
тадқиқотларида кузатилади. В.В. Давидов ўқув дастурларини тузишнинг 
анъанавий усулларини танқид қилиб, уларга киритилган таълим мазмуни ва 
методлари оқилона билимнинг маҳсулдор шаклларини эмас, эмпирик 
тафаккур 
асослари 
ва 
қоидаларини 
ўқувчиларига 
сингдириш 
мужассамланганлигини таъкидлайди. Буларга қарама-қарши ғоя сифатида 
муаллиф ―умумий мазмундан фикран хусусийликка‖ тамойили бўйича 
ўқувчиларда тафаккурнинг замонавий илмий-техникавий типини, яъни 
уларда назарий тафаккурни шакллантирувчи дастурларни тузишни зарур деб 
ҳисоблайди. 
Муаллифнинг мактаб таълимида назарий тафаккурнинг ролини 
оширишга интилиши юқори баҳога лойиқ. 
Тўртинчи йўналиш - психологияда кенг тарқалган таълимот бўлиб, 
ижодиѐт муаммоларини таҳлил қилишга қаратилгандир. Ҳозирги даврда 
ижодий жараѐннинг психологик табиати ва қонуниятлари юзасидан жуда кўп 
баҳслар олиб борилмоқда. 
Психология фанида бу муаммонинг ягона ечими топилганича йўқ, 
лекин изланишлар ишонч ҳиссини уйғотмоқда. Ижодиѐт инсонлар учун 
муайян маҳсулот олишга, жамият тараққиѐти учун фойдали моддий ва 
маънавий қадриятлар яратишга олиб келадиган фаолият сифатида талқин 
қилиш ғояси кенг тарқалган. Лекин психолог учун бундай таъриф етарли 
эмас, чунки бу аснода жараѐн эмас, балки фаолиятнинг натижаси - яратилган 
маҳсулотнинг янгилиги ва ўзига хослиги биринчи ўринда туради. Фаолият 
жараѐнини психологик таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, натижалар янги 
бўлмаганда ҳам, ўзига хос бўлмаганда ҳам ижод унсурлари иштирок этади. 
Агарда ўқувчи унинг учун янги бўлган топшириқни мустақил ҳал қилса, 
3
Гальперин П.Я. Психология мышления и учение о поэтапном формировании умственных действий.-Вкн.: 
Исследования мышления в советской психологии. –М.: Наука. 1966. С.236. 


мавжуд билимларини қайта қурса, ўзгартирса, дарсликлар ѐки бошқа билиш 
манбаларини ўрганишда, объект билан ўзаро таъсир ўтказишда янги 
билимларни мустақил равишда ўзлаштирса, бундай билиш фаолиятини 
ижодий деб аташ мумкин.Жаҳон фанининг гноселогик таълимотига кўра,
ижод 2 хил бўлиши мумкин: а) ижод ―бошқалар учун кашфиѐт‖ сифатида, б) 
ижод ―ўзи учун янгилик‖ сифатида. Биринчи ҳолатда натижа ижтимоий 
аҳамият касб этса, иккинчи ҳолатда эса - натижа бундай хусусиятга эга эмас.
Ижодий жараѐн - мураккаб психологик табиатга эга эканлиги туфайли, 
дастлаб ижод психологиясида санъат ва адабиѐт соҳасида ишлайдиган 
кишиларнинг фаолияти ўрганилган (бадиий ижод), ҳолос. Ҳозирги даврда 
тадқиқотчилар томонидан янги ғояларни ишлаб чиқилиши маҳсуласи 
йўсинда таърифланадиган илмий ижодиѐт жараѐнининг қонуниятлари, 
мезанизмлари, феноменологияси муваффақиятли ўрганилмоқда. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling