11.3.Катталарнинг ѐш хусусиятлари ва таълим олиш лаѐқатлари
Катталар таълимида уларнинг ѐшларига хос хусусиятларини ҳисобга
олиниши ҳам таълим самарадорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим омиллардан
ҳисобланади. Катталик даври ҳам бир неча даврларга бўлиниб, бу
ўспиринлик, ѐшлик, етуклик, кексалик ва қарилик даврларидир..
18-30 ѐшлик даври ҳисобланиб ,бу ўз ҳаѐт йўлини, мақсадларини
белгилаб олиш ва шу йўлда фаол ҳаракат қилиш давридир.
18-19 ѐшлик – ҳар томонлама фаоллик. Ўз-ўзини тўлиқ қидириш,
англаш. Ўзининг кейинги тақдирини белгилаб олиш. Бу бажариб кўриш, хато
қилиш даври. Демак,қўллаб- қувватлашга муҳтож бўлган давр.
22-28 ѐш – реал ҳаѐтга киришда ўз йўналишларини танлашга, белгилаб
олишга ҳаракат қилиш, ўз ҳаѐтий мақсадларини белгилаб олиш;
Етуклик 30-55-60 ѐш ҳисобланиб, физиологик, психик ва ижтимоий
жиҳатдан етук бўлган давр. Етуклик инсоннинг кўп йиллик интеллектуал ва
маънавий хусусиятлари унинг шахси асоси шаклланган ва рўѐбга чиқадиган
давридир. Бу давр кишининг ўзини шахс сифатида намоѐн этишга ҳаракат
қилишининг натижаси ҳисобланади.
29-34 ѐш – саволлар кризиси. Ўзи танлаган йўлларнинг тўғрилигидан
хавотирлик ва айримларини тўғрилашга ҳаракат, фикрлар қарама-қаршилиги;
35-43 ѐш – кечиктириб бўлмаслик кризиси. Ҳаѐтнинг кўп йўллари
бўлганлигини англаган ҳолда касбий фаолиятда, шунингдек, шахсий ҳаѐтда
мақсадлари билан қай даражада эришганлигини таҳлил қилиш;
44-50 ѐш – барқарорликка эришишга ҳаракат. Ўз шахсий ҳаѐтини
вазминлик билан идрок этиш, ўз ҳаѐт мақсадларига эришиш учун жиддий ва
тезкор ҳаракат;
50 ва ундан катта ѐш – ақл ва мулоҳаза билан иш юритишга интилиш,
ҳаѐтдан завқ олишга эришиш, юмшоқлик, вазминлик.
Кексалик ҳаѐтнинг мазмунини, қадрини тушунадиган, ўзҳаѐтидан
меҳнатининг хосилини йиғадиган давр. Ўзининг билим ва тажрибаларини
баҳолайдиган ва уларни бошқаларга ўргатадиган давр муаммоси.
Кексаларни ўқитиш дунѐ миқѐсида ҳам катта аҳамиятга эга масаладир.
Чунки бутун дунѐдаги ривожланган мамлакатларда умумий халқнинг 3/1
қисмини кексалар ташкил этмоқда. Бу давр донолик даври ҳисобланади.
Атрофдагилар учун билим ва тажриба манбаидир. Кўп ривожланган
мамлакатларда кексалар учун академиялар, университетлар, курслар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |