Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

11 БОБ. АНДРАГОГИКА 
Режа: 
1. Андрогогика фанининг предмети ва вазифалари. 
2. Катталар таълимининг психологик хусусиятлари. 
3. Катталарнинг ѐш хусусиятлари ва таълим олиш лаѐқатлари. 
4.Катталар таълимининг принциплари 
5.Катталар ўқув жараѐнининг ташкил этилиши.
Мавзунинг ўқув мақсади: 
Таълимий: Талабаларга «Андрогогика» тушунчасининг мазмуни ва 
моҳиятини, 
катталар 
таълимининг 
ўзига 
хос 
психологик 
хусусиятларини,унинг самарадорлигига таъсир этувчи омилларни, мактаб 
таълимидан фарқи, турли ѐш даврларида билиш хусусиятларини, катталар 
таълимининг принциплари ва уни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари 
бўйича билим бериш ва англатишдан иборат.
Тарбиявий: Талабаларнинг катталарга таълим бериш жараѐнидаги 
маънавий ва ахлоқий қадриятларни англашларига ѐрдам бериш. Катталар 
ѐши, шахси ва таълимига ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва уларнинг 
катталар шахси ривожланишидаги ҳамда жамиятимиздаги ўринларини 
англаш ҳисларини шакллантириш. Талабаларда ўқитувчи ва тарбиячига хос 
касбий ва шахсий сифатларни тарбиялаш. 
Ривожлантирувчи: Талабаларда катталар таълимининг ноанъанавий 
усулларини эгаллаш ва ундан оқилона фойдалана олиш малакаларини 
шакллантириш, таълим жараѐнининг самарадорлиги ва унга таъсир этувчи 
омиллар тўғрисидаги билимларини ривожлантириш. 
 
11.1. Андрогогика фанининг предмети ва вазифалари. 
Бугунги кундалик ҳаѐт ҳар бир катта инсонга катта ижтимоий талаблар 
қўймоқда. У келажакни кўра олиши, имкон қадар муваффақият билан 
фаолият юритиши ва ўз ишидан қониқиши керак. Бунинг учун эса катта 
инсон - мутахассис доимо ўз устида ишлаши, ўз малакасини ошириб бориши, 
ўз-ўзини теран англаши ва ҳурмат қилиши лозим. 
Социологларнинг таъкидлашича, олий ўқув юрти битирувчиси амалий 
фаолиятнинг самарадорлиги 15-20 % эгалланган билимларга, эришган 
муваффақиятларининг қолган қисми эса бевосита одамлар билан ишлай 
олиши маҳоратига боғлиқ бўлади. 
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, агар олий ўқув юрти битирувчиси 
эгаллаган билимини 100 % деб олинса, бир йилдан сўнг у билимининг 20 % 
ини автоматик равишда йўқотади. Шунинг учун мутахассис фундаментал 
назарий билимларини сақлаб қолиши, чуқур билимли бўлиши учун бир 
ҳафтада камида 6-7 соат ўз устида ишлаши, шунингдек, малака ошириш 
курсларида ўқиш учун вақт ажратиши лозим. Катталар таълимини ташкил 
этиш 
мактабгача 
таълим 
муассасалари, 
мактаб, 
лицей 
коллеж 
ўқувчиларининг таълимини ташкил этишдан тубдан фарқ қилади.Ушбу 
таълим муассасалари ўқитувчиларини педагоглар деб аталса, катталарга 


таълим берувчиларни андрагоглар деб аталади. Мактабгача таълим 
муассасалари, мактаб, лицей ва коллежларда таълим, тарбия ишлари 
назарияси ва методикаси билан педагогика фани шуғулланса, катталар 
таълимини ташкил этиш масалалари билан андрагогика фани шуғулланади. 
Андрогогика ўқитиш назариясининг бир қисми бўлиб, ўқув фаолиятининг 
катта одам сифатидаги субъектини янги билим ва кўникмаларни 
эгаллашининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериши билан бирга, бу 
янгиликлардан ўз касбий фаолиятларида фойдаланиш йўллари билан ҳам 
қуроллантиради. 
Маъносидан келиб чиқадиган бўлсак, андрагог ўз етаклаѐтган 
одамининг табиати, қизиқишлари ҳамда ўзига хос хусусиятларини яхши 
билиши лозим бўлади. Айнан шу йўналишда ХХ асрнинг 60-йилларида 
Б.Г.Ананьев андрагогиканинг фанлар тизимига кирувчи илмий билимлар 
ҳамда амалиѐт билан боғлиқ бўлиши лозимлигини аниқлаб берган. 
Катталар таълимининг асосий мазмуни сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий 
ўзгаришлар шароитида ўз олдига мустақил равишда таълим мақсадларини 
қўя оладиган, унга эриша оладиган фаолият субъектини шакллантиришдир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling