е)
МОДДИЙ Т
аъминлаш ва ҳоказолар.
Республикамизда профессор
М.Г.Давлетшин раҳбарлигида ўтказилган
Ф.И.Ҳайдаров тадқиқотида қишлоқ мактаби ўқувчиларининг ўқиш
мотивлари,
Н.С.Жўраев тадқиқотида кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда
ўқиш мотивларини шакллантиришнинг
психологик хусусиятлари
ўрганилди. Ушбу тадқиқотда кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда ўқув
мотивларини психологик ўйинлар ѐрдамида шакллантиришга маҳаллий
шароитда илк бор комплекс ѐндашилди. Ўқув жараѐнида фойдаланилган
психологик ўйинлар ўқувчиларнинг ўқишга ижодий ѐндашувига, психик
тараққиѐтига ва психик жараѐнларига таъсир этиши мумкинлиги кўрсатиб
берилди. Шу билан бирга баҳо олишга йўналганлик мотивлари ташқи
мотивлар
сирасига кирса-да, ички мотивларни
муайян даражада ривож
топишига
кўмак
бериши
кўрсатиб
берилди.
Таълим жараѐнининг натижаси ўзлаштириш, ички ва ташқи
фаолиятни
мақсадга мувофиқ равишда ўзгартиришдир.
Таълим бир одамнинг
бошқасига билим ва кўникмалар беришидир. Билим, кўникма ва
малакалар
таълим
жараѐнининг
натижасидир.
Билимларни
ўзлаштириш жараѐни
муаммоси П.Я.Гальперин ва
Н. Ф. Тализина
томонидан ўрганилган. Улар ақлий хатти-ҳаракатларни босқичма-босқич
шакллантириш назариясини ишлаб чиққанлар. Муаллифлар ақлий
хатти-ҳаракатларни моддий ҳолда ташки нутқ ѐрдамида ҳамда ақлий
шаклда, фикрда намоѐн бўлишини изоҳлаб бердилар.
Аклий хатти-
ҳаракатларнинг
биринчи босқичи расм, схема,
диаграмма ва шартли
белгилар тарзида ўз ифодасини топади. Ақлий хатти-ҳаракатларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: