Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Лойиҳалаштириш – педагог ўзи ўқитаѐтган фаннинг миссияси, мақсад 
ва вазифаларини тўлиқ англаб олиши, ўқув фаолияти ҳамда ўқув жараѐнини 
лойиҳалаши. 
Коммуникатив-информацион 
– 
энг 
янги 
илмий, 
услубий 
маълумотлар ва уларни тингловчиларга етказиш йўлларини топиш ва уларни 
бир тизимга солиш. Ўқув жараѐни давомида тингловчилар билан узвий, кенг 
қамровли, мақсадга йўналтирилган мулоқотни ўрнатиш. 
Мотивация – тингловчилар фаолияти йўналишини белгиловчи ва 
уларни фаоллаштирувчи ички ва ташқи шароитлар бирлигига самарали 
таъсир этувчи кучларни аниқлаш ва сингдириш. 
Бошқариш – ўқув фаолияти давомида тингловчининг ўқув 
материалларини ўзлаштириши бўйича маъсулиятни ўз бўйнига олиши, ўқув 
жараѐнини маҳоратли бошқариш. 
Ташкил этиш – белгиланган мақсад ва вазифаларни самарали амалга 
оширишни ташкиллаштириш. 
Тингловчиларга ўзининг ўқув ва ижодий фаолият натижаларидан 
лаззатланиш ва ўз-ўзидан қониқиш ҳиссини бериш. 
Ривожлантирувчи – ўқитувчи шахсига психологик таъсир кўрсатиш. 
Баҳолаш – ўқув фаолиятининг талаб ва меъѐрларини ишлаб чиқиш ва 
уларнинг тингловчилар билим, кўникма ва малакалари билан мувофиқлик 
даражасини аниқлаш. Ўқитувчига ўз-ўзини баҳолаш имкониятини бериш. 
Назорат – ўқув фаолияти давомида эришилган натижаларни 
белгиланган мақсад билан таққослаш. 
Коррекция – ўқув фаолиятини бошқарувчи мақсад ва ўқитиш 
дастурига керакли ўзгартиришлар киритиш. 
Малака ошириш тизимида хизмат қилаѐтган педагоглар ана шу 
кўрсатилган 12 та кўрсаткични тўлиқ эгаллаган ва ўқув жараѐнида маҳорат 
билан қўллай олган тақдирдагина уларнинг фаолиятлари ижобий психологик 
самара беради.. 
Мамлакатимизда янгиланган таълим мазмунини жорий этишда 
ўқитувчи мактабдаги асосий шахс ҳисобланади. Шундай экан, у зарур касб 
маҳорати ва назарий билимларга эга бўлмоғи шарт. Ўқитувчилар малака 
ошириш курсларидан уларни қизиқтирган, ўйлантирган барча муаммоларни 
ҳал қилиб кетишлари керак. Бизга маълумки, институтимизда 20 га яқин 
мутахассисликка эга бўлган ўқитувчилар келиб малакасини оширадилар. 
Уларнинг ҳар бири ўзига хос қизиқиш, эҳтиѐж талаб ва ўз-ўзидан маълум 
шахсий психологик хусусиятларга эга бўладилар.
Тингловчиларнинг қизиқиш ва эҳтиѐжларини асосан қуйидаги тўртта 
йўналиш бўйича ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир, яъни: 


А) ўқув жараѐнини ташкил қилиш ва олиб борилишига нисбатан бўлган 
қизиқиш ва эҳтиѐжлар (талаблар); 
Б) маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилишига нисбатан бўлган 
қизиқиш ва эҳтиѐжлар (талаблар); 
В) ўз шахсий психологик хусусиятларини ўрганишга нисбатан қизиқиш 
ва эҳтиѐжлари; 
Г) тингловчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши, илмий йўналиши 
бўйича қизиқиш ва эҳтиѐжларини (талабларини) ўрганиб чиқиш. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling