Бош мия катта ярим шарлари – бош миянинг икки палласи.
Унинг устки қисми учун чуқур бўлмаган ўнқир-чўнқирлардан
иборат. Бош мия катта ярим шар орқа, олд, ѐн, оролча, орқа
умуртқаларга бўлинади. Мия нерв катаклари нейронлардан иборат
бўлиб, икки катта ярим шарлар пўстлоғини ташкил этади. Миядаги
оқ суюқлик нейрон ўсимталаридан таркиб топиб, мия йўлларини
кўрсатиб туради.
Бошқариш - табиатнинг турлича бўлган (биологик, ижтимоий ва
техник, тизимлари) функцияларини, уларнинг ишини ташкил қилиш, мақсад
ва дастурларини амалга оширишга қаратилган жараѐн.
Вербал ўрганиш - инсоннинг янги тажрибани тил орқали
ўзлаштиришидир.Бундай ўрганиш натижасида инсон нутқни эгаллаган бошқа
одамларга, билим, кўникма ва малакаларни узатиши мумкин.
Викар ўрганиш - бошқа одамлар хулқ-атворини тўғридан-тўғри
кузатиш орқали ўрганиш бўлиб, унда инсон кузатилаѐтган хулқ-атвор
шаклларини ўзлаштиради. Вегетатив нерв тизими – нерв тизимининг
организм ички аъзолари фаолиятини ва модда алмашинувини бошқариб
турадиган бир қисми. Вегетатив нерв тизими марказий нерв тизими билан
узвий боғлиқ бўлиб, бу бош мия қобиғи томонидан бошқарилади. Вегетатив
нерв тизими симпатик ва парасимпатик нервлар деб аталувчи икки қисмга
бўлинади.
Генезис – бирор бир ҳодиса ѐки нарса ривожланиши жараѐнининг
қонуниятларини акс эттирувчи тушунча.
Генетик метод – психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг
қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараѐнини ўрганиш усуллари.
Генотип – ота- онадан фарзандга ўтадиган генлар мажмуи, ирсий асоси.
Геронтопсихология
–
психология
тармоғи,
қарилик
даври
психологиясини ўрганади.
Гештальтпсихология
– ҳозирги замон чет эл психология
мактабларидан бири бўлиб, XX асрнинг 30 – йилларида Олмонияда бунѐдга
келган. Булар мураккаб психик воқеликни тушунтириш учун ҳодисаларнинг
бир бутунлигини асос қилиб оладилар. Асосчилар М.Вертхеймер, В.Кѐлер,
Н. Коффка.
Етакчи фаолият – фаолият турларидан бири бўлиб, бунда маълум
давр ичида шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади. Масалан, боғча ѐши
давридаги ўйин фаолияти.
Зеҳн – нерв тизимининг баъзи генетик назариялари анатомик- физиологик
ҳусусияти
бўлиб,
у
кишида
қобилиятлар
таркиб
топиши
ва
ривожланишининг дастлабки индивидуал туғма табиий заминидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |