Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

ГЛОССАРИЙ 
Авторитаризм - буйруқ асосидаги талабларга ўйламасдан кўр-
кўрона бўйсуниш. 
Акселерация – болалар ва ўсмирларда олдинги авлодга нисбатан бўй 
нисбати ва жинсий тараққиѐтнинг тезланиши, жадаллашиши.
Андрагогика - катталар таълимини ташкил этиш масалалари билан 
шуғулланади. 
Асаб тизими – ҳайвон ва одам организмининг барча функцияларини 
ўзаро ҳамда ташқи муҳит билан тўғирлаб, уйғунлаштириб турувчи аъзолар 
тизими. У организмнинг ички муҳитида рўй берадиган ўзгаришлар ва ташқи 
муҳит таъсирида қўзғалиб, турли аъзоларга таъсир этган ҳолда уларнинг 
фаолиятини кучайтириб ѐки сусайтириб туради.
 
Ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич шаклланиши назарияси 
- рус психологи П.Я.Гальперин томонидан ишлаб чиқилган ва унинг 
шогирдлари томонидан ривожлантирилган таълимот бўлиб, билим, кўникма 
ва малакалар шаклланишининг умумий психологик асослари босқичма-
босқич маълум дастур асосида ривожланади. 
Ахлоқ - шахснинг жамиятга ва бошқа кишиларга нисбатан бурчини 
белгилаб берувчи меъѐрлар тизими, маънавий ҳулқ қоидалари. 
Билиш – психик акс эттириш жараѐни, билимларни эгаллаш ва уни 
ўзгартиришни таъминлайди. 
Бине – Симон тести – болалар ақлий ривожланиш усули. Француз 
психологлари Бине ва Симон томонидан ишлаб чиқилган. Улар илк бор 
экспериментал психологияга асос солишган. 
Биографик метод – одамни унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ 
бўлган ҳужжатлар орқали ўрганиш усули. 
Биринчи сигнал тизими – нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига 
бевосита таъсир этиши натижасида бош мия ярим шарлари қобиғида ҳосил 
бўладиган шартли муваққат нерв боғланишлари. У сезги ва идрок турларида 
намоѐн бўлади. 
Борлиқ – объектив оламнинг онгдан ҳоли бўлган ҳолда 
мавжудлигини билдирувчи фалсафий тушунча. 


Бош мия – марказий нерв тизимининг олд қисми бўлиб, у бош мия 
қобиғида жойлашган олий нерв тизимининг моддий асоси. Бош 
миянинг ўртача оғирлиги 1470 г. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling