Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Ўқув жамоасини бошқаришнинг психологик асослари
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
10.6.Ўқув жамоасини бошқаришнинг психологик асослари
Ўқитувчилик касби - ахлоқий характерга эга бўлган инсонпарвар касблардан бири бўлиб, ўқувчиларга инсоний муносабатда бўлиш ўқитувчи фаолиятининг асосий тамойили ҳисобланади. Бу ўқитувчидан болаларни севиш, уларни қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шўхликларига бардошли бўлиш, уларни жисмоний ва ахлоқий мажруҳ этувчи нарсаларга муросасиз бўлишни талаб этади. Муаллимнинг одоб-ахлоқи, инсонпарварлиги – болаларнинг келажаги учун ғамхўрлик қилиш, уларни ҳаѐтга ижтимоий ва меҳнат фаолиятига тайѐрлашга интилишида намоѐн бўлади. Хушѐрлик, педагогик муомала, диққат-эътиборли бўлиш, болаларни севиш, уларга яхшилик қилиш, ўқитувчилик бурчини англаш, масъулиятли, талабчан ва адолатли бўлиш, билимдонлик, ҳалоллик, ростгўйлик кабилар ўқитувчига хос касбий ахлоқий фазилатлардир. Шунинг учун ҳам ўқитувчилар тайѐрлайдиган олий таълим муассасалари олдида муҳим вазифа - инсонпарварлик тамойилини рўѐбга чиқарувчи, юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берувчи, педагог одоби фазилатларини эгаллаб олган бўлажак ўқитувчиларни тарбиялаш вазифаси туради. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-ахлоқий сифатлари ҳар томонлама ўсишига эришиш учун талабалар шахсини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари, соҳаларига эътибор қаратиш зарур. Ахлоқий тарбиявий таъсир ўтказиш соҳалари: Ватанга муносабат, туғилган жойи, атрофдаги табиатга, меҳнатга, ишлаб чиқариш ва турмушда одамларга; педагогик жараѐн иштирокчилари: ўқувчилар, ота- оналари, касбдошларига, ўз-ўзига бўлган муносабати соҳаларидан ташкил топади. Тарбиявий жараѐнни самарали ташкил этиш, уни олдиндан ва у билан боғлиқ, илмий-ташкилий, тадқиқот маълумотлари билан таъминлашни талаб этади. Тарбия ахлоқий-тарбиявий мақсадга йўналтирилганлик тавсифига эга бўлади, кўплаб талабалар тарбиясига индивидуал ѐндошиш мумкинлигини ўзида мужассамлантиради. Шу билан бирга педагогик амалиѐт олдидан илмий-тадқиқот ўтказиш тарбиячи-педагоглардан бундай ишни бажара олиш малакасига эга бўлишни талаб этади, уларда бундай кўникма ва малакаларни махсус ўстириш ва такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. Бўлажак ўқитувчилар ўқув фаолияти (амалиѐт, ўқув жараѐни) давомида қуйидагиларни амалга оширмоғи мақсадга мувофиқдир: 1) ўқитувчи инсониятнинг бугунги авлоди учинчи минг йилликда халқларнинг мустақиллик, демократия, эркинлик, тинчлик, барқарорлик каби умуминсоний қадриятлар устивор бўлган жамият қуриш учун жаҳон аҳамиятига молик турмуш тарзини юзага келтириш эҳтиѐжи кучайишини ўз ўқувчиларига, тарбияланувчиларига тушунтиришлари лозим. 2) ҳозирги даврда кечаѐтган жараѐнлар кишиларнинг қадриятларга бўлган муносабати, ишончини ўзгартирмокда. Улар билан боғлиқ эҳтиѐжлар, талаблар, қизиқишларнинг ҳам ўзгариб боришига сабаб бўлмокда. Бундай шароитда фанларни ўқитишда умуминсоний қадриятларга садоқатли бўлишини амалий жиҳатдан ўқувчиларга етказиш асосий вазифалардан бирига айланиши зарур. 3) умуминсоний қадриятларга оид мавзуларни тарғибот қилишда юртимиз цивилизацияси тараққиѐти ва маданияти ривожининг асосий даврлари ҳамда ютуқларига, Ал Хоразмий, Ал Фаробий, Ал Беруний, Ибн Сино, Ал Бухорий, Ат Термизий, Яссавий ва Нақшбандий, Жомий, Улуғбек, Навоий, Бобур ва Машрабларнинг буюк меросларига аосланмоқ лозим. Булар Ўзбекистонда умуминсоний қадриятларнинг ривожланишида энг асосий тарихий манбалар бўлиши шубҳасиз. Бирор касбнинг хақиқий устаси бўлиш учун табиий қобилият, маълум жисмоний ва руҳий ҳислатлар жонли бўлиши керак. Педагоглик фаолиятида ѐшларни ўқитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш, ота-оналар ва талабаларнинг иззат - ҳурматига сазовар бўлиши учун кишида бу ишга лаѐқат, қобилият, маҳорат, қизиқиш бўлмоғи лозим. Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб катта натижага эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. Педагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат бўлиши мумкин. Юксак маҳоратли педагог энг аввало қобилиятли, малакали ва уддабурон бўлиши керак. Қобилият фаолият жараѐнида пайдо бўлади ва ривожланади. Қобилият малака ва уддабуронликдан фарқ қилади. Малака ва уддабуронлик машқ, ўқиш натижаси ҳисобланса, қобилиятнинг ривожланишида истеъдоднинг ўрни беқиѐсдир. Ана шундагина қобилият деб аталувчи руҳий хусусияти тараққий этади. Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун педагогда қобилиятнинг қўйидаги турлари мавжуд бўлиши лозим. Билим қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, кузатувчанлик қобилияти, нутқ қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти, келажакни кўра билиш қобилияти, диққатни тақсимлай олиш қобилияти ва ҳ.к. Маҳоратли педагог талабалар руҳиятини, билим ва даражасини ҳисобга олади. Баъзи педагогларга ўқув материали тушунарли ва қандайдир алоҳида изоҳни талаб этмайдигандек туюлади. Бундай педагоглар талабаларни эмас, балки ўзларини назарда тутадилар. Қобилиятли, тажрибали педагог ўзини талабанинг ўрнига қўя олади. У фаннинг илмий-назарий асосларини талабаларга тушунтириш мақсадида иш тутади. Шунинг учун у баѐн этишнинг характер ва шаклини алоҳида ўйлаб чиқади. Маҳоратли педагог дарс материалини баѐн этиш жараѐнида талабаларнинг қандай ўзлаштираѐтганларини талабаларни кузатиш асосида пайқаб олади ва зарур ҳолларда баѐн қилиш усулини ўзгартиради. Шунингдек, педагог талабаларни саводли ўзлаштиришлари учун замин тайѐрлаб, уларни дам олишдан ишга ўтишлари, бўшашини, ланжлик, чарчашларига барҳам бериш учун минимал даражада фойдаланиш учун вақт ажратиш зарурлигини ҳисобга олади. У тегишли вазият юзага келгунга қадар иш бошламайди. Педагогнинг одоби, маданияти юксак бўлсагина, одамларга нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. Педагог умуминсоний қадриятларни ижодий ўрганиб, таълим тарбия жараѐнига татбиқ этиши лозим. Шу билан бирга миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримизни, ҳамиша иймон- эътиқод билан яшаш каби ҳаѐтий тамойилларимизни ҳам сақлаб, ҳам юксалтириб бориши ва уларни талабалар қалбига сингдириш зарур. Педагог фаолияти ўз моҳиятига кўра ижодий характерига эга. Педагогик ижодкорларнинг асосий моҳияти фаолиятининг мақсади ва характери билан боғлик. Педагогик фаолият киши шахсини, унинг дунѐқараши, эътиқоди, онги, хулқ-атворини шакллантиришдек умумий мақсадга бўйсунган сон-саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараѐнидир. Педагог фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни ҳал қила олиш йўлларини қидириб топа олишида ифодаланади. Педагогик ижодкорлик манбаи - бу педагогик тажрибадир. Педагогик тажриба - муаммоли вазиятларга жуда бойдир. Илғор педагогик тажриба деганда, биз педагогнинг ўз педагогик вазифасига ижодий ѐндошишини талабаларнинг таълим-тарбиясига янги, самарали йўл ва воситаларни қидириб топишини тушунамиз. Ижодий ишлайдиган педагог фақат талабаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбия бериш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан тадқиқодчилик кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиш зарур. Ҳозирги замон фан ва техника тараққиѐти педагогнинг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита билиш, фан ютуқларини талабаларга етказа олиши, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. Тарбия жараѐнида педагогик таъсир кўрсатиш талабага у ѐки бу юксак ахлокий сифатларининг моҳиятини англатиш жараѐнида қўлланиладиган педагогнинг иш усулларидан биридир. Ҳар бир шахсга таъсир этиши тарбиячининг педагогик маҳорати ва обрўсига боғлиқдир. Бунда: Кишилик жамоаси пайдо бўлган даврдан бошлаб инсон ҳеч қачон ѐлғиз яшай олмаган. Жамоаларни ташкил қилиш ва унинг тарбиявий таъсирини назарий ва амалий асослари мутафаккир ва олимлар томонидан ўрганилиб, илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Тарбиячининг навбатдаги вазифаси талаба-ѐшлар жамоасини ташкил қилиш, тарбиялаш ва жипслаштириш борасидаги назарий билимларни ўзлаштириб, илғор тажрибаларга суяниб, уларни тарбиявий жараѐнида ўртоклик, дўстлик, ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўз-ўзини тарбиялаш ва бошқариш каби жамоатчилик сифатларини шакллантириш маҳоратини ўзлаштиришдан иборат. Улар: - Ҳар бир талаба шахсида ўзаро муносабат алоқаларини яратиш; - талабалар кундалик фаолиятларининг ҳамма қирраларини жамоада жипслаштириш; - шахсий манфаатдан жамоа манфаатини юқори қўйишга ўргатиш; жамоада бир-бирига меҳр-оқибатли, мурувват ва сахийлик дўстона ҳамкорлик мавжуд бўлса, у катта тарбиявий кучга айланади. Касб-ҳунар таълими коллежи талабалар жамоаларини ташкил қилишда педагогдан турли-туман усул ва воситалардан маҳорат билан фойдаланиш талаб қилинади: 1. Педагог жамоа аъзоларини янги шароитга мослаштириш жараѐнида уларга ишонч, ҳурмат, хушмуомалалик, талабларни тўғри қўя билиш, шу билан бирга талабани тушуниш ва эшита билиш маҳоратига эга бўлиши керак. 2. Талабалар жамоасидаги етакчи куч-таянч ўзагини танлаш. 3. Жамоа аъзоларининг ҳар бирининг кучига, кобилиятига караб талабанинг ижобий хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги талаблари аниқ ва тушунарли бўлиши қўйилган талаб ва вазифаларнинг натижасини билиш талаб очиқ чеҳра, самимий бир оҳангда берилиши, илтимос, маслаҳат, яхши ниятга чорлаш талаб талабаларнинг ёши, билими савиясига мос бўлиши талабларда кесатиш, луқма, миннат қилиш бўлмаслиги ва бошқаларга эътибор бериш лозим топшириқлар бериш. 4. Жамоада янги анъана, қонун-қоидаларнинг дастлабки куртагини яратиш ва унга амал қилиш. 5. Жамоа истиқболини давр талаби билан мослашган ҳолда белгилаш талаб қилинади. Ҳар бир педагог педагогик фаолият юритар экан, бераѐтган таълим-тарбиясининг янада самарали бўлиши учун ўз устида муттасил ишлаши, билимини, маҳоратини ўстириши, талабалар билан бўладиган муносабатларни пухта ўйлаб, уларнинг кўнглига озор етказмасдан иш олиб бориши лозим. Муомала маданияти, ўзини тута билишини назорат қилиши керак. Ҳар бир тарбиячининг дунѐқараши унинг муомаласида намоѐн бўлади. Муомаланинг асосий воситаси - тилдир. Шундай экан, тарбиячи муомала жараѐнида жуда эҳтиѐткор бўлиши мақсадга мувофиқдир. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling