-
ўзларига нисбатан ишончни орттиришга;
-
қатъийлашган ҳаѐтий қарашларининг ўзгаришига;
-
психологик ва педагогик хизмат ҳақидаги
тушунчаларини
кенгайишига;
-
қийин ва муаммоли вазиятлардан чиқиш йўлларини билишга;
самарали мулоқот йўлларини билиш ва ҳоказоларга ѐрдам беради.
Катталар таълимини ташкил этишда уларнинг ѐшларига
хос психологик
хусусиятларини ҳисобга олиш, катталар таълими принципларига амал қилиш
андрагогика самарадорлигининг муҳим омили ҳисобланади.
11.4.Катталар таълимининг принциплари
1. Мустақил таълимнинг устувор бўлиши. Катта ўқувчиларнинг
мустақил фаолияти ўқув ишларининг асосий тури бўлиб ҳисобланади.
Мустақил фаолият деганда бу борада ўқув фаолияти сифатида мустақил
ишларни бажарилиши эмас, балки ўз ўқув жараѐнини мустақил равишда ўзи
ташкил этиши тушунилади.
3. Ҳамкорлик
фаолияти принципи. Ушбу принцип ўқувчи ва
ўқитувчининг, шунингдек бошқа ўқувчилар билан ўқув жараѐнини
режалаштириш, тадбиқ этиш, баҳолаш ва коррекция қилиш бўйича
ҳамкорликдаги фаолияти тушунилади.
4. Катта ўқувчининг тажрибасига таяниш принципи. Бу принципга кўра
ўқувчининг ҳаѐтий тажрибаси ўзи ва ўртоқлари
таълимининг асосий
манбааси бўлиб ҳисобланади.
5. Таълим индивидуализацияси. Бу принципга мувофиқ ҳар бир ўқувчи
ўқитувчи билан айрим ҳолатларда бошқа ўқувчилар билан аниқ бир ўқув
эҳтиѐжлари ва мақсадларига йўналтирилган, ҳар бир ўқувчининг тажрибаси,
тайѐргарлик
даражаси,
психофизиологик, когнитив хусусиятларини ҳисобга
олинган ўқишнинг индивидуал дастурини тузади.
Do'stlaringiz bilan baham: