Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Малака - машқ қилиш жараѐнида иш ҳаракатлар бажаришнинг  автоматлашган усуллари. Мажбурият ѐки жавобгарликни ҳис қилиш


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Малака - машқ қилиш жараѐнида иш ҳаракатлар бажаришнинг 
автоматлашган усуллари.
Мажбурият ѐки жавобгарликни ҳис қилиш – эркинликнинг қарама-
қарши жиҳати бўлиб, бу шахснинг манфаатларига хизмат қилади. 
Майл – шахс қизиқишлари ва фикрларининг бирор фаолият билан 
шуғулланишига жалб этилганлиги. Майл шахсда кучли истак, хоҳиш тарзида 
намоѐн бўлиб, бажо келтирилганда одамга мамнуният бахш этади. 
Маҳорат маданияти - ҳар бир тадбирни зўр қувончли қалбдан
ташкил қилиш. 
Маънавий маданият - талабаларнинг ижодий, маънавий, бадиий 
фаолиятини ташкил қилишдир.
Метод – билишнинг назарий ва амалий ўзлаштириш усуллари 
йиғиндиси. 
Миқдорий таҳлил – моддалар ҳусусиятининг тузилишини миқдорий 
жиҳатдан аниқлаш методларининг йиғиндиси 


Мотив - инсон хулқ-атворининг ички барқарорлиги, ҳаракатга 
ундовчи куч, сабабдир. 
Мотивация эса хулқ-атворни психологик ва физиологик 
бошқаришнинг динамик жараѐни, мотивлар йиғиндиси бўлиб, унга 
ташаббус, йўналганлик ташкилотчилик, қўллаб-қувватлаш киради.
Муаммоли вазият - билиш эҳтиѐжини қондиришда тафаккур қилиш 
шарти бўлган психологик вазият. 
Муаммоли таълим - ўқувчининг фаоллигини оширишга қаратилган ва 
ўқитувчи томонидан ташкил қилинадиган ўқитиш усули.
Муҳит – организм туғилган, ривожланадиган ва яшайдиган ташқи 
омиллар, шароитлар ва объектлар мажмуаси. 
Негативизм – болалар психологиясида атрофдаги кишиларга нисбатан 
боланинг сабабсиз қршилик кўрсатиши. Негативизм икки хил бўлиб, пассив 
– таклиф қилинган фаолиятнинг бола томонидан бажарилмаслиги. Фаол – 
шахсий негативизм – болаларнинг қарама-қарши характерга эга бўлган 
фаолиятни бажариши. 
Нутқ - одамларнинг тил воситаси билан алоқа қилишининг тарихан 
таркиб топган шакли.
Одатлар - бу кундалик фаолиятда кўп такрорланиши натижасида 
автоматлашган ва бажарилиши шахснинг функционал эҳтиѐжига 
айланиб кетган ҳаракатлардан иборат индивидуал хислат. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling