Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Онг ва фаолият бирлиги – психологиянинг онг билан фаолиятнинг 
бирлиги, унинг ўзаро боғлиқлигини эътироф этувчи ғоя. 
Онтогенез – организмнинг индивидуал ривожланиши. Тирик 
мавжудотнинг пайдо бўлган давридан то охиригача бўлган даврдаги 
ўзгаришлар мажмуи 
Оперант ўрганиш - билим, кўникма ва малакалар синаб кўриш ва 
хато қилиш методи орқали ўрганилади.Индивид дуч келадиган вазиятлар 
унда турли инстинктив, шартсиз, шартли реакцияларни вужудга келтиради. 
Организм кетма-кет амалда масалани ечиш учун ҳар бирини синаб кўради ва 
бунда автоматик равишда эришилган натижани баҳолайди.
Педагогик психология – таълим ва тарбия жараѐнларининг психологик 
қонуниятлари ҳамда, педагогик фаолиятнинг психологик хусусиятларини 
ўрганувчи психология фани соҳаларидан биридир. 
Психик тараққиѐт қонуниятлари – бир ѐш давридан бошқа даврга 
ўтишда инсон психикаси ва хулқ-атворида юзага келувчи ўзгаришлар ва 
уларнинг саббларини тавсифлаб берувчи қонундир. 
Психик ривожланишнинг революцион ўзгаришлари – бир ѐш 
давридан иккинчи ѐш даврига ўтишда инсон хулқ-атвори ва психикасида 
юзага келувчи жадал ҳамда чуқур қайта қуришдир. 
Психик ривожланишнинг ситуатив ўзгаришлари – инсон хулқ-
атвори ва психикасида ташкил этилган ѐки махсус ташкил этилмаган таълим- 
тарбия таъсири остида юзага келувчи, яъни вазият билан боғлиқ бўлган 
ўзгаришлар. 


Психик ривожланишнинг эволюцион ўзгаришлари – бир ѐш 
давридан иккинчи ѐш даврига ўтишда инсон хулқ-атвори ва психикасида 
секинлик билан амалга ошадиган, барқарор ўзгаришлар. 
Репрезентативлик – танлов гуруҳининг ўрганилаѐтган сифатлар 
мажмуини ишончлилигини ва тўғрилигини ифодаловчи мезон. 
Ривожланишнинг сензитив даври – бир ѐш даврида психикаинг 
муайян томонлари самарали ривожланиши учун оптимл имкониятлар даври. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling