Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


  Мотивация, яъни ўқитувчи яхшироқ ўқитишга, ўқувчи эса яхшироқ


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

1. 
Мотивация, яъни ўқитувчи яхшироқ ўқитишга, ўқувчи эса яхшироқ
ўқишга ҳаракат қилиши керак. 
2. Таълимнинг ривожланган ва эгилувчан тузилишга эгалиги. 
3. Турли шаклларда амалга оширилиши. Ўқитувчига ўз ижодий 
педагогик имкониятларини тўлиқ амалга оширадиган, ўқувчиларга 
билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш учун ўз индивидуал 
имкониятларидан фойдаланиш учун турли шаклларда амалга
оширилади. 
4.Таълимнинг замонавий техник воситалар ѐрдамида бажарилиши. 
Юқорида келтирилган таълим ва ўқишга қуйилган талабларни алоҳида 
ўқув фаолиятининг ўзаро боғлиқ икки жиҳатидан кўриб чиқамиз. 
Таълим мотивацияси ўқувчиларнинг ўқув материалини яхшироқ
ўзлаштиришига шахсий қизиқишини англатади.Ўқитувчининг фақат
моддий қизиқишларини қондириш, ѐки ишсиз қолмаслик, қисқаришга
тушмаслик учунгина таълим бериши, муваффақиятсизликдан қочиш 
мотивацияси билан боғлиқ бўлиб, бунда педагогик фаолиятда яхши 
натижаларга эришиш мумкин эмас. Таълим маҳсулдорлигини оширишдаги
дастлабки вазифа уни чуқур ва кўп мотивацияли жараѐнга 
айлантиришдир.Ўқитувчи ўқувчиларни ўқитиш жараѐнида ўз ҳаѐтининг 
асосий мазмуни ва мақсадини кўра бошлаганида таълим самарали бўлади.
Таълим ва таълим жараѐнида боланинг ривожланиши муаммоси ѐш 
даврлари ва педагогик психология фанининг асосий масалаларидан 
биридир. Таълим ва ривожланиш муаммосига доир қатор назариялар ишлаб 
чиқилган бўлиб, улардан бири: 
1. Ақлий хатти-ҳаракатлар, билимлар, малака ва кўникмаларни босқичма-
босқич ривожлантириш назарияси (П.Я.Гальперин). 
П.Я.Гальперин назарияси бўйича билимларни ўзлаштириш жараѐни 
олти босқични бошидан кечириб, уларга: 
1. Мотивация. 


2. Тушунтириш. 
3. Моддий формадаги хатти-ҳаракатларни бажариш. 
4. Баланд овозда хатти-ҳаракатлар ва вазифаларни бажариш. 
5. Бажариладиган 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling