Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Катталар ўқув жараѐнининг ташкил этилиши


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

11.5.Катталар ўқув жараѐнининг ташкил этилиши 
 
Самарадорлик ўқув жараѐнининг шахсга йўналтирилган таълим 
асосида ташкил этилганлигига боғлиқ. 
Ривожлантирувчи таълим. Малака ошириш жараѐнидаги шахсга 
йўналтирилган таълим тингловчининг мавжуд билим, кўникма ва 
малакаларини ҳисобга олган ҳолда потенциал имкониятларини юзага 
чиқариш, асосида амалга оширилади. 
Шахсни ривожлантириш, жаҳон стандарти талабига жавоб берадиган, 
ўзига, бошқа инсонга, жамиятга, давлатга, табиатга ва меҳнатга ўзининг 
тўғри муносабатини билдира оладиган, мустақил фаолият юрита оладиган, 
ижодкор, тадбиркор шахсни тайѐрлаш, мустақил ишлашга, ўз-ўзини 
тарбиялашга шароит яратиш мақсадида амалга оширилади. 
Мазкур таълим жараѐнида муаммоли, қисман изланувчан, ахборот- 
репродуктив, интерфаол методлар қўлланилади. 
Муаллим андрогогнинг шахсни ривожланиш психологияси бўйича 
билимларни билиши ва улардан ўз фаолиятларида фойдаланиши, ўқув 
жараѐнини тўғри ташкил этиш учун тингловчиларнинг академик, дидактик, 
ижтимоий - психологик эҳтиѐжларини билиши ва шу эҳтиѐжларни ҳисобга 
олган ҳолда машғулотларни ташкил қилиши, малака ошириш учун келган 
тингловчилар билан ўзаро ижобий муносабатларни ўрната олиши, 
андрогогик таълим технологиялари ва ўқитиш шаклларини билиши, 
машғулотлар давомида умумий ва шахсга йўналтирилган қоидаларни ишлаб 
чиқа билиши ҳақида ҳам ўз тавсияларини бериши жуда муҳим. 
Мазкур жараѐнда профессор ўқитувчи: 
- ўқув жараѐнини тўғри ташкил эта билиши; 


- андрогогик билимларга эга бўлиши; 
- замований таълим технологияларини билиши
- мулоқотчанлик хусусиятига эга бўлиши лозим. 
Буларнинг барчаси малака ошириш жараѐнини тўғри бошқаришда асос 
бўла олади. 
VI. Андрагогнинг таълим жараѐнини тўғри ва оқилона бошқара олиши 
ҳам ўқитувчи шахси камолотида ниҳоятда аҳамиятли. Ўқув жараѐнини 
бошқаришнинг бир неча функциялари мавжуд. 
Бу борада андрагог бошқаришнинг функцияларини яхши билиши ва бу 
функцияларни амалга ошириши лозим. Бу функциялар қуйидагилардан 
иборат: 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling