Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташҳис қилиш
Биринчи функция: ташкилий функция бўлиб, у ўз ичига ўқув
жараѐнини тўғри ташкил этишни ва бунинг учун зарур бўлган шарт- шароитларнинг яратилишини олади. Иккинчи функция: бевосита ўқитувчининг қизиқиши ва талабларини қондиришга йўналтирилган ҳолдаги ижтимоий функциядир. Шунингдек, бу функция ўқитувчилардаги кўтаринкилик, яхши кайфият ва ўқув жараѐнидаги ишчанликни юзага келтиришни ўз ичига олади. Афсуски, кўп йиллар давомида бошқаришнинг ана шу ижтимоий функциясига умумий ўрта мактаблар таълим- тарбия жараѐнига, шунингдек малака ошириш жараѐнига ҳам жуда кам эътибор берилди. Ўқувчиларнинг ҳоҳиш-истаклари ва кайфиятларига иккинчи даражали деб қаралди. Ҳаѐт бу қарашнинг нақадар нотўғри эканлигини исботлаб берди. Бошқарувнинг учинчи функцияси ижтимоий-психологик функциядир. Бу функция ўқитувчиларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур бўладиган ижтимоий-психологик ҳолат ва хусусиятларни ўқитувчиларнинг ўзаро бир - бирларини назорат қилишлари, ўз-ўзларини бошқаришлари, шунингдек, мустақил таълим олишларини ривожлантиришга йўналтиришдан иборат. Умуминсоний ҳамда алоҳида касбий эҳтиѐжлар даражаси ҳар бир ўқитувчида табиий хилма- хилдир. Бундай шароитда малака ошириш тингловчиларда ўз вазифаларини бажариш сифатини оширишга нисбатан хоҳиш ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг ташаббус ва ижодкорликларини, ўз- ўзига ишониш, ўз-ўзини бошқариш ва масъулият ҳиссини узлуксиз ривожлантирувчи маънавий-психологик муҳитни яратиш ниҳоятда муҳимдир. Малака ошириш марказларида фаолият кўрсатувчи ҳар бир педагог курс тингловчиси, ҳар бир гуруҳ қалбига йўл топиши, уларнинг юзага чиқмаган имкониятларини очиб бериши, ўз-ўзини намоѐн этишига ѐрдам берувчи муҳитни яратиши, улар ўқув фаолиятининг самарали бўлишига эришишида ниҳоятда зарурдир. Бунинг учун малака ошириш тизимида фаолият кўрсатаѐтган педагоглар, ўз билим ва малакаларини ошираѐтган тингловчиларнинг ўқув фаолиятини бошқаришда қуйидагиларга амал қилишлари лозим: Англаш – тингловчининг, гуруҳнинг, жамоанинг ички руҳий эҳтиѐжларини, бошқарув вазиятларини ўқув жараѐни давомида тингловчиларда юзага келаѐтган ўзгаришларни англаш. Ташҳис қилиш – тингловчи ва унинг фаолият йўналишларини олдиндан била олиш. Ўқув жараѐни давомида фойдаланиш учун танланган услубларининг таъсири ва самарасини олдиндан кўра олиш. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling