Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Педагогик қобилиятлар психологияси
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
10.3. Педагогик қобилиятлар психологияси Педагогик фаолиятдаги муҳим жиҳатлардан бири бу педагогик қобилиятдир. Педагогик қобилият – бу қобилият турларидан бири бўлиб, кишининг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини аниқлаб беради. Узоқ йиллар олиб борилган тадқиқотлар педагогик қобилиятлар мураккаб ва кўпқиррали психологик билимлардан иборатлигини кўрсатиб берди. Ана шу тадқиқот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик қобилиятлар тузилишида муҳим ўрин эгаллайдиган қатор компонентларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Дидактик қобилиятлар. Бу болага ўқув материалини аниқ ва равшан тушунтириб, осон қилиб етказиб бериш, болаларда фанга қизиқиш уйғотиб, уларда мустақил фаол фикрлашни уйғота оладиган қобилиятдир. Дидактик қобилиятга эга бўлган ўқитувчи зарурат туғилганда қийин ўқув материалини осонроқ, мураккаброғини соддароқ, тушуниш қийин бўлганини тушунарлироқ қилиб, ўқувчиларга мослаштириб бера олади. Ана шундай педагогик қобилиятни аниқлаш учун психолог Н.Гоноболин жуда қулай тест тавсия этади. Бу тестга кўра билиш характеридаги матнда ўқитувчининг фикри бўйича айрим синф ўқувчилари учун қийин деб ҳисобланган қисмларни алоҳида кўрсатиб, нима учун бу қисмларнинг қийинлигини тушунтириб бериш, шундан сўнг эса матнни ўқувчиларга енгил ва уларнинг ўзлаштиришлари учун қулай қилиб қайта тузиш тавсия этилади. Қобилиятли ўқитувчи шу билан бир қаторда материални ўзлаштириш, ўқувчиларни диққат эътиборини жалб қилишни ҳам назарда тутади. Бундай ўқитувчи зарур шароит яратилмагунча дарсни бошламайди. Ҳаддан ташқари шиддат билан бошланган дарс ўқувчиларда ҳимоя қилувчи тормозланишни вужудга келтириб, мия фаолиятини тормозлайди ва ўқитувчининг сўзлари етарлича идрок қилинмайди. 2. Академик қобилиятлар – математика, физика, биология, она тили, адабиѐт, тарих ва бошқа шу каби фанлар соҳасига хос қобилиятлардир. Қобилиятли ўқитувчи ўз фанини фақат фан доирасидагина эмас, балки атрофлича кенг, чуқур билиб, бу соҳада эришилган ютуқлар ва кашфиѐтларни доимий равишда кузата бориб, ўқув материалини мутлақо эгаллаб, унга катта қизиқиш билан қарайди ҳамда озгина бўлса-да тадқиқот ишларини олиб боради. Кўпчилик тажрибали педагогларнинг айтишларича, ўқитувчи ўз фани бўйича бундай юксак билим савиясига эришиш, бошқаларни қойил қилиб ҳайратда қолдириш, ўқувчиларда катта қизиқиш уйғота олиш учун у юксак маданиятли, ҳар томонлама мазмунли кенг дунѐқарашли одам бўлмоғи лозим. 3. Перцептив қобилиятлар – бу психологик кузатувчанлик, ўқувчи шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ѐндошиш, ўқувчининг вақтинчалик психик ҳолатлари билан боғлиқ нозик томонларини тушуна билишдан иборат қобилиятдир. 4. Нутқ қобилияти – кишининг ўз туйғу-ҳисларини нутқ ѐрдамида, шу билан бирга мимика ва пантомимика ѐрдамида аниқ ва равшан қилиб ифодалаб бериш қобилиятидир. Бу ўқитувчилик касбидаги муҳим ҳислатлардан бири ҳисобланади. Чунки ўқитувчидан ўқувчиларга узатиладиган ахборот асосан иккинчи сигнал тизими – нутқ орқали берилади. Бунда мазмун жиҳатидан унинг ички ва ташқи хусусиятлари назарда тутилади. Ўқитувчи нутқи, унинг талаффузи аниқ-равшан, оддий ва ўқувчилар учун тушунарли бўлиши керак. Бериладиган ахборотлар шундай тузилиши керакки, бунда ўқувчиларнинг диққат-эътибори юқори даражада фаоллаштирилиши лозим. Қобилиятли ўқитувчининг нутқи жонли, образли, аниқ-равшан, интонацияли ва ифодали, эмоцияга бой бўлиб, бунда стилистик ва грамматик хатолар мутлақо бўлмаслиги лозим. Бир хил оҳангдаги нутқ ўқувчиларни жуда тез толиқтиради. Шу билан бирга бундай нутқ И.П. Павловнинг физиологик таълимотига кўра, доимий таъсир этувчи қўзғатувчига айланиб, бош мия катта ярим шарлар пўстлоғида тормозланиш жараѐнини юзага келтиради ва ўқувчида диққат тарқалишига сабаб бўлади. Нутқ тезлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг индивидуал психологик хусусиятларига боғлиқ . Шошқалоқ нутқ билим ўзлаштиришга ҳалақит бериб, болаларни тез толиқтиради ва муҳофаза қилувчи тормозланишни юзага келтиради. Ўта секин нутқ ланжлик ва зерикишга сабаб бўлади. Нутқнинг баландлиги - қаттиқ гапириш ҳам худди шу сингари ҳолларга олиб келади. Ҳаддан ташқари қаттиқ, кескин, бақириб гапириш ўқувчиларнинг асабига тегиб, уларни тез толиқтиради. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling