Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Андрагогик таълимни қўллашда ѐш критериялари
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Андрагогик таълимни қўллашда ѐш критериялари баланд паст боғлиқлик даражаси Педагогик моделни коррект равишда қўлланилиши Педагогик моделни нокоррект равишда қўллаш (андрогогик моделни нисбатан коррект равишда қўллнилиши) Андрагогик моделни коррект равишда қўлланилиши Катта ѐшдаги ҳар бир инсон ўз эҳтиѐж ва мотивларидан келиб чиққан ҳолда ўз билимларини ошириб, малакаларини ривожлантириб боришга эҳтиѐж сезади. Ёш ўтган сари катта одамда таълим олишга нисбатан лаѐқат камайиб бормайдими? Олинган билимларни керакли ҳажмда ва темпда ўз фаолиятига қўллай оладими? Аслида табиат киши ҳаѐтининг барча даврларда атроф ҳаѐт, бошқа одамлар билан боғлиқ информацион- таълимий ўз муносабатида бўлиши учун зарур бўлган барча биологик ва нейрофизиологик шарт-шароитларни яратган. Киши турли ѐшида олаѐтган билимлари самарали бўлиши учун уларга албатта тафаккур жараѐни керак бўлади. Б.Г.Ананев, Л.И.Анциферова, Ю.Н.Кулюткин, В.С.Ротенберг, Е.Н.Степанова, Г.С.Сухобскаяларнинг кўп йиллик ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, тафаккур инсон ҳаѐтининг барча даврларида фаоллигини йўқотмайди, лекин унинг стуруктурасида, тизимида маълум бир катталар таълими билан шуғулланувчи инсонлар билиши керак бўлган ўзгаришлар содир бўлади. 18-25 ѐшгача кишиларда образли ва вербал тафаккур устунлик қилади. Амалий тафаккур асосан 21 ѐшдан вербал ва образли тафаккурнинг ривожланганлик даражасига етиб олади ва 27-28 ѐшларда эса улар ривожланишда амалий тафаккур вербал ва образли тафаккурдан ўтиб кетади. 30-40 йилларга яқин образли тафаккур янада ривожланади. 40 ѐшга яқин ўзида шаклланган интеллектуал тизимни ўз меҳнат фаолияти табиати ва хусусиятлари бўйича тадбиқ эта олади. 40 ѐшдан 55 ѐшга одатда амалий тафаккурда пасайиш кузатилади унинг фаоллиги образли ва вербал мантиқий шаклларга тенглашади. Таъкидлаш мумкинки, 50 ѐшдан кейин вербал тафаккур образли тафаккурдан устунлик қилади. Инсон ҳаѐтининг 34-35 ѐшларида ва 45-50 ѐшларида хотиранинг нисбатан пасайиши кўзга ташланади. Лекин инсон организмининг имкониятлари, кучли мотивация, ўз ѐшига хос лаѐқатлар динамикасининг ҳисобига катта инсон муаммоларини бартараф эта олади, ўзгаришларни ҳал эта олади. Катта бўлган сари информацион талаблар, муаммоларни ҳал эта олади. Соғлиқ, маданият, оила 40 ѐшгача иккинчи ўринни эгаллайди. Бу ѐшдаги аѐлларда эса касбий фаолият бўйича талабларидан зарурий билимларни олиш эҳтиѐжларидан ташқари соғлиқ ва оила масалалари бўйича билимларни эгаллаш эҳтиѐжи юқорироқ ўринни эгаллайди. Бу ҳолат уларда 35-40 ѐшгача давом этади. 40 ѐшдан бошлаб эса эркакларда ҳам соғлиқни сақлаш ва мустахкамлаш бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлиш эҳтиѐжи чиқади. Эркакларда 2-ўринда касбий фаолият бўйича билимларга қизиқишлари сақланиб қолса, бу қизиқиш аѐлларда 41-55 ѐшда 4-ўринга 56 ѐшда эса охирги ўринга тушади. болалик ѐшлик катталик Катталарнинг таълим олиш лаѐқатлари андрагог фаолиятининг психологик жиҳатдан ташкил эта олинганлигига ҳам боғлиқ. Самарадорлик кўрсаткичлари катталар аудиториясининг профессор-ўқитувчига нисбатан ишончи ва очиқлиги; тингловчиларнинг ишга жалб этилишининг юқори даражаси; машғулот давомида билиш фаолликларининг қатъийлиги; тингловчилар орасида юзага келувчи самимий психологик муҳит; тингловчиларнинг бир-бирига ҳамда маърузачи-тренерга ѐрдам сўраб самимий мурожаати; таълим жараѐнида бирон-бир тингловчида юзага келувчи муаммо ва қийинчиликларга ижобий муносабат; машғулот давомида тингловчиларнинг ҳамкорликда муҳокама қилиш учун ўз муаммоларини изҳор эта билишлари; тингловчиларнинг ўз нуқтаи назарини эркин баѐн эта билишлари; ҳамкорликдаги фаолиятнинг ўрнатилганлиги; андрагог шахси ва унинг касбий нуқтаи назарига (позициясига) бўлган ҳурмат ва қизиқиш; маърузачи-тренер (андрагог) ўқитувчи фикрига қўшилиш истаги; катталар таълими тажрибаларининг таълим соҳасига киритилиши натижасида таълим мазмуни самарасининг намоѐн бўлиши; таълим натижасига қараб касбий ва шахсий муаммоларининг ҳал этилиши имконияти; тингловчининг таълим натижаларидан қониқиши; тингловчиларнинг таълим якунидан сўнг ўзаро алоқаларни давом эттириш истагининг юзага келишида намоѐн бўлади, ҳамда бу хусусиятлар андрагогиканинг муҳим жиҳатларидир. Демак, - андрагогик билимлар таълим жараѐни, мақсад ва вазифаларини тўғри белгилашда, таълим технологияларини тўғри қўллашдагина яхши самара беради; - тингловчиларнинг ѐш хусусиятларини ва уларнинг эҳтиѐжларини билган ҳолда таълим бериш таълим сифатини оширишга ва кўзланган натижаларга эришишга хизмат қилади; - малака ошириш жараѐнида андрагогик билимлар қўлланилаѐтган янги таълим шаклларини мазмун ва моҳиятини тўғри аниқлаш ҳамда тўғри ташкил этишга ѐрдам беради. Малака ошириш жараѐни самарадорлиги тингловчининг шахсий фаоллигига ҳам боғлиқдир. Фаоллик қуйидаги компонентларга эга: - ўқув топшириқларини бажаришга тайѐр туриши; - мустақил фаолиятга ҳаракат; - вазифаларни онгли бажариш; - ўқишдаги узвийлик; - ўз шахсий даражасини оширишга ҳаракат. Самарадорлик тингловчининг малака ошириш давомидаги мустақил таълим олишларига ҳам боғлиқ: мустақил таълим қуйидагилардан иборат. - кутубхонада ишлаши; - интернетдан фойдаланиши; - ўзаро тажриба алмашиши; мустақил равишда курсдан кейинги таълим дастур мазмунини танлай билиши. Тингловчида малака оширишга нисбатан ижобий мотивнинг шаклланганлиги. Катталар таълим жараѐни самарадорлигига таъсир этувчи омиллардан яна бири марказда психологик хизматнинг ташкил этилишидир. Ўқитувчига психологик хизмат уларнинг: - психологик онгларини ошишига; - ўзликларини таҳлил этиш ва англашга; - ўз шахсий муаммоларини ҳал этиш йўлларини белгилаб олишларига; Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling