Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Н.В.Кузьмина ўқитувчи фаолиятидаги баъзи қобилиятларга мувофиқ 
келувчи асосий таркибий қисмларга қонструктивлик (педагогик мақсадга мос 
келувчи материални танлай олиш ва уни намоѐн этиш воситаларида акс 
этади), ташкиллаштириш, коммуникативлик (тарбияланувчилар билан 
мулоқот ўрната олиш қобилияти) ва гностик (билимлардан фойдаланиш ва 
қўллай олиш қобилияти) қобилиятларни киритади. Бундан ташқари, 
Н.В.Кузьмина педагогик қобилиятларга педагогик кузатувчанлик, педагогик 
тасаввур, педагогик такт, диққатнинг тақсимланиши, талабчанликни 
киритади. 
- Ўз ишини муваффақият билан олиб бориши учун педагог бир қатор 
зарур бўлган умумий ва махсус қобилиятларга эга бўлиши керак. Умумий 
қобилият деганда, ҳар қандай инсон фаолиятида юқори натижаларга эришиш 
мумкин бўлган, махсус қобилият эса болаларга таълим ва тарбия беришда 
ютуқларга эришиш мумкин бўлган педагог фаолияти давомидаги керакли 
қобилият тушунилади. Умумий қобилиятларга бу ерда тўхталиб ўтмаймиз, 
чунки улар фақатгина педагогик фаолият билан боғлиқ эмас, махсус 
қобилиятни эса батафсил кўриб чиқамиз. Уларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин:
Бу барча махсус қобилиятлар-таълим бериш, ўқитиш, ўргатиш- учта 
ўзаро боғланган билим олиш, малака ошириш ва кўникма ҳосил қилишнинг 
жиҳатларидир. Улар онтогенезда қачон ва қандай шакллана бошланишини


шунингдек, қандай қонуниятлар бўйича ривожланишини аниқ айтиш қийин. 
Улардан қайсиларидир туғма ҳисобланиб, зеҳн кўринишида мавжуд бўлади, 
ҳолбуки ҳозиргача илм-фан бу нарсалар тўғрисида аниқ маълумот бера 
олмайди. Бошқа қобилиятлар каби педагогик қобилият ҳам тарбияланади ва 
уларни онгли равишда болаларда шакллантириш ҳамда ривожлантириш 
мумкин.
Махсус педагогик қобилиятлар ичида болаларни тарбиялаш қобилияти 
ўзига хос синфни ташкил этади. Улар ичида асосийлар деб қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин: 
1. Бошқа одамнинг 
ички кечинмаларини тўғри баҳолай олиш, 
ҳамдардлик, ҳамфикрлик (эмпатия) қобилияти. 
2. Болалар учун қилаѐтган ишларда намуна ва ўрнак бўла олиш 
қобилияти. 
3. Болаларда олижаноблик ҳиссини, яхши инсон бўлишга хоҳиш ва 
интилишни, юқори ахлоқий мақсадларга эришишни шакллантириш 
қобилияти. 
4. Тарбияланувчи 
боланинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларига 
тарбия 
таъсирларини мослаштира олиш қобилияти. 
5. Одамда ишонч ҳиссини уйғота олиш, уни тинчлантириша олиш, ўз-
ўзини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш қобилияти. 
6. Ҳар бир бола билан муомала қилишнинг керакли усулини топа 
билиши, ўзаро тушунишга эриша олиш қобилияти. 
7. Тарбияланувчи томонидан ўзига нисбатан ҳурмат уйғота олиш, 
болалар орасида ҳурмат қозона олиш қобилияти. 
Педагогнинг тарбиячи сифатидаги қобилияти ҳам унинг ўқитувчилик 
қобилиятига мувофиқдир. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, яхши ўқитувчи 
бўлишдан кўра яхши тарбиячи бўлиш бирмунча мураккаброқдир.
Баъзан яхши ўқитувчи бўлиб, нисбатан кучсиз тарбиячи бўлиш мумкин. 
Баъзан эса яхши тарбиячи бўлиб, яхши ўқитувчи бўлиш мураккаблик қилади. 
Бу ҳолат айримларда ўқитувчилик, айримларда эса тарбиячилик фаолият 
доирасининг асосий эканлигини англатади. 
Махсус педагоглик қобилиятлари ичида шундайлари ҳам борки, уларни 
аниқ ўқитувчилик ѐки тарбиячилик фаолиятига мансуб деб ажратиб 
бўлмайди. Негаки, улар ҳар иккаласи учун ҳам бир хилда зарурдир. Бу нарса 
- педагогик мулоқот, муомаладир. Психолог олим В.А.Кан-Калик бундай 
қобилиятни тадқиқ қилиб шундай ѐзган эди. Педагоглик иши ўз тузилишида 
икки юздан ортиқ тузилмани ташкил қилади. Мулоқот унинг энг мураккаб 
томонларидан биридир, негаки у орқали педагогик фаолиятнинг энг асосий 
мақсади - ўқитувчи шахсининг ўқувчи шахсига таъсири амалга оширилади. 
Педагогнинг муҳим маҳоратларидан яна бири ўқувчилар билан узоқ ва 
самарали таъсир ўтказишни ташкил этишидир. Одатда бу маҳоратни 
педагогнинг коммуникатив қобилияти билан боғлайдилар. Касбий 
педагоглик мулоқотига эга бўлиш - шахслараро мулоқотга тегишли бўлган 
педагог шахсининг муҳим томонидир.


Айтиб ўтиш жоизки, педагогик мулоқот чоғида намоѐн бўладиган 
коммуникатив қобилият - бу болалар таълим ва тарбияси билан боғлиқ 
педагогик таъсир доирасида ўзига хос равишда намоѐн бўлувчи муомала 
қобилиятидир. Шулардан келиб чиққан ҳолда, шундай хулоса қилиш 
мумкин: 
Биринчидан, инсонинг барча коммуникатив қобилиятлари ҳам бирдек 
намоѐн бўлавермайди ва педагог учун бирдек зарур бўлмайди. Иккинчидан, 
педагог эгаллаши лозим бўлган бир қатор коммуникатив малака ва 
кўникмалар борки, улар бошқа касбдаги кишилар учун муҳим аҳамиятга эга 
эмас. Жумладан, инсоннинг бошқа кишиларни тушуна олиши, ўз-ўзини 
англаши, мулоқот жараѐнида тўғри баҳолаши, тўғри қабул қилиши, бошқа 
одамлар билан тўғри муносабатга кириша олиши, ўз-ўзига нисбатан талабчан 
бўлишидир. 
Ҳар бир ажратилган коммуникатив қобилиятлар гуруҳини батафсил 
кўриб чиқиб, шу билан бирга педагогик мулоқот даврида бу 
қобилиятларнинг яхши ривожланмаганлиги сабабли юзага келиши мумкин 
бўлган муаммоларни кўрсатиб ўтамиз.
Инсонни инсон томонидан билиш - инсонни шахс сифатида умумий 
баҳолашдир. У одатда бир кўришда олинган таассуротлар натижасида 
жамланиб, унинг шахсини айрим томонлари, мотивлари, ва келгуси 
режаларини баҳолаш; ташқи кўриниш ва одамнинг ички ҳиссиѐтлари ўзаро 
боғлиқлигини 
баҳолаш; 
жестлари, 
имо-ишоралари, 
мимика 
ва 
пантомимикаларни ўқиб билишда намоѐн бўлади. 
Одамни ўз-ўзини билиши ўз билимларини, ўз қобилиятларини, ўз 
характерини ва бошқа шахснинг ўзидаги хусусиятларини баҳолаш; сиртдан 
қараганда одам қандай қабул қилинади ва у бошқа одамлар кўзида қандай 
намоѐн бўлишини била олишдир.
Мулоқат жараѐнидаги ҳолатни тўғри баҳолай билиш – бу ҳолатни 
кузата билиш қобилияти, ундан фойдали ахборот белгиларини ажратиб олиш 
ва уларга эътиборни қаратиш, вужудга келган ҳолатнинг ижтимоий ва 
психологик мазмунини тўғри баҳолаш ва қабул қилишдан иборатдир.
Педагогик нуқтаи назардан қизиқарли бўлган, лекин кам ўрганилган ва 
амалиѐтда кўпдан-кўп муаммолар келтириб чиқарадиган тури педагогик 


мулоқатнинг новербал шакли деб номланади. Бу билан боғлиқ коммуникатив 
қобилият қуйидагиларни ўз ичига олади: нотаниш одамлар билан муомалага 
кириша билиш, зиддиятларни олдини ола билиш, юзага келган 
тушунмовчилик ва зиддиятларни ўз вақтида еча билиш, бошқа одам 
томонидан ўзини тўғри тушинишни ва қабул қилишни таъминлайдиган 
тарзда ўзини тута билиш, бошқа одамга ўзининг қизиқишлари ва 
ҳиссиѐтларини баѐн этишга имкон бериш, мулоқотдан ўзи учун юқори 
даражада фойда ола билиш қобилияти. 
Инсоннинг ўз -ўзига нисбатан қилган ҳаракатларида намоѐн бўлган 
қобилияти, ўзининг хулқ - атворидаги фаолиятини бошқаришни билиши, 
атроф-муҳитдаги одамлар билан ўзаро мулоқат қилганда зарур бўлган 
қобилиятдир. Бу нарса бизни бошқа одамлар томонидан тўғри қабул 
қилинишимиз ва тўғри тушинишимизни таъминлайди. Бунга яна инсонни 
одатларидан ва камчиликларидан қутилишга бўлган лаѐқати, яъни мулоқатга 
тўсиқ бўладиган, мулоқат учун зарур бўлган фойдали малака ва кўникмалар 
шакллантиришга бўлган қобилиятини кўрсатиш мумкин.
Инсоннинг коммуникатив қобилияти ривожлантириш мумкин бўлган 
жараѐндир. Уларни шакллантиришда ижтимоий- психологик тренинг яхши 
натижа беради.
Педагогик мулоқот махсус жиҳатининг намоѐн бўлиши педагог 
томонидан рағбатлантириш ва жазолаш усулининг қўлланилишидир. Агар 
рағбатлантириш ѐки жазолаш хизматга яраша одилона бўлса, улар 
ўқувчиларнинг 
ютуқларини 
мустаҳкамлайдилар, 
қўллайдилар. 
Рағбатлантириш ва жазолаш усулларининг мутаҳкамлаш роли педагогик 
адолатга боғлиқ бўлади. Педагогик нуқтаи назардан олган ҳолда самарали ва 
самара бўлмаган рағбатлантириш тавсифини келтирамиз.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling