Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Мустақил тафаккурни ривожлантириш
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Нима учун», «Қандай мақсадда», «Сабаблари қандай», «Натижа нима учун шундай бўлди-»
- Д. Дьюи, Г.Оллпорт, В.Квинн, Д.Аш, Д.Майерс
- А.Н.Перре - Клермоннинг
8.4.Мустақил тафаккурни ривожлантириш Ўқувчини мустақил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга тайѐрлаш бугунги кун мактабининг асосий вазифасидир. Таълим жараѐнида ўқувчининг мустақил таълим олишини фаоллаштириш зарур. Мустақил таълим масаласининг қўйилиши, ечиш, ўз-ўзини назорат ва баҳолашнинг йўлларини ўқувчи томонидан танланиши ва бажарилиши билан характерланади. Ўқувчиларда мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун фикрлаш хусусиятларини шакллантириш зарур. Фикрлаш операциялари асосида дарс жараѐни фаоллаштирилади. Бу ўқитувчининг: «Нима учун?», «Қандай мақсадда?», «Сабаблари қандай?», «Натижа нима учун шундай бўлди?-» сингари саволларнинг муҳокамаси орқали амалга оширилиши мумкин. Ўқитувчиларни эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танқид, гумон ҳолатларини муҳокама қилиш, улардаги муаммоларни мустақил ҳолда топиш ва уларни ечиш учун ўз лойиҳаларини тузиш ва ҳимоя қилиш ўқувчилар тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат қилади. Шахснинг мустақил фикрлаш жараѐнини ҳам назарий, ҳам эмпирик жиҳатдан ижтимоий психологик ҳодиса деб қараш учун асос бўлувчи манбалар мавжудки, у бунда инсоннинг ушбу қобилияти унинг муайян кичик гуруҳлар муҳитида эгаллаган ижтимоий мавқеи ва ундаги феноменлар нуқтаи назаридан қараш мақсадга мувофиқ. Масалага бундай ѐндашув, энг аввало, АҚШ психология илмий мактабининг маълум анъаналарига алоқадор бўлиб, бу ғояларнинг йирик намояндалари қаторига Д. Дьюи, Г.Оллпорт, В.Квинн, Д.Аш, Д.Майерс шунингдек, швецар мактабининг буюк вакили Ж.Пиаже ва бошқаларни киритиш мумкин. АҚШ психологи Д. Дюи фикрлашнинг ижтимоий психологик моҳиятини фикрни шаклланиш муаммосига боғлаб ўрганган олим ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, тажриба билан билимлар фикрнинг манбаини ташкил қилади. Агар шахс муаммо билан қисман таниш бўлса-да, у муаммони ҳал қилиш учун фикр юритиши мумкин. Агар шахс олдида муаммо турса-ю, лекин бундай шароитни ўз ичига олган тажриба бўлмаса, бу тақдирда шахс фикрлай олмайди. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳайратланиш ҳар қандай фаннинг онасидир. Қизиқувчанлик ўзининг дастлабки кўринишида ҳаѐтийликнинг мўл-кўллигини, табиий қувватнинг кўплигини ифодалайди. ―Қизиқувчанликнинг юқори босқичи билишга интилишнинг ижтимоий қўзғатувчилари таъсири остида ривожланади. ―Бу нима?‖, ―Нимага?‖ каби сўроқлар шахс мавжудлигининг асосий белгилари сифатида гавдаланади. Инсоннинг ―Нимага?‖ сўроғи илмий тушунтиришни талаб этмайди: уни ҳаракатга келтирувчи мотив - бу одамнинг сирли олам билан кенгроқ танишиш иштиѐқидир. Ўқитувчининг вазифаси - муқаддас ҳайратланиш учқунини сўндирмаслик, қизиқувчанлик алангасини авж олдиришдан иборатдир‖ 1 . Бунда ўқитувчи ўқувчиларга осонлиги ѐки қийинлиги билан бир-бирига пропорционал топшириқларни бериши мақсадга мувофиқ. Агар топшириқ жуда осон бўлса ҳам тадқиқот учун илмий маҳсула яратилмайди, жуда мураккаб вазифа ҳам муаммонинг ечимини топишга ишончсизлик туйғусини уйғотади. Ўзгалар муҳитида мулоҳаза билдириш шахсда ишонч ҳиссини такомиллаштиради, у ўз навбатида мустақил фикрлашни шакллантиради. Жон Дьюи мустақил фикрлашни инсон тараққиѐтининг генезиси билан боғлаганлиги туфайли, барча омиллар орасида шахснинг ташқи ижтимоий муҳитга интилиш одатини муҳим эканлигини таъкидлайди. Бола табиатан ўзи атрофдагилар билан узлуксиз муносабатлар ўрнатишга мойил эканлигини намоѐн этади. У ўзининг ―Биз қандай ўйлаймиз?‖ (1910), ―Логика‖ (1938), ―Таълим тамойиллари ва амалиѐтига кириш‖(1889), ―Жамият ва унинг муаммолари‖ (1894) каби қатор асарларида психология ҳар бир масалада жамиятнинг ижтимоий омиллар таъсирида ривожланиши қонуниятларини ѐритишга ѐрдам беришини исботлашга мувофиқ бўлган. Хусусан, муаллифнинг тафаккур ва фикрлашга оид фикрлари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ―тафаккур‖ категориясидан кўра, ―фикрлаш‖, 1 Дьюи Д. Психология и педагогика мышления. -М.: Совершенство. 1998. С.41. ―мулоҳаза юритиш‖ деган атамаларни ишлатишни афзал кўради. У бу билан ―мавжуд тажрибани англаш ва янги қарорлар, фикрларнинг мужассамлашуви‖ жарѐнини тушунади. Фикрловчи онгнинг ишлаши учун, унинг фикрича, уни доимо машқ қилдириш, янги одатлар билан бойитиб бориши керак. Дьюи назариясидаги яна бир муҳим жиҳат, фикрлашни ижтимоий перцепция – перцепия майдони билан боғлай олганлигидир. У ҳам гештальт психология вакиллари фикрларини янада ривожлантириб, фикрлаш учун муаммоли вазиятларни ўз ичига олган, ижтимоий муносабатлар (социум) майдонидаги перцепция муҳим роль ўйнашини, бу нарса инсоннинг мавқеини белгилашини таъкидлайди. Фақат охирги муаммолар маданиятшунослик ва ижтимоий фанларнинг предмети эканлигини уқтиради. Бу фикрлар маълум маънода ижтимоий тасаввурлар қонцепцияси вакиллари учун методологик туртки ролини ўйнади (Э. Дьюркгейм, С.Московиси ва б.қ.) Тўғри, у умрининг охирига келиб, ушбу муаммони сиѐсатшунослик билан, жамиятда демократиянинг барқарорлашуви билан уйғунлаштириш орқали инсон фикрлаш тарзининг ижтимоий моҳиятини исбот қила олган, айнан таълим самарадорлигини шу муаммонинг ечими билан боғлашни уддалаган олимдир. Швейцариялик психолог А.Н.Перре - Клермоннинг таъкидлашича, бола тафаккурининг ривожланиши унинг бошқа тенгқурлари билан ўзаро таъсир ўтказишига боғлиқ. Ўқитувчи томонидан бундай ўзаро таъсир ўтказишни ташкил этилиш ва бошқарилиш ўқувчиларнинг билиш фаолияти маҳсулдорлигига, уларда ўқув мотивациясининг вужудга келишига таъсир этади. Муаллифнинг фикрича, ҳамкорлик фаолиятини тўғри ташкил этишнинг шакллари, турли ижтимоий қатламларга мансуб болаларнинг тараққиѐт даражасига боғлиқ, шунинг учун қийинчиликларни енгишда маҳсулдор усул қўлланиши жоиз. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling