Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Мотив - инсон хулқ-атворининг ички барқарорлиги, ҳаракатга  ундовчи тушунчадир.Мотивация


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Мотив - инсон хулқ-атворининг ички барқарорлиги, ҳаракатга 
ундовчи тушунчадир.Мотивация эса хулқ-атворни психологик ва 
физиологик бошқаришнинг динамик жараѐни,мотивлар йиғиндиси 
бўлиб, унга ташаббус, йўналганлик ташкилотчилик, қўллаб-қувватлаш 
киради. Таълим жараѐнида ўқиш мотивлари "нима учун?” "нимага?", 
"кандай максад билан?" каби саволлар асосида юзага келади. 
Мотивлар биринчидан, ўқув фаолиятига ундаса, иккинчидан, мақсадга 
эришиш учун зарур йўл ва усуллар танлашга ѐрдам беради. Ўқув 
фаолиятида ўқув мотивлари ўқувчилар томонидан танланиб, улар 
ўқувчининг мақсади, қизиқиши, келажак режалари билан бевосита 
боғлиқ бўлади. Ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув 
мотивлари турли ѐш даврларида турлича бўлади. 
Ўқув фаолияти мотивациясининг манбалари мавжуд бўлиб, уларга 
қуйидагилар киради: 
1.Ички манбалар. Улар инсоний туғма ѐки орттирилган 
эҳтиѐжлари билан белгиланади. Улардан энг муҳими туғма 
ахборотга бўлган эҳтиѐждир. Орттирилган эҳтиѐжлар эса гностик 
ва ижтимоий ижобий эҳтиѐжлар ҳисобланади. 
2.Ташқи манбалар. Улар шахснинг ижтимоий ҳаѐт шарт- 
шароитлари билан белгиланади. 
Талаблар уларнинг биринчиси бўлиб, жамиятнинг шахсдан талаб 
қиладиган доимий хулқ-атворини билдиради. Боғча, мактаб, оила боладан 
жуда кўп ишларни амалга оширишни талаб қилади. 
Ижтимоий кутиш ҳар биримиздан маълум билимлар, кўникмалар 
даражасини бўлиши, зарурлигини жамият кутишини билдиради. 
Масалан, бир ѐшли бола юриши керак, 7 ѐшдан у ўқиши керак, 15 
ѐшдан у касб танлаши керак деб ҳисоблаймиз. Имкониятлар - шахс 
фаолиятини белгиловчи объектив шарт-шароитлардир, Масалан, бой 
кутубхона болани кўп китоб ўқишга ундайди. 
3. 
Шахсий 
манбалар: 
бу 
шахснинг 
қадриятлари 
тизими 
установкалари, ғояларидир. Бу манбалар ҳар бир шахс фаолиятида у ѐки 
бу даражада мавжуд. Уларнинг барчаси фаолиятнинг кечишига таъсир 
этиб 
таълим 
жараѐнининг 
мотивациясини 
ташкил 
этади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling