Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Таълимнинг тизимлилиги принципи


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

6. Таълимнинг тизимлилиги принципи. Ушбу принцип таълимнинг 
мақсади, мазмуни, шакли, методлари, воситалари ва таълим натижаларини 
баҳолашнинг ўзаро боғлиқлигини назарда тутади. 
7. Таълимнинг қонтекстлиги. Шунга кўра таълим принципи бир томондан 
ўқувчи учун ҳаѐтий муҳим бўлган мақсадларни назарда тутиб, улар 
томонидан 
ижтимоий 
ролларни 
бажаришни 
ѐки 
шахсларини 
шакллантирилишига йўналтирилган бўлса, иккинчи томондан ўқувчиларнинг 
касбий, ижтимоий, маиший фаолиятлари ва уларнинг мақоний, вақтли, 
касбий, маиший омилларини ҳисобга олган ҳолда бажаришга йўналтирилган.
8. Таълим натижаларининг актуализацияси принципи. Ушбу принцип 
ўқувчилар томонидан эгалланган билимлар, кўникма, малакаларни дарҳол 
ҳаѐтга жорий этишни назарда тутади 
9.  Таълимнинг элективлиги принципи. Бу принцип ўқувчиларга ўқиш 
мақсади, ўқиш мазмуни, ўқиш шакли, методлари, манбаалари,, муддати, 
вақти, жойи, таълим натижалари ҳамда ўқувчиларнинг ўзларини ҳам 
баҳолаш бўйича маълум бир эркинликни берилишини кўзда тутади 


10.  Таълим олиш эҳтиѐжларини ривожлантириш приципи. Бу принципга 
мувофиқ, биринчидан, таълим натижаларини баҳолаш ўқувчи томонидан 
ўзлаштирилган ўқиш мақсадларига уларсиз эришиб бўлмаслигини 
англанилган реал ўқув материали даражасини аниқлаш орқали, 
иккинчидан, ўқиш жараѐни ўқувчиларда янги таълим эҳтиѐжларини 
шакллантириш мақсадини кўзда тутган ҳолда ташкил этилади. 
11.  Ўқишни англанган бўлиши принципи. Бу принцип ўқувчи ва 
ўқитаѐтган киши томонидан ўқиш жараѐни барча параметрларини ва ўқиш 
жараѐнини ташкил этиш бўйича ўз хатти-ҳаракатларини англаб олишни 
билдиради.
Шундай қилиб, ўқитишдаги андрагогик принциплар ўқишнинг 
андрагогик модели сингари ўқитишнинг педагогик принциплари ва ўқитиш 
моделидан тубдан фарқ қилади.Лекин шуни таъкидлаш мумкинки, дарс 
беришнинг педагогик принципларидан катталар таълими соҳасида ҳам 
фойдаланиш мумкин. Педагогик моделда ўқувчи тўлиқ ҳолда ўқитувчига 
қарам бўлади Ўқитувчи ўқувчига нимани ўрганиш керак, қандай ўрганиш 
кераклигини, яъни таълим мақсадини, мазмунини ва таълим натижаларини 
белгилаб беради. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling