Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
таълимидан( педагогик модел)
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим олувчиларнинг таълим олишга тайѐргарлиги
- Олинган билимлар қўлланилиши Кейинга қолдирилган Дарҳол Таълим йўналганлиги
- Таълимдаги психологик муҳит
- Ўқув жараѐнини режалаштириш Ўқитувчи томонидан Таълим олувчилар билан биргаликда Таълим олувчиларни
- Ўқув жараѐнини ташкил этиш
таълимидан( педагогик модел) психологик хусусиятлари бўйича фарқни
қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. Педагогик модел Андрагогик модел Таълим олувчиларнинг ўз- Тобеликни ҳис қилиш Кўпайиб бораѐтган ўзини ўзи англашни ҳис Шу асосда катталар таълими мактаб ўқувчилари таълимидан асосан учта жиҳат билан ажралиб туради: Малака ошириш учун ўқишга келган қонтингентнинг ўзига хос хусусиятга эгалиги, яъни улар касбий фаолият билан шуғулланувчи маълум, билим, кўникма, малака ва тажрибага эга кишилардир. Ўқитиш жараѐни мақсад ва вазифалари мазмуни, катталар билан олиб бориладиган педагогик ишлар, услуб ва шаклларидаги ўзига хослик. Катталар таълим ―ташкилотлари‖ ва улардаги ўқув фаолиятининг шакл ва методларидаги ўзига хослик. ўзини англаши қилиш Таълим олувчиларнинг тажрибаси Таълим олиш манбааларининг камлиги Таълим олиш манбааларининг кўплиги Таълим олувчиларнинг таълим олишга тайѐргарлиги Физиологик ривожланиш ва ижтимоий мажбуриятлар билан белгиланади Шахсни ривожлантириш вазифалари билан белгиланади ва ижтимоий роллар билан алмашинилади Олинган билимлар қўлланилиши Кейинга қолдирилган Дарҳол Таълим йўналганлиги Ўқишга йўналтирилган Муаммолар ечими Таълимдаги психологик муҳит Расмий ўқитувчининг обрўсига йўналтирилган рақобатли Норасмий ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликдаги фаолиятга асосланган Ўқув жараѐнини режалаштириш Ўқитувчи томонидан Таълим олувчилар билан биргаликда Таълим олувчиларни эҳтиѐжини аниқлаш Ўқитувчи томонидан Таълим олувчилар билан биргаликда Таълим мақсадларини белгилаш Ўқитувчи томонидан Таълим олувчилар билан биргаликда Ўқув жараѐнини ташкил этиш Ўқув фанининг мазмун ва моҳияти мазмуний бирликлари Таълим олувчиларнинг таълим олишга тайѐргарлигига боғлиқ, муаммоли бирликлар Ўқув фаолияти Билимларни бериш технологияси Таълим олувчиларнинг тажрибаларига асосланган ҳолда янги билимларни излаш ва ўзлаштириш технологияси Баҳолаш Ўқивтувчи томонидан Янги ўқув эҳтиѐжларини ҳамкорликда аниқлаш, ўқув дастурига ҳамкорликда баҳо бериш Катталар таълими самарадорлигига таъсир этувчи омиллар. Катталар таълими самарадорлигига турли хил омиллар таъсир кўрсатади. Мотивацион омил. Инсон мотивациясини ўрганиш дидактика, педагогика ва психологиянинг асосий муаммоларидандир. Катталар таълим мотивлари турини мезонлар асосида туркумлаш мумкин : - кенг ижтимоий мотивлар (бурч, маъсулият, ўқитишнинг ижтимоий моҳиятини тушуниш). Аввало бу шахснинг таълим олиши, жамиятда ўз ўрнини топиши, ўз ижтимоий мавқеини белгилаб олиши; - тор ижтимоий мотивлар – келгусида бирон- бир мансабни эгаллашга ҳаракат, атрофдагилар томонидан тан олинишга эришиш, ўз меҳнатига рағбат олиш. - ижтимоий ҳамкорлик мотивлари (атрофдагилар билан муносабат йўлларини билиш, ўз ташкилоти, ролини белгилаб олиш); - кенг билиш (мотивлари билиш эҳтиѐжларини қондириш, ўқув жараѐни ѐки унинг натижасидан завқланиш, аниқ бир фанларни ўзлаштириш). Бу мотивлар психология ва амалий педагогикада ўз йўналиши ва мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - ижтимоий - билиш - касбий - эстетик - коммуникатив - анъанавий- тарихий - уталитар амалий Катталар таълимидаги қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар шундан иборатки, бугунги кунда фан ва техниканинг жадал суръатлар билан ривожланиши, шунингдек, маълумотларнинг кўпайиб бориши, ўн йил, ҳаттоки беш йил илгари ўзлаштирилган маълумотларнинг ҳозирда долзарб бўлмай қолганлигидан далолат беради. Айрим ҳолларда ўқувчи, талабадан фарқли ўлароқ, катта одам ўзининг айрим функционал саводсизлиги ва функционал вазифаларини бажара олмаслиги, таълим соҳасидаги ўзгаришлар бугунги кун эҳтиѐжлари доирасида эканлигини тушунмаслиги асосида маълумотлар, далиллар олдида қуролсиз бўлиб қолади. Унга хатто ўз сохаси юзасидан барча янги билимларни ўзлаштириши лозимлиги ҳам муаммодек туюлади. Катталар таълимининг ўзига хос маълум бир хусусиятларини аниқлаш мақсадида катталарга таълим берувчи андрагоглар ҳамда малака ошириш курси тингловчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 98 нафар тингловчи, 40 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Катталарга таълим берувчи профессор-ўқитувчилардан ―Машғулот ўтказишингиздан мақсадингиз нима?‖ сарлавхаси остида 4 та мақсад белгиланиб, шу мақсадларни аҳамиятига кўра тартиби билан белгилаб бериш сўралди.Жавоблар варианти қуйидагича эди: 1. Тингловчиларнинг ижтимоий-маънавий эҳтиѐжларини қондириш. 2. Билим, кўникма ва малака билан қуроллантириш. 3. Янгиликлар ва ўзгаришларга мослашишга ўргатиш. 4. Сертификат олишга тайѐрлаш. Тингловчилардан эса ―Малака оширишга боришингиздан мақсадингиз нима?‖ сарлавхаси остида мақсадларни тартиби билан белгилаб бериш сўралди: 1. Ўз маънавий-ижтимоий эҳтиѐжларини қондириш учун. 2. Ўз билим, кўникма, малакаларини мустаҳкамлаш учун. 3. Ўзгариш ва янгиликларга мослашиш учун. 4. Сертификат олиш учун. Шунингдек, профессор-ўқитувчилардан ҳам ―Ўз малакангизни ошириш учун ўқишга борсангиз асосий мақсадингиз нима бўлади?‖ сарлавҳаси остидаги мақсадларни тартиби билан белгилаб бериш сўралди. Қуйида катталарга таълим берувчи профессор-ўқитувчилар (андрагоглар) ва тингловчиларнинг жавоблари келтирилган. Тингловчиларнинг таълим олиш эҳтиѐжи ва институт профессор-ўқитувчиларининг таълим бериш мақсадларини ўрганиш бўйича қиѐсий таҳлил ижтимоий- маънавий эҳтиѐж билим, кўникма, малака адаптация сертификат Тингловчи 1-2-ўрин 77 % 3-4-ўрин 11,6 % 2-ўрин 10 % 4-ўрин 1,4 % Профессор- ўқитувчилар 3-4-ўрин 6,3 % 1-2-ўрин 81,2 % 2-3-ўрин 12,5 % 4-ўрин - Профессор- ўқитувчи тингловчи сифатида 1 3 2 4 Ўтказилган тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, тингловчиларнинг малака оширишга келиш эҳтиѐжлари билан уларга таълим берувчиларнинг мақсадлари ҳар доим ҳам мутаносиб бўлмаслиги мумкин. Ўз навбатида, андрагог тингловчи позициясида бўлганида унинг таълим олиш эҳтиѐжлари тингловчи позицияси эҳтиѐжларига мос келади. Демак, андрагоглар тингловчиларнинг эҳтиѐжларини тўла англаган ҳолда ўз фаолиятини олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Катта ѐшдагиларнинг билиш мотивлари. Билиш мотивлари эркаклар ва аѐлларда турлича бўлади. Шунингдек, инсон ѐш даврларига мос равишда унда мотивларнинг бирон-бир тури устунлик қилади. Россия катталар таълими институт олимларининг натижаларининг таъкидлашича, 18-25 ѐш касб танлаш зарурияти, меҳнат фаолиятига мослашиш билан характерланади. Бу борада эркаклар ва аѐлларда фарқ мавжуд. Эркаклар меҳнат фаолияти билан боғлиқ янги маълумотларни олишни истайдилар. Шунингдек ,ўз карьералари учун зарур билимлар эгаллашни истайдилар чет тили, компьютер, иқтисод, меҳнатни ташкил этилиши, ҳамкасблар билан ўзаро муносабат масалаларига тегишли бўлган билимлар эркакларни кўпроқ қизиқтирадиган билиш соҳаларига киради. Диплом олингандан кейинги таълим мотиви бу иқтисодий шароитни яхшилаб олиш мотивидан кейин албатта касбий муваффақиятга эришиш, ижтимоий ҳурмат ва тан олишга эришиш бўлса аѐлларда эса ўзини намоѐн этишга, ривожлантиришга нисбатан ҳаракат устунлик қилади. Инсоннинг ѐши қанча катта бўлгани сари таълим жараѐнига киришишда кўп қийинчиликлар, ички қаршиликлар юзага келади. 1. Психофизиологик қаршиликлар. Кундалик катталар ўз ўқиш лаѐқатига нисбатан ички барьер юзага келади. Бу ѐш ўтган сари англаш, эслаб қолиш, тушуниш бирмунча қийинлашади, деган фикрдир. Аслида инсоннинг бутун ҳаѐти давомида уқувчанлиги сақланиб қолади. Фақат ҳар қандай ѐшда билиш жараѐнларининг турли хусусиятлари, турли мотивлар устунлик қилади. Агар катта киши ўзини ўқиш субъекти сифатида ўз хусусиятлари ҳақида билимларга эга бўлса бу таълим самарали бўлади. 2. Ижтимоий-психологик қаршиликлар. Кўп катталарга ўқувчи позициясида бўлиш жуда ѐқмайди. Айниқса, бу бирор мансаб эгаси бўлса айниқса яққол билинади. Улар педагогик таъсир объекти бўлишга тайѐр эмаслар. 3. Ижтимоий қаршиликлар. Ижтимоий жамият томонидан унинг янги таълим даражасида ҳам талаб этиладиган инсон бўла олмаслиги. Ўқишни фойдаси йўқ деб ҳисобланиши. Шунингдек, андрагог тингловчида қандай мотивлар устунлик қилишини, уларнинг малака ошириш жараѐнига муносабатларини кузатиш орқали ҳам аниқлаши мумкин. Мотив эҳтиѐж билан узвий боғлиқ ҳолда юзага чиқади. Айни бир мотив бир неча эҳтиѐжлар билан аниқланиши ѐки, аксинча, эҳтиѐж бир неча мотивлар билан аниқланиши мумкин. Тингловчининг қизиқиши, талаб ва эҳтиѐжлари ҳамда билиш даражаларига мос равишда курсларнинг тўғри танланиши ва ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритилиши, ўзгартиришлар киритилган дастурлар асосида тингловчилар алоҳида гуруҳларда ѐки битта гуруҳ ичида таълим олишлари ташкил этилиши ўз-ўзидан катталар таълим самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling