Эвристик ва тадқиқотчилик методлари тингловчилардан ижодий
хусусият касб этувчи юқори даражадаги билиш фаолиятини ташкил эта олиш
кўникма ва малакаларини намоѐн этишни тақозо этади.
Бунинг натижасида
тингловчилар мустақил равишда янги билимларни ўзлаштира оладилар. Улар
одатда тингловчиларнинг мавжуд билим ва кўнималарини ҳисобга олган
ҳолда маълум ҳолатларда қўлланилади. Ушбу методлар тингловчиларнинг ўз
фаолиятларига доимий равишда янгича ѐндашув билан қараш
кўникмаларини мустаҳкамлайди.Чунки катталар
таълимини фаол жорий
этишга йўналтирилган ижтимоий ҳаракат амалга оширилаѐтган мавжуд
шароитда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни тайѐрлаш ўзига
хос долзарб
аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: