Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


керак", "Ёзишни жуда яхши кўраман", "Ўқишни ўрганаман”


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

керак", "Ёзишни жуда яхши кўраман", "Ўқишни ўрганаман”, 
"Мактабда қийин мисолларни ечишни ўрганаман"- бундай мотивлар 
тўғри мотивацион тайѐргарликка мисол бўла олади. 
Ақлий тайѐргарлик. Кўпинча ақлий тайѐргарлик дейилганда 
боланинг дунѐқараши, жонли табиат, инсонлар ва уларнинг 
меҳнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб 
берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум 
хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаѐқати боланинг мактабга ақлий 
тайѐргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб дастури 
болалардан таққослай олиш, таҳлил эта олиш, умумлаштира олиш, 
маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек етарли даражада 
ривожланган бошқа билиш жараѐнларини ҳам талаб этади. Масалан, 6-7 


ѐшли бола табиат ҳақида айрим ҳодисаларнигина эмас, балки 
организмнинг табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таъсирини ҳам 
тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6-7 ѐшли болалар ақлий 
ривожланишнинг натижаси бўлиб, юқори даражада ривожланган 
кўргазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги 
предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги 
боғлиқликни ажрата олишидир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозимки, кўргазмали-ҳаракатли ва кўргазмали-образли тафаккур 
нафақат 6-7 ѐшли болалар, балки кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг ҳам ақлий ривожланишида асосий вазифани бажаради.
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва 
жисмоний 
тайѐргарлиги, 
балки 
шахсий, 
ижтимоий-психологик 
тайѐгарлигига ҳам боғлиқ.
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар ўртоғининг салбий хусусиятларини 
кўпчилик ва бегоналар ўртасида бемалол айта олиш хусусиятига эга 
бўладилар. Бу эса ахлоқи ва одоби жиҳатидан танқидга учраѐтган болани 
ўртоқлари жамосига қўшилишдан бош тортишига ѐки умуман мактабга 
келишни истамаслигига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб болани ўртоқлари 
ва устозлари томонидан танқидга учрамайдиган даражада ахлоқ-одоб 
қоидаларига ўргатиш аҳамияти жиҳатидан кам бўлмаган ахлоқий 
тайѐргарлик ҳисобланади. Болани мактабга иродавий тайѐргарлиги уни 
янги кун тартибига амал қилишида, дарс жараѐнида қунт билан билимларни 
ўзлаштиришида, уй вазифаларини бажаришида ўз ѐрдамини кўрсатади.
Мактабга ўқиш учун келаѐтган бола янги ижтимоий мавқеини - турли 
мажбуриятлари ва ҳуқуқлари бўлган ва унга турли талаблар қўйиладиган - 
ўқувчи мавқеини олиш учун тайѐр бўлмоғи лозим.  
 Ушбу хоҳиш ва ҳаракат боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши 
учун табиий равишда асос бўла олади. Боланинг энди ўзини катта 
бўлганини, боғча боласи эмас, балки маълум бир мажбуриятлари бор 
ўқувчи 
бўлишини 
англаши, 
жиддий 
фаолият 
билан 
шуғулланаѐтганлигини билиши ниҳоятда муҳим. Боланинг мактабга 
боришини истамаслиги ҳам салбий ҳолат ҳисобланади. Мактабга шахсий 
ва 
ижтимоий-психологик 
тайѐргарлик 
болаларда 
тенгдошлари, 
ўқитувчилари билан муносабатга 
кириша 
олиш 
хусусиятини 
шакллантиришни ҳам ўз ичига 
олади. Ҳар бир бола болалар 
жамоасига қўшила олиши, улар 
билан ҳамкорликда ҳаракат қила 
олиши, баъзи вазиятларда уларга 
ѐн босиб, бошқа вазиятларда ѐн 
босмасликка эриша олиши зарур. 
Ушбу 
хусусиятлар 
боланинг 
мактабдаги янги шароитларга тез 
мослаша 
олишини 
таъминлаб 


беради. 6-7 ѐшли болалар ўқишидаги асосий қийинчилик шундаки, 
кўпинча бу ѐшдаги болалар ўқитувчини узоқ вақт давомида тинглай 
олмайдилар, ўқув ҳаракатларига узоқ вақт ўз диққатларини қарата 
олмайдилар. Бунга сабаб, фақат, шу ѐшдаги болаларда ихтиѐрий 
диққатнинг ривожланмаганлигида эмас, балки боланинг катталар билан 
мулоқотга кириша олиш хусусиятига ҳам боғлиқ. Чунки, шу хусусияти 
ривожланган болалар эркин мулоқотга кириша оладилар, қизиқтирган 
нарсалар ҳақида сўрай оладилар. Натижада уларнинг ўқишга бўлган 
қизиқишлари ортади ва ўқитувчи гапираѐтган нарсаларни диққат билан 
узоқ вақт эшита оладилар. Демак, боланинг мактабга тез мослашиши 
ва муваффақиятли ўқишида шахсий ва ижтимоий-психологик 
тайѐргарлигининг ҳам аҳамияти жуда катта. 
Бу даврда болаларда аввало билиш соҳалари, сўнгра эса 
эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий ҳаѐт 
бошланади. У ѐки бу йўналишдаги ривожланиш образлиликдан 
рамзликкача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик дейилганда 
болаларнинг турли образларни яратиши, уларни ўзгартириши ва эркин 
ҳаракатга келтириши, рамзлилик дейилганда эса белгилар тизими 
(математик, лингвистик, мантикий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси 
тушунилади. Мактабгача ѐш даврда ижодкорлик жараѐни бошланади. 
Ижодкорлик 
лаѐқати, 
асосан, 
болаларнинг 
қонструкторлик 
ўйинларида, техник ва бадиий ижодларида намоѐн бўлади. Бу даврда 
махсус лаѐқатлар куртакларининг бирламчи ривожланиши кўзга 
ташлана бошлайди. Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ 
умумлашади. Бу эса бу ѐшдаги болаларда тафаккур қилиш омили 
сифатида ички нутқ юзага келаѐтганлигидан далолат беради. Билиш 
жараѐнларининг синтези боланинг ўз она тилини тўлиқ эгаллаши 
асосида ѐтади. Бу даврда нутқнинг шаклланиш жараѐни якунлана 
бошлайди. Нутқ асосидаги тарбия жараѐнида болада содда ахлоқ 
меъѐрлари ва қоидалар эгалланилади. Бу меъѐр ва қоидалар бола 
ахлоқини бошқаради. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling