Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Алишер Навоий муомала қилувчи шахснинг маҳорати ҳақида
шундай дейди: "Ширин сўз кўнгиллар учун бамисоли асалдир." Шунинг учун ҳам педагог ҳар он нутқ маданиятига кучли эътибор бериши, ўзининг психологик, эстетик, жисмоний, ахлоқий жиҳатларини намуна ҳолатда намоѐн этиши муҳим. Юксак туйғу маданиятига эга бўлган педагог талабаларнинг кайфияти, нохушлигини дарров фаҳмлайди. Қўпол, одобсиз гапларга ўрин қолдирмаслик, талаба шахсига тегадиган қўпол муомала қилиш педагогнинг фаолиятига путур етказади. Талаба аҳволини тушуниш унга ҳамдард бўлиши, мадад бериш керак. Педагог ўзининг педагогик фаолиятида аввало тўғри сўз бўлиши, ишларини адолат билан олиб бориши керак. Бу ҳислат тарбиячи билан талаба ўртасида яқинликни оширади, чунки адолат инсонлар хулқини баҳоловчи муҳим мезондир. Замонавий педагогга биргина умумий маданиятнинг ўзи кифоя қилмайди. Шунингдек махсус билимлар ва малакалар асосида талабаларини кузатиш, уларнинг ўсишидаги муҳим нарсаларни жамиятда вужудга келган асосий ижтимоий ғоялар билан таққослаш, таълим-тарбия жараѐнини ривожлантириш йўллари ва усулларини аниқлаш, турли воситалар билан тарбиявий таъсир кўрсатиш, таҳлил қилиш, педагогик изланишлар ва ютуқларни илмий жиҳатдан бир тизимга солиш мақсадга мувофиқдир. Албатта, бунда педагог талабчан, яхши меҳрибон, сабрли, босиқ ва ўз касбига нисбатан эътиқодли бўлиши лозим. Талабани бутун қалби билан севадиган педагог кўпроқ табассум қилади, камроқ қовоқ солади. Талабаларга билим бериш билан биргаликда айни вақтда уларга ўз характерини ўтказа олади, уларга одамийлик намунаси бўлиб кўринади. Педагогнинг касбга оид маҳоратини шакллантиришда педагогик- психологик назарияларнинг аҳамияти каттадир, чунки маънавиятимизнинг шаклланишида ўз-ўзига эга бўлган инсонлар фаолияти тўғрисида, уларга қўйилаѐтган талаблар ҳақида замонавий педагогик технологиялар тўғрисида назариялар педагогик маҳоратни шакллантиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Педагогик тажрибаларни такомиллаштиришда илмий педагогик маълумотлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ҳозирги замон фан ва техника тараққиѐти педагогнинг ижодкор бўлишини фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини талабаларга етказа олиши ва ниҳоят талабаларни ҳам ижобий фикрлаш, тадқиқотчилик ишларини ўргата олишини талаб қилади. Шунинг учун педагог аввало тадқиқодчилик ишларини олиб бориши ва бу соҳадаги малакаларни эгаллаши зарур. Педагог илмий тадқиқот ишларини олиб бориши давомида, тажрибаларни тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. У шу хулосалардан ўзининг амалий фаолиятида фойдаланиш жараѐнида ҳозирги замон педагоги учун зарур бўлган жуда муҳим билимларни эгаллайди. Педагогик маҳоратни такомиллаштиришда шахсий педагогик изланишнинг аҳамияти каттадир. Педагог ишидаги муваффақиятни кунлик фаолиятида катталар ва талабалар, айрим гуруҳ ва якка шахслар билан алоқага кириша олиш қобилиятини таъминлайди. Алоқалар фаолиятда дуч келадиган турли хил воқеаларга педагогик қоидалар нуқтаи назаридан эмас, балки шароитни ҳисобга олган ҳолда ижобий ҳал этиш талаб этилади. Кенг илмий савияга эга бўлиш, интеллектуал қизиқиш, янгиликни ҳис қила билиш, педагогик маҳоратни оширишга интилиш педагогга хос хусусиятлардан ҳисобланади. Таълим сифати давлат таълим стандартларига мувофиқ бўлиши учун амалий ва назарий машғулотлар ўтказилади. Бу соҳада илмий тадқиқот ишлари амалга оширилади. Шахсий изланишлар ва илмий тадқиқот ишларини олиб бориш педагогнинг педагогик маҳоратини такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, назарий, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунѐвий, диний илмлардан ҳам хабардор маънавий баркамол бўлмоғи лозим. Халқимизнинг келажаги мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан педагогга, унинг савиясига, ѐш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Илмий педагогик изланишларни баҳолаш мезонлари тўғрисида фикр юритилганда, аввало тадқиқотнинг замонавийлиги, долзарблиги, ундан кўзланган мақсад ҳамда натижалар назарда тутилади. Педагог шахсининг касб соҳасидаги хусусиятлари бу- талабаларни севиш, улар билан ишлашга қизиқиш, ўз касбига муҳаббат, педагогик назокат, педагогик тасаввур, ташкилотчилик қобилияти, ҳаққонийлик, дилкашлик, талабчанлик, қатъийлик ва мақсадга интилиш, вазминлик, ўзини тута билиш, касбий лаѐқатлик ва бошқалар. Самарали педагогик таъсир кўрсатишни тўғри ташкил этиш талабалар билан муомала қилишда, самимий муносабатда бўлишга ѐрдам беради. Амалий педагогик фаолиятда илмий ғоялар ва педагогик тарбияни қўллаш, педагог меҳнатига кўп жиҳатдан боғлиқ. Лекин бу меҳнат натижалари дарҳол кўринмайди. Унинг маҳсулини кўриш учун йиллаб меҳнат қилиш керак. Педагог фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу фаолият ўзининг сифат кўрсаткичлари бўйича ҳам турлича бўлади. Ҳақиқий фидоий педагоглар ўз фаолиятида энг яхши натижаларга эришадилар. Тажрибали новатор педагоглар талабаларга самарали таълим тарбия бериш билан бир қаторда педагогика фанидан янги йўл ҳам очмоқдалар. Педагогик меҳнатни амалга ошириш жараѐнида қуйидаги хусусиятларни ўз фаолиятида амалга оширишлари зарур: Педагогнинг ижодкорлиги талабанинг ижодкорлигини уйғотади. Улар ўз талабаларини ватанга садоқат руҳида тарбиялаш билан бирга уларнинг қалбида олижаноб фазилатларни қарор топтирадилар. Шундай экан, педагогларнинг педагогик маҳоратида шахсий фаолият тизимини ишлаб чиқиш муҳимдир. Ҳаѐт - кашфиѐтлар олами. Тажриба, услуб, фикрлар ранг-баранг. У самарали меҳнат натижасида исбот ва далиллар орқали талабалар қалбига кўчади. Уларнинг туйғуларига таъсир кўрсатади. Ўқувчилар, талабалар муаллимнинг фахри, келажагидир. Шу боис уларнинг нияти ўқувчиларни, талабаларни мустақил юрт қурувчилари, мухандислари, илму маърифат фидоийлари сафида кўришдир. Ҳар бир педагогниг ўз фаолият тизимини ишлаб чиқиш ва унга қатъий амал қилиш унинг таълим соҳасидаги муваффақиятларининг муҳим омилларидан биридир. Педагог бир хил методларда дарс ўтиш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Аксинча, у ўқитиш методларини такомиллаштириш устида тинимсиз ишлаши зарур. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling