Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
 


V БОБ. КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ 
Режа: 
1.Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг хулқ-атвор хусусиятлари. 
2.Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши. 
3.Ўқув фаолиятининг хусусиятлари. 
4.Бошланғич синф ўқувчилар шахсининг шаклланиши. 
5.Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг эмоционал хусусиятлари. 
6 Кичик мактаб даврида шахслараро муносабат. 
7.Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг хулқ-атвор хусусиятлари. 
Ўқув мақсадлари
Таълимий: Талабаларга кичик мактаб давридаги ўқувчиларнинг
психик 
ривожланиш 
хусусиятлари, 
етакчи 
фваолият, 
хулқ-атвор 
хусусиятлари, ақлий ривожланиши ва шахсининг шаклланиши бўйича 
билим бериш. 
Тарбиявий: Бўлғуси педагогларда кичик мактаб ѐшидаги болаларни 
севиш, улар шахсига ҳурмат билан қараш ҳисларини сингдириш.
Талабаларни кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларга самарали таълим-тарбия 
бериш учун ўз шахсий фазилатларини таҳлил қилишга ўргатиш.  
Ривожлантирувчи: Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаб, 
амалиѐтга йўналтириш йўллари бўйича кўникма-малакаларни 
ривожлантириш.  
5.1.Кичик 
мактаб 
ѐшидаги 
болаларнинг 
хулқ-атвор 
хусусиятлари 
Кичик мактаб даври 6-7 ѐшдан 9-10 ѐшгача давом этади. Унинг
психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Кичик 
мактаб ѐшидаги боланинг муҳим хусусиятларидан бири, унда ўзига хос 
эҳтиѐжларнинг мавжудлигидир. Бу эҳтиѐжлар ўз моҳиятига кўра фақат 
муайян билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга қаратилмай, балки 
ўқувчилик истагини акс эттиришдан ҳам иборатдир. Шу эҳтиѐжлар 
асосида боланинг ўз портфелига, шахсий ўқув қуролларига, дарс 
тайѐрлаш столига, китоб қўйиш жавонига эга бўлиш, катталардек ҳар 
куни мактабга бориш истаги ѐтади. Ана шу эҳтиѐж бола шахсининг 
шаклланишида, шунингдек унинг ижтимоийлашувида катта аҳамиятга
эга ҳисобланади. 
Бу даврда бола, фан асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик 
жиҳатдан тайѐр бўлади. Физиологларнинг фикрига кўра, 7 ѐшга келиб 
боланинг катта мия ярим шарлари маълум даражада ривожланган бўлади. 
Лекин бу ѐшда инсон миясининг психик фаолиятни режалаштириш
бошқариш, назорат қилиш каби мураккаб шаклларига жавоб берадиган
махсус бўлимлари ҳали тўлиқ шаклланиб бўлмаган бўлади.( миянинг бу 


қисмлари 12 ѐшда ривожланиб бўлади.) Миянинг бошқарув функцияларини 
тўлиқ шаклланиб бўлмаганлиги кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг хулқ-
атворида, фаолиятларини ташкил этишларида ва эмоционал соҳаларида 
яққол намоѐн бўлади. 
Айрим 6 ѐшли болалар ота-онасининг хоҳиши билан ҳали ўқишга тайѐр 
бўлмай туриб, мактаб остонасига қадам қўйишади. Афсуски, ўқиш давомида 
ақлий-руҳий зўриқиш оқибатида турли хил касалликларга чалиниб, 
жисмоний ва психик ривожланишда нуқсонлар пайдо бўлади. Бундай 
болаларда энг аввало мия структурасининг ва нерв психик жараѐнларининг 
мактабда ўқиш учун тўлиқ етишмаганлиги, кўрув ҳаракат координацияси ва 
кичик 
моториканинг 
ривожланмаганлиги, 
мантиқий 
фикр 
маҳсулдорлигининг пастлиги кузатилади. Ундан ташқари мотивация, 
иродавий жиҳатларининг айниқса, ихтиѐрий диққат ва хотиранинг 
шаклланмаганлиги, хатти-ҳаракатларни ихтиѐрий бошқарувдаги муаммолар, 
бир 
сўз 
билан 
айтганда 
ҳали 
―Ўқувчи 
ички 
позиция‖сининг 
шаклланмаганлиги мактабда ўқишга тайѐр бўлмаган болаларнинг 
муқаффақиятли ўзлаштириб кетишларига салбий таъсир кўрсатади.
Педагоглар, ота-оналар, болаларни эрта мактабга беришнинг фойда ѐки 
зарари тўғрисида ўйлаганларида инсон мияси ривожланишининг 
нейрофизиологик қонуниятларини ҳам алоҳида эътиборга олишлари лозим. 
Болани эрта ўқиш, ѐзиш, санашга ўргатиб унинг билиш жараѐнлари 
зўриқтирилса, боланинг эмоционал ҳиссий ривожланиши учун зарур бўлган 
мия қувватининг танқислашувига сабаб бўлади. Бундан болаларнинг 
эмоционал ҳиссий жараѐнларининг кечишида ѐки жисмоний ривожланишида 
камчиликлар содир бўлади. Бундай холатда энергия тақсимланишининг 
мажбуран бузилиши содир бўлиб, у 7-8 ѐшли болаларни қўрқув, агрессивлик 
ѐки гиперактивлик ҳолатларига олиб келади. Бу болани мактабда ўқишга 
тайѐрлаш керак эмас деган фикр эмас, лекин боланинг ақлий ривожланишига 
эрта ўқишни, санашни, ѐзишни ўргатиш билангина эришиб бўлмайди. 
Маълумки, ривожланиш қонуниятига кўра, ҳар қандай тараққиѐт кўргазмали 
образлиликдан абстракт мантиқийликка қараб боради. Агар бола хали
ўқишга ақлий, маънавий-руҳий жиҳатдан тайѐр бўлмай туриб, унга ҳарф ва 
рақамларни ѐзиш, ўқиш ўргатилса психик ривожланишнинг тескари 
томонга кетишига сабаб бўлади. Психолог олимларнинг фикрича, психик ва 
эволюция тараққиѐт қонунлари ҳам физик қонунлардек бузилмас, ҳамда 
универсалдир. Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, 
нейрофизиологик жиҳатдан ихтиѐрий диққат ва ўқиш учун зарур бўлган 
кўплаб мияда кечадиган жараѐнлар асосан 7-8 ѐшда (ақлий ѐши ўзиб кетган 
болаларда олти ѐшда ҳам) шаклланади. Яъни шу ѐшда бола 45 минутлик 
ақлий меҳнатга тайѐр бўлади.
Мактабда ўқишнинг бошланиши 7 ѐшда бўладиган учинчи физиологик 
кризис билан мос келади( бола организмида жадал бўйнинг ўсиши, ички 
органларнинг катталашуви, вегетатив ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган 
кескин эндокрин ўзгаришлар рўй беради).


 6-7 ѐшли мактабга тайѐр болада "Мен шуни хоҳлайман” 
мотивидан "Мен шуни бажаришим керак" мотиви устунлик қила 
бошлайди. Мактабда биринчи синфга келган ҳар бир ўқувчида психик 
зўриқиш кучаяди. Бу нафақат унинг жисмоний саломатлигида, балки хатти-
ҳаракатида ҳам, масалан, маълум даражада қўрқўвни кучайиши, иродавий 
фаолликнинг сусайишида намоѐн бўлади. 
Боланинг ижтимоий муносабатлар тизими ва фаолиятидаги кардинал 
ўзгаришлар унинг организмидаги барча тизимлар ва функцияларидаги 
ўзгаришларга тўғри келиб боладан кучли зўриқиш ва ўз ички 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш заруриятини тақазо этади. Мактабга 
тайѐр бўлган боладаги ушбу ўзгаришлар салбий оқибатларни олиб келмай, 
аксинча унинг янги шароитларга муваффақиятли мослашувига ѐрдам 
беради. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита 
таъсир кўрсатади.
Кичик мактаб ѐшидаги болалар тез чалғийдилар, узоқ вақт диққатларини 
бир нарсага қарата олмайдилар, таъсирчан ҳамда эмоционал бўладилар. 
Мактабда ўқишнинг бошланиши 7 ѐшда бўладиган иккинчи физиологик 
инқироз билан мос келади (бола организмида жадал бўйнинг ўсиши, ички 
органларнинг катталашуви, вегетатив ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган 
кескин эндокрин ўзгаришлар рўй беради). Боланинг ижтимоий муносабатлар 
тизими ва фаолиятидаги кардинал ўзгаришлар унинг организмидаги барча 
тизимлар ва функцияларидаги ўзгаришларга тўғри келиб, боладан кучли 
зўриқиш ва ўз ички имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш заруриятини 
тақозо этади. Ушбу ѐшдаги ўзгаришлар салбий оқибатларни олиб келмай, 
аксинча унинг янги шароитларга муваффақиятли мослашувига ѐрдам 
беради. Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита 
таъсир кўрсатади. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи фаоллигининг асосан
уч хил кўриниши мавжуд бўлиб, булар: жисмоний, психик ва
ижтимоий фаолликдир. Жисмоний фаоллик - соғлом организмнинг 
ҳаракат қилишга бўлган турли мавжуд тўсиқларни енгишдаги табиий 
эҳтиѐжидир. Бу ѐшдаги болалар ниҳоятда серҳаракат бўладилар. Бу 
жисмоний ҳаракат боланинг атрофдаги нарсаларга қизиқиш билан 
қараѐтганлиги, уларни ўрганишга интилаѐтгани билан ҳам боғлиқдир. 
Боланинг жисмоний ва психик фаоллиги ўзаро боғлиқдир. Чунки, психик 
соғлом бола ҳаракатчан бўлади, чарчаган, сиқилган бола эса деярли ҳеч 
нарса билан қизиқмайди. Психик фаоллик - бу нормал ривожланаѐтган 
боланинг атроф оламдаги предметларни, инсоний муносабатларни 
билишга нисбатан қизиқишдир. Психик фаоллик деганда, болани ўзини 
билишга нисбатан эҳтиѐжи ҳам тушунилади. Мактабга биринчи бор 
келган болада қатор қийинчиликлар юзага келади. Уларнинг, аввало, бир 
қанча мактаб қоидаларига бўйсуниши қийин кечади. Бошланғич синф 
ўқувчиси учун энг қийин қоида бу дарс вақтида жим ўтиришдир. 
Ўқитувчилар ўқувчиларнинг доимо жим ўтиришларига ҳаракат 
қилишади, лекин камҳаракатли, пассив, қуввати кам бўлган ўқувчигина 
дарс жараѐнида узоқ вақт жим ўтира олади. 


Биринчи синфнинг биринчи кунларидан бошлаб бола енгиши керак 
бўлган бир қанча қийинчиликларга учрайди. Бу қийинчиликлар: мактаб 
ҳаѐтини ўзлаштириш, янги кун тартибини яратиш ва унга мослашиш, у 
учун янги бўлган синф жамоасига қўшилиш, хатти-ҳаракатларини 
чегараловчи қоидаларни қабул қилиш, ўқитувчи билан муносабатларни 
ўрнатиш, оилавий муносабатларни қабул қилиш в.ҳ. Бундай вазиятларда 
катталар, яъни устоз ва ота-оналар болаларга албатта ѐрдам беришлари 
зарур. 
Биринчи бор мактабга келган бола ҳали ўзини тўлиқ англаши ва ўз 
хатти-ҳаракатларини аниқ билиши қийин. Фақат ўқитувчигина болага 
меъѐрлар қўйиши, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаши, ўз хатти-
ҳаракатларини бошқалар билан мослаштиришга шароит яратиши мумкин. 
Бошланғич синфда ўқувчилар ўқитувчи томонидан қўйиладиган янги 
талаблар ва шартларни қабул қиладилар, шунингдек уларнинг 
қоидаларига тўла амал қилишга ҳаракат қиладилар.
Ўғил болалар ва қизлар ривожланиш темпидаги ўзгаришлар сақланиб 
қолади. Қиз болалар ҳамма томондан ривожланишда ўғил болалардан 
олдинга ўтиб оладилар. Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг асосий 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling